Главная » 2017»Iyun»25 » Англияда ҳайит байрамини нишонлаётган одамлар устига машина бостириб борди
22:28
Англияда ҳайит байрамини нишонлаётган одамлар устига машина бостириб борди
Бугун, 25 июнь куни Англиянинг Ньюкасл шаҳрида Рамазон ҳайити байрамини нишонлаётган одамлар устига номаълум автомобиль бостириб борди. Натижада 6 киши жароҳат олган, улардан уч нафари ёш болаларни ташкил қилади.
Маҳаллий полиция автомобиль бошқарувида бўлган 42 ёшли аёл кишини ҳибсга олди ва уни айни вақтда сўроқ қилмоқда. Полиция ходимларининг таъкидлашича, воқеа теракт билан алоқадор бўлмаслигиги мумкин.
Ҳозирда воқеа жойида қутқарув хизмати, полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари иш олиб боришмоқда.