Главная » 2017»Iyun»22 » Қозоғистондаги ЙТҲда 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
21:09
Қозоғистондаги ЙТҲда 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22 июнь куни Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида Чимкент шаҳридан Россиянинг Волгоград шаҳри томон йўл олган автобус ЙТҲга учраган.
Йўл-транспорт ҳаракати натижасида ҳалок бўлганлар бор, жумладан уларнинг 9 нафари - Ўзбекистон фуқаролари. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида шу ҳақида хабар берилди.
Бундан ташқари, "Казинформ"да хабар берилишича, 18 киши шифохонага ётқизилган, улардан 17 нафари - ўзбекистонликлар. Воқеа содир бўлган жойда 25 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ТИВ Консуллик идораси ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва жабрланганларга зарур ёрдамлар кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.