Главная » 2017»Iyun»26 » Узоқ масофадан ўқ узиш бўйича рекорд янгиланди - 3540 метр!
09:01
Узоқ масофадан ўқ узиш бўйича рекорд янгиланди - 3540 метр!
Канадалик ҳарбий Ироқдаги амалиётлар вақтида узоққа ўқ узиш бўйича рекорд ўрнатди. У ИШИД жангарисини 3540 метр масофадан нишонга олишга муваффақ бўлди. Don't Panic шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Манбага кўра, снайпер ТАС-50 милтиғидан фойдаланган. Ўқ нишонга тегиши учун 10 сония керак бўлган.
Бундан аввалги рекорд британиялик снайперга тегишли бўлиб, у 2009 йилда 2475 метр масофадан толибон жангчисини қулатганди.
ТАС-50 дунёнинг энг яхши снайпер милтиқларидан бири ҳисобланади. Машҳур снайпер Крис Кайл ҳам айнан шу қуролдан фойдаланишни маъқул кўрган.