Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Жахон янгиликлари
Қатар ҳукумати Кувайт вакили орқали Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайрга аввалроқ бир қатор араб давлатлари Доҳага қўйган ультиматумга жавоб берди. Бу ҳақда Al Arabia телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Кувайтнинг ахборот вазири Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Муборак ас-Сабоҳ саудиялик ҳамкасби билан Жиддада учрашган.
Аввалроқ Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний Доҳанинг араб давлатлари талабларига расмий жавобини топшириш учун Кувайтга келганди.
23 июнда Кувайт Қатарга 4 араб давлатининг талаблари рўйхатини тақдим қилганди. Араб давлатлари муносабатлар нормаллашиши учун Доҳадан бу талабларнинг барчасини 5 июлгача бажаришни талаб қилганлар.
Ўз навбатида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар талабларга жавобини бергани ҳақидаги ахборотни тасдиқлашган.
"4 араб давлати ультиматум муддати тугаши олдидан Кувайт орқали Қатардан жавоб олишди. Биз томондан жавоб қулай вақтда берилади", дейилган хабарда.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Олимлар Ер тирик ва онгли жонзот деган хулосага келдилар. Бу ҳақда VistaNews нашри хабар бермоқда.
Олимларнинг таъкидлашича, сайёрамиз Қуёш, ўзини ўраб турган само жисмлари ва ҳаттоки Галактика маркази билан мунтазам ахборот алмашиб туради. Олимларнинг айтишича, бу ахборот Ер сиртидан унинг ядроси марказига ўтказилган махсус каналлар орқали ўтади. Олимларнинг тахминича, Ер ўз сиртида уни бурғиловчи, портлатувчи ва "биосфера экологиясини издан чиқарувчи" одамлар яшашидан хабардор.
Олимларнинг фикрича, Ер – энергия тўйинган, юқори ташкиллаштирилган ва эволюцияланувчи тизимдир, унинг мослашишга қобилияти инсониятникидан бир неча маротаба юқорироқдир.
Олимлар охирги вақтда тез-тез юз бераётган зилзила, тўфон, цунами, тошқин ва ҳароратнинг кескин ўзгаришларини "Ернинг инсониятнинг ақлсиз ҳаракатларига жавоби" билан боғлашмоқда.
1970-йилларда британиялик эколог Жеймс Лавлок "Гея гипотезаси"ни илгари сурганди. Унда Ер ўзини регуляция қилиши эвазига муҳитнинг асосий кўрсаткичларини доимий даражада ушлаб тура оладиган суперорганизм сифатида таърифланган. Лавлок келтирган далиллардан бири шу бўлганки, Қуёшдан келувчи энергиянинг турли даражаларида сайёрамиз сирти ҳарорати тахминан бир хил даражада қолади.
Коментариев: 0
Просмотров: 111
Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида заҳарли кана оқибатида ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда. Байзак туманида яшаган 39 ёшли аёлда Қрим-Конго геморрагик иситма жуда кеч аниқланди. Аёл шифохонада ошқозонидаги оғриқдан шикоят қилган. Шифокорлар унинг ошқозон яраси борлигини аниқлашди ва бир неча кун даволашди. Уни заҳарли кана чаққани эса кейинчалик аён бўлди. Бемор аёлнинг саломатлиги даволанишнинг 3-куни янада ёмонлашди. Шу куни у кўп қон йўқотди, шифокорлар эса бунинг олдини олишга улгуришмади. Натижада аёл вафот этди. Ҳозирда марҳуманинг барча яқинлари, жумладан, унинг 5 фарзанди, беморга ғамхўрлик қилган 36 нафар тиббиёт ходими Қрим-Конго геморрагик иситма инфекцияси бор дея гумонланиб, шифокорларнинг қатъий назорати остига олинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 91
Германия Федератив Республикасининг ҳукумати вакили Штеффен Зайберт G20 саммити 7-8 июль кунлари Гамбургда бўлиб ўтишини маълум қилди. Мазкур саммит Hamburg Messe кўргазма марказида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда глобал иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. G20 жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 85 фоизини ташкил этувчи дунёнинг йирик ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётини бирлаштиради. Маълумотларга кўра, G20 саммити доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашади. Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастернинг айтишича, Трамп билан Путин учрашуви Германиядаги мазкур тадбир чоғида ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувнинг бош мавзуси Суриядаги вазият ва Москва томонидан Башар Асаднинг қўллаб-қувватланиши бўлиб, унда, шунингдек, “Украинада Россия ҳаракатлари” бўйича масалалар ҳам кўтарилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 97
Rossiyaning Moskva shahrida o`zbekistonlik mehnat muhojirlari uchun o`zbek va rus tillarida gazeta chop etila boshlandi. “MIGRANT” gazetasi sahifalaridan mehnat muhojirlari uchun foydali va qiziqarli ma`lumotlar o`rin olgan.
