Juma, 25.07.2025, 05:42
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 13
Mehmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 25 » Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келиндий
12:37
Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келиндий
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги махсус ҳарбий транспорт самолёти жорий йилнинг 23 июнь куни соат 19:40 да Нукус шаҳридан жабрланган ва вафот этган фуқароларни олиб келиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Актобе шаҳрига учиб кетган ҳамда шу куни соат 23:00 да Актобе шаҳар аэропортига қўнган эди.

Бугун, 24 июнь куни эрталаб қурбонлар ва жабрланганлар Актобе вилоятидан Ўзбекистонга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар вафот этган, 7 нафар жабрланган ҳамда қолган 31 нафар фуқаролари Актобе шаҳар аэропортидан Тошкент шаҳрига соат 11:40 олиб келинди.

Вафот этган фуқаро М.Эргашев Hyundai русумли махсус тиббий автомашинасида Жиззах вилоятига олиб борилади. Вафот этган фуқаро Т.Жумаев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси кўмагида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар аэропортига олиб борилади, дейилади ФВВ Ахборот хизмати хабарида.

Шунингдек, вафот этган 7 нафар фуқаро 24 июнь куни соат 12:40 да Мудофаа вазирлигининг самолётида Фарғона шаҳар аэропортига олиб келиниб, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи яқинларига топширилади.

Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан дафн этиш маросимларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ёрдам кўрсатилади.

ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқароларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.

Қолган фуқароларга доимий яшаш жойларига етиб боришлари учун амалий ёрдам кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу амалиёт Ўзбекистон тарихида илк марта ўтказилди. Олдинлари жасадларни Ватанга қайтариш бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК шуғулланар эди. Бу сафаргиси эса ТИВ ва ФВВ ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор ташаббус бўлди.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 100 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |