Juma, 25.07.2025, 05:36
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 2
Mehmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyul » 25
O`zbekistonda xizmat ko`rsatgan artist Sardor Rahimxonning Instagram`dagi sahifasiga bir kunda ikki marotaba xakerlar tomonidan hujum uyushtirildi.

Xonanda barcha hamkasblari va muxlislarini mazkur holatdan xabardor qildi.

Ma`lum bo`lishicha, xakerlar xonandaning 7 yillik arxiv suratlari va videolarini o`chirib tashlayotgan ekan. Ayni vaqtda Sardor Rahimxon vaqtincha Instagram`da yo`q.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
007 агент Жеймс Бонд ҳақидаги юбилей, 25-фильм 2019 йилнинг ноябрида тақдим этилади, деб хабар бермоқда Variety. Бу ҳақда Metro-Goldwyn-Mayer ва Eon Productions компаниялари маълум қилган.

Таъкидланишича, фильм кинотеатрларда 2019 йилнинг 8 ноябрь куни тақдим этилади. Шу билан бирга, Дэниел Крейг Бонд ролини ижро этиши ёки этмаслиги номаълумлигича қолмоқда.

Компанияларнинг маълум қилишича, бошқа давлатларда фильм қачон чиқиши, актёрлар таркиби ва режиссёр ҳақидаги маълумот кейинчалик ошкор этилади.

Бироқ, кинокартина учун сценарийни «Казино «Рояль», «Шафқат кванти» муаллифлари Нил Пёрвис ва Роберт Уэйд ёзиши маълум бўлиб улгурди.

Variety’нинг қайд этишича, Крейг катта эҳтимол билан яна 007 агент ролини ижро этади.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, чўл ҳудудида 30-32, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқ ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 102
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида умумий видеоселектор мажлис бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда президентнинг «2017-18 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вазият муҳокама этилмоқда.

Видеоселектор мажлисда барча вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, маънавият тарғибот маркази туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман (шаҳар) бўлими раиси, туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлим мудири, касб-ҳунар коллеж ва академик лицей ҳамда мактаб директорлари вакиллари иштирок этаяпти.

Видеоселекторда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев вилоятда тест синовлари ўтказиладиган 69 та бинонинг барчасига вилоят ва туман ҳокимликларидан масъуллар бириктирилгани ҳақида маълум қилган. Улар бинолар атрофини ободонлаштириб, ота-оналар учун ўриндиқлар ташкил этади. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда палов тайёрланиб, салқин ичимликлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ҳам йўлга қўйилиши айтилди.

Кун.uz манбаси хабар беришича, мажлисда Абдулла Арипов Андижон вилояти ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Андижон тиббиёт институти 1-видеоселектор йиғ ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Мадриднинг «Реал» клуби «Монако» билан ҳужум Килиан Мбаппе трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, мадридликлар футболчи учун 160 миллион евро пул тўлайди. Шунингдек яна 20 миллион еврони «Монако» қўшимча бонус сифатида қўлга киритади.

Бошқа манбаларда «Реал» футболчи учун 150 миллион евро ва қўшимча 30 миллион бонус бериши хабар қилинган.

Бу трансфер орқали Мбаппе дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин. Ҳозирги рекорд франциялик бошқа бир футболчи Поль Погбага тегишли бўлиб, «Ювентус» уни «Манчестер Юнайтед»га 105 (бонуслар билан 110) миллион еврога пуллаганди.

«Реал» ва «Монако» трансферлар шартлари бўйича барча ҳужжатларни келишиб олгач, Мбаппе Мадрид клуби билан олти йиллик шартномага имзо чекади. Унинг йиллик маоши 7 миллион еврони ташкил қилади. Бу суммани футболчи барча солиқларни чиқариб ташлаганда қўлга киритади. Томонлар трансфер бўйича барча расмиятчиликларни яқин кунларда тугатишни режалаштирган.
Коментариев: 0
Просмотров: 68
«Реал» ярим ҳимоячиси Карлос Касемиро Бразилия терма жамоасидаги сафдоши, «Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Касемиро ҳазил оҳангида Неймар «Реал»га ҳам келиши мумкинлиги ҳақида гапирган.

«Барчаси Неймарнинг ўзига боғлиқ, у нега „Реал“га ўтмаслиги мумкин? Биз уни жуда яхши кутиб олган бўлардик», — дея Касемиронинг сўзларини келтирган Goal.

«Неймар — зўр футболчи, мен унинг ўйинидан ҳайратга тушаман. У нима қилишни билади, уни доим қўллаб-қувватлашади. Унинг отаси — ажойиб инсон. Агар у „Барселона“дан кетса, мен у қаерда бўлмасин, омад тилайман. Неймар Бразилия учун жуда муҳим», — дея давом этган Касемиро.
Коментариев: 0
Просмотров: 96
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |