Главная » 2017»Iyun»25 » #ConfedCup2017: Португалия ва Мексика – ярим финалда! Хайр, Россия
12:53
#ConfedCup2017: Португалия ва Мексика – ярим финалда! Хайр, Россия
Бугун, 24 июнь куни Россия ўйингоҳларида бўлиб ўтётган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг “А” гуруҳидан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
Унда Янги Зеландия Португалия терма жамоасига йирик ҳисобда имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашган бўлса, турнир мезбони Россия Мексикага мағлуб бўлиб, аламли тарзда мухлислари кўз ўнгида мусобақани тарк этди.
Шу тариқа, “А” гуруҳидан кейинги босқичга Португалия ва Мексика терма жамоалари йўл олишди.
Эртага, 25 июнь куни Германия – Камерун ва Чили – Австралия учрашувлари бўлиб ўтади.
Конфедерациялар кубоги, 3 – тур
“А” гуруҳи
Қозон шаҳри, “Казань-Арена” стадиони
Мексика – Россия – 2:1 (1:1)
Голлар: Араухо 31, Лосано 51 - Самедов 24
Мексика: Очоа, Морено, Д. Рейес (Р. Рейес 39), Лайун, Гуардадо (Аланис 70), Лосано, Х. Дос Сантос, Вела (Акино 46), Эррера, Араухо, Эрнандес.