Главная » 2017»Iyun»18 » .Мисрда бирданига 31 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
11:31
.Мисрда бирданига 31 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
Қоҳира жиноий суди мамлакат бош прокурори Ҳишом Баракотнинг икки йил аввал ўлдирилиши бўйича ишда айбланган 31 киши ҳужжатларини мамлакат олий муфтийсига кўриб чиқиш юборди. Бу ҳақда Миср телевидениеси хабар берди.
Мисрдаги юридик амалиётга мувофиқ, ўлим жазоси ҳақида якуний қарор чиқарилгунга қадар, у муфтий томонидан тасдиқланиши лозим бўлади.
Якуний ҳукм 22 июль куни эълон қилинади. Ўша куни қолган судланувчилар устидан суд қарори ҳам чиқарилади. Ишда ҳаммаси бўлиб 67 киши бор.
Уларнинг бари республика бош прокурорини ўлдиришга тайёргарлик кўриш ва бунинг учун тил бириктириш, ўқотар қурол, ўқ-дори ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлашда айбланмоқда.