Татаристоннинг Лаишевский туманида меҳнат қилаётган ишчи қум остида қолиб кетиб, ҳалок бўлди. Фалокат “Волгастрой” баазаси ҳудудида рўй берган. Бу ҳақда “Prokazan.ru” портали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, самосвалдан тушириш вақтида қум остида қолиб қурбон бўлган ишчи Ўзбекистон фуқароси эди. 36 ёшли эркак олган тан-жароҳати туфайли воқеа жойида жон берди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов текширув ишлари олиб бориляпи.