Главная » 2017»Iyul»4 » Дунёнинг энг кучли 20 та давлати тўпланмоқда: улар нимани ҳал қилади?
22:49
Дунёнинг энг кучли 20 та давлати тўпланмоқда: улар нимани ҳал қилади?
Германия Федератив Республикасининг ҳукумати вакили Штеффен Зайберт G20 саммити 7-8 июль кунлари Гамбургда бўлиб ўтишини маълум қилди.
Мазкур саммит Hamburg Messe кўргазма марказида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда глобал иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. G20 жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 85 фоизини ташкил этувчи дунёнинг йирик ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётини бирлаштиради.
Маълумотларга кўра, G20 саммити доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашади.
Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастернинг айтишича, Трамп билан Путин учрашуви Германиядаги мазкур тадбир чоғида ўтказилиши режалаштирилган.
Учрашувнинг бош мавзуси Суриядаги вазият ва Москва томонидан Башар Асаднинг қўллаб-қувватланиши бўлиб, унда, шунингдек, “Украинада Россия ҳаракатлари” бўйича масалалар ҳам кўтарилади.