Gazetaning nishona sonida milliy haydovchilik guvohnomasini Rossiyanikiga almashtirish yo`l-yo`riqlari, patent olish tartibi va to`lovi haqidagi ma`lumotlarni o`qish mumkin.
Коментариев: 0
Просмотров: 103
30 iyun kuni Moskvada bo`lib o`tgan shiddatli bo`ronda to`rt kishi halok bo`ldi, deya xabar beradi “Ren-TV”.
Ulardan biri 42 yoshli O`zbekiston fuqarosi. U Larino qishlog`ida chaqmoq urishi oqibatida halok bo`ldi. Rossiya OAVlarining ma`lumotlariga ko`ra, Izzatullo X. vaqtinchalik ro`yxatdan Troisk shahrida o`tgan. Erkak dam olish kuni qo`shni qishloqda ishlayotgan do`stlarining oldiga borgan, u erda esa chaqmoq urishi oqibatida halok bo`lgan.
O`nlab jabrlanganlar turli darajadagi tan jarohatlari bilan kasalxonaga yotkizildi.
Коментариев: 0
Просмотров: 114
1. Американинг Флорида штатида жойлашган электростанцияда портлаш юз берди. Оқибатда 2 нафар ишчи ҳалок бўлди ва яна 4 нафари яраланди. Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. 2. Таиланднинг Пхукет оролидаги паркда фил устида сайр қилиб юрган 4 нафар сайёҳ итларнинг ҳужуми сабаб жароҳатланишди. Итлар филларга ҳамла қилишган. Улардан қўрқиб кетган филлар қочишга уринишган ва натижада ерга сирпаниб тушишган. Фил устида бўлган сайёҳлар, жумладан, 2 нафар вояга етмаган бола оғир яраланиб, шифохонага етказилган. 3. Америкалик теннисчи Винус Уильямс ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасига учради. Воқеа 9 июнь куни содир бўлган. 37 ёшли теннисчи бўлган автомобиль чорраҳалардан бирида бошқа бир транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Автомобилнинг 78 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган эди. 2 ҳафталик муолажалардан сўнг, қария жон берди. Полиция вакиллари ЙТҲ Винус Уильямснинг айби билан содир бўлганини хулоса қилишмоқда. Айрим тахминларга кўра, у, шунингдек, алкоголь таъсирида бўлган. 4. Венесуэлада апрель ойи бошидан буён норозилик намойишлари тинимсиз авж олмоқда. Барута тумани соғлиқни сақлаш хизмати куни кеча яна 17 киши жароҳат билан шифохонага етказилганини маълум қилди. Оппозиция тарафдорлари томонидан суд аъзоларининг истеъфосини талаб қилиш ғоясини илгари сурган акция туфайли 77 киши вафот этган.
Коментариев: 0
Просмотров: 97
Россиянинг “Қораўзак” чегара пунктида Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси қўлга олинди. Астрахань вилояти ва Калмикия Республикаси бўйича Россия Федерациясининг хавфсизлик федерал хизмати чегара бошқармасидан хабар қилишларича, фуқаролар чегара пунктига етмасдан ноқонуний равишда автомобилда тўхтаб қолишган. Учувчисиз аппарат эса бу қонунбузарликни камерага муҳрлаган. Эндиликда 3 нафар ўзбекистонликнинг ҳар бири давлат чегараси тизимини бузгани учун 4000 рубль миқдорда жарима тўлашлари лозим. Тартибга кўра, давлат чегараси чизиғидан чегара пунктигача тўхтатамасдан юриш талаб этилади. “Қораўзак” пунктидан “Дўстлик” кўпригигача бўлган ҳудудда чегара чизиғи ўтган, юқоридаги шахслар эса ана шу оралиқда тўхтаб қолишган.
Коментариев: 0
Просмотров: 102
Покистон шарқида 25 июнь куни бензовоз ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 190 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press маҳаллий амалдорларга асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 170 нафардан ошиқ экани айтилганди.
Баҳавалпур шаҳри ҳокими Рао Таслим Аҳмаднинг сўзларига кўра, яна 17 киши шифохонада ёнғин вақтида олинган жароҳатлардан вафот этган. У яна бир қанча киши оғир аҳволда қолаётгани ва қурбонлар сони ортиши мумкин эканини қўшимча қилган.
Ҳодиса Панжоб вилоятида якшанба куни эрталаб юз берган. Маҳаллий аҳоли тўнтарилиб кетган бензовоз олдида, йўлга оқиб кетган ёқилғини йиғиб олиш учун тўпланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, баъзи кишилар сигарета чекишган ҳамда шу орқали ёнғин юзага келган бўлиши мумкин. Ўнлаб автомобиллар, 75 та мотоцикл олов домида қолган.
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Эрон телевидениеси 29 июнда ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлганини тасдлиқловчи суратларни тарқатди. Эроннинг ИРИББ телерадио корпорацияси ўз сайтида террорчининг жасади ва тириклигидаги иккитадан суратини чоп этган.
Аввалроқ баъзи ахборот манбалари Эрон олий раҳнамоси ва қуролли кучлари бош қўмондони ҳисобланувчи оятуллоҳ Али Ҳаменеийнинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусидаги "Ал-Қудс" махсус бўлимидаги вакили Али Широзийга иқтибос келтирган ҳолда ал-Бағдодийнинг ўлганини тасдиқлашганди.
Шунингдек, июнь ўрталарида Россия мудофаа вазирлиги май охирида Сурияда Россия авиазарбаси оқибатида ИШИД етакчиси ва 300 жангари йўқ қилинганини маълум қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 105
Покистон шимолида жойлашган Галёт вилоятида осма йўл кабинаси тушиб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 2 нафар киши жароҳат олди. Бу ҳақда 29 июнда қутқарувчиларга иқтибос келтирган ҳолда Geo TV телеканали маълум қилди.
Таъкидланишича, қурбонлар орасида 4 киши бир оиладан бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, фалокатга кучли шамол сабаб бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг жасади қариндошларига топширилган, деб хабар берди телеканал.
Маълум бўлишича, осма йўлни маҳаллий ахолининг ўзи тегишли идоралар билан маслаҳатлашмаган ҳолда ўрнатган. Ундан бир қишлоқдан иккинчисига ўтиш учун фойдаланилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Британиялик сайёҳ Дубай суди томонидан бутун умрга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “The National” нашри хабар бермоқда. Гап шундаки, 22 ёшли сайёҳ гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган. У Дубайдаги уйига яқин жойда қўлга олинди. Унинг уйидан эса гиёҳвандлик моддалари топилган. Офицерлар сайёҳни тунда қўлга олишган. Унинг уйи тинтув қилинганида 8 та мобил телефон ҳам топилган. Бу ускуналар гиёҳванд модда сотуви билан шуғулланиш учун фойдаланилган. Полициячилар томонидан қўлга олинган британиялик йигит аввалига гиёҳванд моддаларни қабул қилиш ва сотиш айбини тан олган бўлса, кейинчалик суд жараёнида фақат қабул қилганини маълум қилиб, гиёҳванд модда сотмаганини айтган. Шунга қарамай, Дубай суди уни умрбод қамоқ жазосига тайинлади. Суднинг бу ҳукми норози тараф арз қилган ҳолатда 15 кун ичида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 103
Россиянинг Москва вилоятидаги бир аёл ўн бир ва икки ёшли қизига пичоқ билан ташланган ва бунинг оқибатида улар жароҳат олган. Қорин қисмидаги жароҳатлар сабаб қизларнинг бугунги аҳволи анча оғир. Мазкур ҳолатга аёлнинг эри билан ажрашаётгани сабаб бўлди, деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда терговчилар бунинг қанчалик ҳақиқат эканини билиш учун тергов ишлари олиб боришмоқда. Маълум бўлишича, шубҳаланувчи қизларига улар ухлаётганда пичоқ билан ташланган ва оқибатда нафақат қизлар, балки аёлнинг онаси ҳам жабрланган. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан “учта жисмоний шахснинг ҳаётига қасд қилган” банди билан аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Россия Федерациялар Кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Франц Клинцевичнинг маълум қилишича, АҚШ Суриядаги ҳукуматга яқин қўшинларга янги ҳужум учун тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«АҚШ Сурия қўшинлари позициясига янги ҳужум тайёрламоқда, бу аниқ. Янги фитнага тайёрланмоқда», - деган у.
Клинцевичнинг қўшимча қилишича, АҚШ «кимёвий ҳужум сифатида талқин этиладиган» бу фитнадан сўнг «вазиятни конструктив ҳал этишга яқин турган гуруҳга» зарба бериши мумкин.
Сенаторнинг сўзларига кўра, шу сабабдан Сурияда бўлган Россия ҲКК ҳарбий хизматчилари ва бошқа ҳарбий мутахассисларга хавф бор.
«Уларнинг ҳаётига ҳақиқий хатар бор», - деди у.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер Сурия ҳукумати янги кимёвий ҳужумга тайёргарлик олиб бораётгани ҳақида маълум қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 89
Канадалик ҳарбий Ироқдаги амалиётлар вақтида узоққа ўқ узиш бўйича рекорд ўрнатди. У ИШИД жангарисини 3540 метр масофадан нишонга олишга муваффақ бўлди. Don't Panic шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. Манбага кўра, снайпер ТАС-50 милтиғидан фойдаланган. Ўқ нишонга тегиши учун 10 сония керак бўлган. Бундан аввалги рекорд британиялик снайперга тегишли бўлиб, у 2009 йилда 2475 метр масофадан толибон жангчисини қулатганди. ТАС-50 дунёнинг энг яхши снайпер милтиқларидан бири ҳисобланади. Машҳур снайпер Крис Кайл ҳам айнан шу қуролдан фойдаланишни маъқул кўрган.
Коментариев: 0
Просмотров: 113
« 1 2 ... 4 5 6 7 8 9 10 » |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|