Главная » 2017»Iyun»23 » Жазирама ёзни Россиянинг Мурманск аҳолиси қор билан ўтказмоқда
12:53
Жазирама ёзни Россиянинг Мурманск аҳолиси қор билан ўтказмоқда
Табиатнинг ишлари қизиқ! Ўзбекистонда жазирама ўз ҳукмини ўтказаётган бир вақтда, Россиянинг Мурманск вилоятида қор ёғди.
20-21 июнь кунлари бу ҳудудда қалин қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 0 даражагача пасайди. Бундай об-ҳавога Архангельск вилоятидан ўтган бўрон сабаб бўлган.
Мурманск вилояти аҳолиси ижтимоий тармоқларга қор билан қопланган кўчаларнинг расмини жойлаштирган. Улар хонадонлар жуда совиб кетганидан шикоят қилишмоқда. Сабаби марказий иситиш тизими аллақачон ўчирилган. Баъзи туманларда эса, ҳаттоки, иссиқ сув ҳам мавсумий таъмирлаш режасига кўра узиб қўйилган.
Тез кунларда об-ҳаво яна ўз ҳолига қайтишига умид қиламиз. Ҳозир эса қайноқ ёзда муздек қорнинг расмларини эътиборингизга ҳавола этамиз.