Juma, 25.07.2025, 06:04
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 16
Mehmonlar: 16
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 22 » ИШИД террорчилари Мўсулдаги бош масжидни портлатиб юборишди
09:43
ИШИД террорчилари Мўсулдаги бош масжидни портлатиб юборишди
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Ироқнинг Мўсул шаҳридаги Ан-Нурий масжидини портлатиб юборишди, дейишмоқда ироқлик ҳарбийлар. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Масжид Мўсулнинг ғарбидаги эски шаҳар қисмида жойлашган, у ерда ҳозир террорчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида ҳал қилувчи қақшаткич жанглар давом этмоқда. 2014 йилнинг июлида ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий худди мана шу масжидда нутқ ирод қилиб, «халифалик» тузилгани ва ўзини унинг подшоси, деб эълон қилганди.

«ИШИД жангарилари яна бир тарихий жиноятга қўл уришди — ан-Нурий масжиди ва унинг минорасини портлатиб юборишди», — дейилади Ироқ армияси матбуот хизмати хабарида.

Найнава вилоятини озод қилиш бўйича операция қўмондонининг сўзларига кўра, ан-Нурий масжиди ва унинг Ал-Ҳадба деб аталувчи минораси Ироқ ҳарбийлари шаҳар ичкарисига киришга муваффақ бўлган пайтда жангарилар томонидан портлатилган.

Чоршанба куни Ироқ ҳарбийлари Мўсулнинг бош масжидидан 100 метр нарида мустаҳкам ўрнашгани маълум қилинаётган эди. Ироқнинг бу шаҳрида ҳарбий операция АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция кўмагида 2016 йилнинг октябридан буён ўтказилмоқда.

Мўсул марказида жойлашган эски шаҳар қисмини эгаллаш бўйича операция унинг кўчалари ўрта асрларга хос режалаштирилганлиги туфайли қийин кечмоқда — туман бор йўғи 2-3 метр кенгликдаги танг кўчалардан иборат.

Радикаллар рамзи

800 йил муқаддам барпо этилган айнан ан-Нурий масжидини террорчилар етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий 2014 йилда ўзининг хутбаси учун минбар сифатида танлаб олган эди. Ўшанда у «Ироқ ва Шом ислом давлати» — «халифалиги»ни эълон қилган эди. Масжид ва унинг ҳудудида жойлашган қийшайган минора Ал-Ҳадба радикалларнинг рамзига айланган эди.

Ҳарбийларнинг сўзларига кўра ҳукумат қўшинлари томонидан масжиднинг эгалланиши жангариларнинг ҳарбий руҳиятига қаттиқ таъсир ўтказиши мумкин эди. Шаҳарни озод қилиш бўйича операция раҳбарлари кунлик ҳисоботларида операциянинг муваффақиятини айнан шу объектнинг қўлга киритилиши билан боғлашаётганди.

Ироқ ҳарбийлари РИА Новости’га илгарироқ берган интервьюларида ИШИД агар ўз позицияларидан чекина бошласа масжид мажмуаси деворларини миналаштириши ва ҳужум қилаётган қисмларга талофат етказишга ҳаракат қилишини айтиб ўтишаётганди.

Бу орада ИШИД террорчилик гуруҳи Мўсулдаги Ан-нурий масжиди АҚШ авиазарбаси туфайли вайрон бўлганини иддао қилиб чиққан. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар тарқатган.
Категория: Жахон янгиликлари | Просмотров: 87 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |