Жанубий Африканинг Леди-Фрер қишлоғида ғайриоддий қўзи туғилди. Кўриниши инсонни эслатувчи бу жонзод маҳаллий аҳолини ҳам даҳшатга солди, ҳам ҳайратлантирди. Бу ҳақда “IOL” агентлиги хабар тарқатди.
Қишлоқ аҳли орасида “ярим одам, ярим қўзи” номини олган жонивор шу ҳафтада дунёга келган. Ваҳима ортиб, аҳоли ўртасида турли гап-сўзлар тарқалганидан сўнг, ветеринария хизмати раҳбари қўзини кўздан кечириш учун келди.
Унинг айтишича, қўй 28 жуфт хромосомага эга, инсон эса 23 жуфт хромосомага эга. Шу сабаб ҳам қўй ва қўзи ҳамда инсоният ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик бўлиши мумкин эмас.