Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Жахон янгиликлари
25 июнь, якшанба куни Покистоннинг Жанубий Вазиристон шаҳрида болалар ўйинчоғига ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келиши натижасида олти бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб хабар берди. “6-12 ёшгача бўлган болалар ўйинчоқ бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлишди. Қурбонлардан ташқари яна иккисининг аҳволи жуда оғир”, дейилади маҳаллий ҳукумат хабарида. Ҳозирда маҳаллий полициия портловчи қурилмага оид далилларни ўрганиб чиқмоқда. Шунингдек, шаҳар полиция томонидан қаттиқ назоратга олинган. Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Покистоннинг шимолий ҳудудидаги Парачинар шаҳрида жойлашган бозорда кучли портлаш ҳодисаси ҳам кузатилганди. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 57 кишини ташкил этган.
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Санкт-Петербургда 1941 йилда Ладожский кўлида чўккан “Баржа 725” кемаси ҳақида тарихий фильм суратга олинади. Воқеа сабабли кўп одам ҳалок бўлгани учун бу кемани “рус Титаниги” деб аташади. Реал воқеаларга асосланган картина режиссёри – Алексей Козлов. Ладожский кўлидаги фожиа 1941 йилда 17 сентябрь куни содир бўлган. Ўша вақтда қамал қилинган Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳридан одамлар “Баржа 725”да эвакуация қилинаётган эди. Кемага тўсатдан сув тўла бошлайди ва у кўл тубига чўкади. Натижада мингдан ортиқ одам ҳалок бўлади. Кема бортида асосан ҳарбий таълим муассасаси ўқувчилари, уларнинг қариндошлари, аёллар ва болалар бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, кинода Анастасия Мельникова, Иван Янковский, Андрей Мерзликин ва бошқалар роль ижро этади.
Коментариев: 0
Просмотров: 92
Бугун, 25 июнь куни Англиянинг Ньюкасл шаҳрида Рамазон ҳайити байрамини нишонлаётган одамлар устига номаълум автомобиль бостириб борди. Натижада 6 киши жароҳат олган, улардан уч нафари ёш болаларни ташкил қилади. Маҳаллий полиция автомобиль бошқарувида бўлган 42 ёшли аёл кишини ҳибсга олди ва уни айни вақтда сўроқ қилмоқда. Полиция ходимларининг таъкидлашича, воқеа теракт билан алоқадор бўлмаслигиги мумкин. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув хизмати, полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари иш олиб боришмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 108
Бугун, 25 июнь куни араб мамлакатларида Рамазон ҳайити нишонланмоқда. Ироқнинг террорчилар қуршови остидаги Мосул шаҳрида айни шу куни кучли портлаш ҳодисаси кузатилди. Портлаш натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ кишилар жиддий жароҳат олишди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги хабар берди. Портлаш Мосулнинг Машаҳда кварталида содир бўлди. Маълум бўлишича, худкуш-террорчи уруш давом этаётган шаҳарни тарк этаётган оломон орасида ўзини портлатиб юборган. Сўнгги маълумотларга кўра, жароҳатланганлар орасида аёллар ва болалар кўпчиликни ташкил этади. “Худкуш ҳарбийларимиз томон яқинлашиб келаётган бир гуруҳ одамлар орасида ўзини портлатди. Унинг мақсади оддий фуқароларни шаҳардан кўчирмаслик бўлган. Ҳужум ортида ИШИД террорчилик гуруҳи турган бўлиши мумкин”, дейди Ироқ харбий хизмати вакили.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Туркиянинг шимолий-ғарбида жойлашган аквапаркдаги бассейнда беш киши, улар қаторида уч нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлди. Воқеа Сакарья вилоятининг Акьязи шаҳрида юз берди. Аквапаркнинг 58 ёшли менежери ва 30 ёшли ўғли ўсмир болаларни қутқаришга уринганида қурбон бўлишди. Жароҳатланганлар шифохонага етказилди, бироқ уларни қутқаришнинг имкони бўлмади. Ҳалок бўлган вояга етмаганлар 12, 15 ва 17 ёшда бўлган. Воқеага кучли электр токи сабаб бўлган. Ҳозирча батафсил маълумотлар йўқ. Бироқ аниқланишича, аквапаркда ҳимоя қурилмаси ўрнатилмаган бўлган. Полиция суриштирув ишларини бошлаб юборган.
Коментариев: 0
Просмотров: 76
Кеча, 24 июнь куни Мексиканинг Юкатан штати Мерида шаҳрида бир аёл савдо марказида юзлаб инсонлар кўз ўнгида собиқ ҳуштори томонидан ўлдирилди. Полиция берган маълумотга кўра, қотил қизни Plaza Fiesta супермаркети ичида бўйнидан пичоқ тортиш йўли билан ўлдирган. Маълум бўлишича, ажрашганига кўп вақт бўлмаган жуфтликнинг барча муаммоси эркак томонидан фарзандларига тўланадиган алимент пулидан келиб чиққан. Аёл собиқ эрига энди уни тинч қўйиши ва ўзига бошқа қаллиқ топганини айтган. Бу сўзларни эшитиб, ғазаб отига минган эркак собиқ хотинини савдо марказигача кузатиб келади ва совуққонлик билан бўғзига пичоқ тортиб юборади. Қотилликни амалга оширган жиноятчи қочишга уринади, аммо савдо маркази қўриқчилари томонидан ушланиб, хуқуқ-тартибот органларига топширилди. 
Коментариев: 0
Просмотров: 123
22 июнь куни Москва шаҳрининг Боженко кўчасидаги канализация қудуқларидан бирида иш олиб бораётган 5 нафар ишчи газдан заҳарланишди. Оқибатда 3 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Московский Комсомолец” нашри хабар бермоқда. Аниқланишича, 22 июнь куни соат тахминан 16:00 да ишчиларнинг бари қудуқ ичига тушишган. Улар техника хавфсизлиги қоидаларини бузишган, ҳаво етказувчи маскалардан фойдаланишмаган. Одатда канализация люкларида метан тўпланиб қолади. Бу газнинг ҳиди бўлмаса-да, аммо инсонни заҳарлайди. 5 ишчи тушган қудуқда ҳам метан миқдори кўп бўлган, натижада улар бирин-кетин ҳушларини йўқота бошлашган. Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчилари етиб келгунига қадар бошқа ишчилар 3 нафар шеригининг жасадларини қудуқдан олиб чиқишган. Энг ачинарлиси шуки, қурбонлар Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Жанубий Африканинг Леди-Фрер қишлоғида ғайриоддий қўзи туғилди. Кўриниши инсонни эслатувчи бу жонзод маҳаллий аҳолини ҳам даҳшатга солди, ҳам ҳайратлантирди. Бу ҳақда “IOL” агентлиги хабар тарқатди. Қишлоқ аҳли орасида “ярим одам, ярим қўзи” номини олган жонивор шу ҳафтада дунёга келган. Ваҳима ортиб, аҳоли ўртасида турли гап-сўзлар тарқалганидан сўнг, ветеринария хизмати раҳбари қўзини кўздан кечириш учун келди. Мутахассис қўзи ҳақиқаттан ҳам ташқи кўринишидан одамни эслатса-да, инсониятга алоқаси йўқ эканини маълум қилди. “Қўй ҳомиладорлик вақтининг бошида Рифт-Валли вирусига чалинган. Инфекция сабабли қўзининг ривожланишига путур етган”, деди ветеринар. Унинг айтишича, қўй 28 жуфт хромосомага эга, инсон эса 23 жуфт хромосомага эга. Шу сабаб ҳам қўй ва қўзи ҳамда инсоният ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик бўлиши мумкин эмас.
Коментариев: 0
Просмотров: 117
Табиатнинг ишлари қизиқ! Ўзбекистонда жазирама ўз ҳукмини ўтказаётган бир вақтда, Россиянинг Мурманск вилоятида қор ёғди. 20-21 июнь кунлари бу ҳудудда қалин қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 0 даражагача пасайди. Бундай об-ҳавога Архангельск вилоятидан ўтган бўрон сабаб бўлган. Мурманск вилояти аҳолиси ижтимоий тармоқларга қор билан қопланган кўчаларнинг расмини жойлаштирган. Улар хонадонлар жуда совиб кетганидан шикоят қилишмоқда. Сабаби марказий иситиш тизими аллақачон ўчирилган. Баъзи туманларда эса, ҳаттоки, иссиқ сув ҳам мавсумий таъмирлаш режасига кўра узиб қўйилган. Тез кунларда об-ҳаво яна ўз ҳолига қайтишига умид қиламиз. Ҳозир эса қайноқ ёзда муздек қорнинг расмларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 
Коментариев: 0
Просмотров: 97
Бугун, 22 июнь куни Қозоқистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетган. Натижада автобус ичида бўлган ўзбекистонлик 9 фуқаро ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 17 киши жиддий жароҳат олиб, шифохонага етказилди. “Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 10:20 да Айтекеби вилояти Актобе туманидан ўтган 946-км катта автомобиль йўлида “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган икки қаватли Mercedes русумидаги автобус ағдарилиб кетган. Бунинг оқибатида автобус ичида бўлган 9 ўзбекистонлик фуқаро ҳаётдан кўз юмган. 18 таси эса жиддий жароҳат билан шифохонага олиб борилди. Улардан бири Қозоғистон фуқаролигига мансуб, 17 таси ўзбекистонлик фуқаролардан ташкил топган. Ҳодиса жойининг ўзида 25 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилди”, дейилади хабарда. Маълум бўлишича, автобусда 52 йўловчи бўлган, улардан 50 нафари ўзбекистонлик, 2 нафари қозоғистонлик фуқаролар эди. Автобус йўловчиларни Россия Федерациясидан “Самара-Шимкент” йўли орқали Ўзбекистонга олиб келаётганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 75
Сочи полициячилари таътилда бувисиникига кетаётган саккиз ёшли қизни вокзалда ушлаб олишган. Полиция ходимлари аёллар сумкаси ва катта жомадонни судраб юрган қизни пайқаб қолишган. Кейинроқ маълум бўлишича, қиз вокзалда ёлғиз бўлмаган. Ота-онаси уни вокзалнинг бошқа томонида кутиб турган. Полиция ходимлари қизчадан ота-оналари олдига олиб боришини сўрашганда, у дарров вокзалга ёлғиз келганини айтиб, ёлғон гапирган. Шундан сўнг қизчани вояга етмаганлар хонасига келтиришган, у бўлса, ота-онаси унга умуман эътибор қаратмаётганини ва шунинг учун ёзги таътилда бувисиникига кетишга қарор қилганини айтган. Маълум бўлишича, қизчанинг бувиси Калининградда, шу боис у ерга бориш учун уч сутка вақт кетар эди. Полиция ходимлари қизни ота-онасига қайтарди.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
Кеча, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетгани ва унда ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик. Бугун, Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаролар рўйхатини тақдим этди. Ҳалок бўлганлар шахси бўйича тўлиқ маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ҳокимиятларига етказилди. Ҳалок бўлганларнинг етти нафари водий вилоятларидан бўлиб, бир нафари Сурхондарё, бир нафари Жиззахдан. Қурбонларнинг энг ёши каттаси 36 ёшда, энг кичиги эса 26 ёшда. 2017 йил 22 июнь куни Козоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар рўйхати: 1. 24.07.1988 йилда туғилган. Сурхандарё вилояти, Бандихон тумани, Қизилқалоқ кўчасида яшовчи Жумаев Тоштемир Аҳмадович. 2. 22.04.1991 йилда туғилган. Жиззах вилояти, Зарбдор туманида рўйхатдан ўтган Эргашев Музаффар Абубакирович. 3. 17.03.1982 йилда туғилган. Андижон вилояти Марҳамат тумани Кичик кўтарма кўчасида рўйхатда туради. 4. 22.11.1990 йилда туғилган. Андижон вилояти, Бўз тумани, Завроқ кўчасида рўйхатда турадиган Алиев Шоҳруҳбек Шавкат ўғли. 5. 12.10.1984 йилда туғилган. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатда турадиган Мўминов Абдурасулхон Парпиевич. 6. 30.08.1988 йилда туғилган. Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, Пинаж кўчасида рўйхатда турадиган Холбоев Анваржон Акрамжонович
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 95
22 июнь куни Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида Чимкент шаҳридан Россиянинг Волгоград шаҳри томон йўл олган автобус ЙТҲга учраган.
Йўл-транспорт ҳаракати натижасида ҳалок бўлганлар бор, жумладан уларнинг 9 нафари - Ўзбекистон фуқаролари. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида шу ҳақида хабар берилди.
Бундан ташқари, "Казинформ"да хабар берилишича, 18 киши шифохонага ётқизилган, улардан 17 нафари - ўзбекистонликлар. Воқеа содир бўлган жойда 25 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ТИВ Консуллик идораси ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва жабрланганларга зарур ёрдамлар кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
NASA Қора денгизнинг сунъий йўлдошдан олинган янги расмларини эълон қилди. Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, Россиянинг асосий сув майдони ҳисобланган денгиз ўз рангини ўзгартирган. Қора денгиз доимо тўқ кўк рангда эди, энди эса феруза рангга кирди. Мазкур ўзгариш Руминия, Болгария ва Украина қирғоқларида кузатилмоқда. Олимларнинг фикрича, ўзгаришлар бу даврда фаол карбонат кальций ишлаб чиқарадиган планктон сув ўтларининг гуллаши билан боғлиқ. Оқ рангдаги бу ўсимликлар Қора денгиз тусини “очартириб”, уни мовий рангга киритган. Бундан ташқари, микроорганизмлар космосдан кўринадиган улкан “бўрон” ҳосил қилиб, денгиз бўйлаб аралашиб кетади. Олимларнинг таъкидлашича, 2017 йилда бу ҳодиса ноодатий тусга кирди. Сув ўтларининг фаол гуллаши сувда кислород етишмаганидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Бу эса Қора денгизнинг флора ва фауна дунёсига зарар келтириши қайд этилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 96
АҚШ жануби-ғарбида кузатилаётган аномал исиш туфайли 4 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.
Mercury News журнали маълумотига кўра, икки киши Калифорния штати ҳудудида, Сан-Хосе шаҳрида иссиқ туфайли жон берган - 72 ёшли эркак ва 87 ёшли аёл.
Яна икки қурбон Нью-Мексико штатида қайд этилган, 57 ва 21 ёшлардаги шахсларни Carlsbad Caverns миллий хиёбони ҳудудида иссиқ урган.
Аномал исиш мамлакатнинг жануби-ғарбий ҳудудларида душанба куни бошланди. Сешанба куни ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат Аризона штатининг Финикс шаҳридаги аэропортда рейслар бекор қилинишига сабаб бўлди.
Невада штатида ҳам ноодатий ҳарорат кузатилмоқда.
Ҳудудларда аномал исиш ҳафта охирига қадар сақланиб қолиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|