Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 6 Mehmonlar: 6 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyul » 24
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед"га қарши (1:1, пен.серияси 1:2) ўйиндан кейин бир қатор масалалар бўйича ўз фикрларини айтиб ўтди.
“Ўйиндан кўнглим тўлди. Жуда яхши даражада ўйнадик. Муҳими, ўйинда ҳеч ким жароҳатланмади. Мен раҳбариятдан марказий ҳужумчини сотиб олмасликни сўрадим. Бу ҳақида журналистлар билишади. Жамоа таркибида 28 нафар футболчи бор.
Машғулотларда катта меҳнат қилиняпти. Ҳар бир футболчининг ҳаракатларидан қониқяпман. Рамос ҳам деярли тайёр. Яқин кунларда Рамос машғулотларга қайтади. Пенальтилар серияси яхши ўтмади. Чунки кўпчилик нуқтадан адашди. Муҳими ўйинни жароҳатларсиз ва яхши ўтказдик”, – деди франциялик мутахассис.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Россиянинг "Культура" телеканали "Ўзбекистон: қўлга киритилган топилмалар" ҳужжатли фильмини суратга олиш ишларига киришди. Бир соатга мўлжалланган мазкур ҳужжатли фильм Россиянинг “Культура” телеканали, ЎзЭОВМА ва “Караван-ТВ” ҳамкорлигида суратга олинади. Фильмда замонавий Ўзбекистоннинг бир неча асрлик анъаналари ва донишмандларининг ақл-заковати билан ҳамоҳанг равишда ривожланиб бораётгани ҳақида сўз боради. Улар ҳар бир қадамда учрашиб, ҳамжиҳатлик ва тотувликда кун кечирмоқда. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида Ислом динининг ҳақиқий қадриятларини ўрганувчи Ислом маданият маркази, Самарқанд шаҳрида ва 1536 йилда қурилган, айни пайтда ҳам талабалар илм олаётган Мир-Араб мадрасасида ислом дунёсининг олим ва уламолари меросини ўрганувчи Халқаро ислом илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Суратда: “Культура” телеканалининг суратга олиш гуруҳи ва ЎзЭОВМА Конрад Аденаур номли Марказий Осиё Фондининг ҳудудий вакили (ГФР) Томас Кунц иштирокида интервьюни суратга олмоқда. “Ўзбекистон ҳар доим турли динга ва маданиятга эътиқод қилувчи одамлар аҳил-иноқликда яшайдиган толерант ҳудуд бўлиб келган. Бунга суратга тушириш режалаштирилган Самарқанд шаҳрида жойлашган Дониёл пайғамбар мақбарасини, Тошкент шаҳридаги католик черкови ва православларнинг Успенский соборини мисол келтиришимиз мумкин. Бироқ ҳужжатли фильмнинг асосий ғояси ва лейтмотиви мамлакатдаги энг бой маданий ва тарихий мерос ҳисобланган, Ўзбекистон олимлари томонидан ўрганиб кели
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 101
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-24, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 23-28, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 24-29, чўл ҳудудида 30-32, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 24-29, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Президентни юбилей билан табриклади ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Кремль расмий сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон Президентининг Россияга 2017 йилнинг 4-5 апрель кунлари амалга оширилган давлат ташрифи якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.
Маълум қилинишича, Путин Шавкат Мирзиёевга табрик телеграммасини ҳам юборган.
Коментариев: 0
Просмотров: 75
Бугун, 24 июль куни соат 10:00дан «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телеканали эфирга чиқди. Канал яқинда ёпилган Diyor канали частоталарида фаолият кўрсатади.
Телеканал янги шаклдаги янгиликлар журналистикаси формати асосида ички ва ташқи сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб тўғридан-тўғри 24 соат давомида эфирга чиқади.
Эфир Ўзбекистон давлат мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг ўзбек, рус ва инглиз тилларида жамоа билан таништирилди.
Эфирнинг биринчи соати давомида канал ҳаётидан лавҳалар, таниқли шахслар, жумладан россиялик кардиожарроҳ Лео Бокерия, Ҳиндистон ва Қозоғистон элчилари, олимлар, журналистлар ва оддий томошабинлар табриклари намойиш этилди.
Ушбу телеканални очиш таклифи май ойида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилганди. Ўзбекистоннинг янги президенти бир неча марта журналистларга янгича ишлаш ҳақида гапирганди.
Телеканал очилиши президент туғилган куни билан бир кунга тўғри келди.
Янги телеканалда 251 ходим ишлайди, уларнинг аксари аввал ҳам МТРК тизимида фаолият юритган. Телеканал хорижда ҳам мухбирлик ўринлари очишни режалаштирган. Режага кўра, телеканалнинг 9 давлатда мухбири бўлади.
Бунга қадар МТРКнинг 9 та каналида 56 та янгиликлар дастури эфирга узатилган. Янги каналда бир вақтнинг ўзида «O‘zbekiston 24» ва «Ўзбекистон» каналларида намойиш этилувчи «Ахборот» ва «Таҳлилнома» ахборот-таҳлилий дастурлар тайёрланади.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
2016 йил 4 декабрь куни юртимизда бўлиб ўтган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган Шавкат Миромонович Мирзиёев бугун 60 ёшни қаршилади. У 1957 йилнинг 24 июлида Жиззах вилоятининг Зомин туманида, шифокор оиласида туғилган. 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент. Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади. 1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, бир вақтнинг ўзида Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди. 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996–2001 йилларда Жиззах вилояти, 2001–2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995–2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди. Ш.Мирзиёев 2003 йилда Ўзбеки
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 111
«Барселона» ҳужумчиси Неймар Испания фуқаролигини олади.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, сентябрь ойида 25 ёшли ушбу бразилиялик футболчи Испания конституциясига қасамёд қилади ва Испания паспортига эга бўлади.
Бразилия ва Испания ўртасидаги келишувга кўра, Испания ҳудудида камида 2,5 йил яшаган бразилиялик Испанияда фуқаролиги олиши мумкин бўлади.
Неймар каталонлар клубига 2013 йили «Сантос» сафидан келиб қўшилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 75
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтиши ойдинлашмоқда. Бу ҳақда Испаниядаги Sport нашри хабар тарқатди.
Бироз аввалроқ футболчининг отаси каталонияликлар клуби раҳбарияти вакиллари билан учрашганди. У ўз ўғлига Париж клубидан таклиф борлигини тасдиқлаган, ўғлининг қарори молиявий шартларга боғлиқ эканини маълум қилганди.
«Барселона» футболчисини 222 млн евродан камига сотмаслигини маълум қилган, унинг шартномасида айнан шунча пул бадал пули сифатида белгиланган.
Бундан ташқари, футболчининг отасига улар Неймар қолса ҳам унинг маошини кўтариб бера олмасликларини маълум қилишган.
Неймар билан шартнома янгиланиб, шартнома муддати 2021 йилгача узайтирилганида, йиллик маош миқдори 25 млн евро этиб белгиланганди.
Бу вақтда 25 ёшли бразилиялик футболчини 222 млн еврога сотиб олишга тайёр турган парижликлар клуби унга йилига 30 миллион евро маош тўлашни назарда тутувчи 6 йиллик шартнома таклиф этмоқда.
23 июль куни Неймар жамоадошлари Лионель Месси ва Луис Суарес билан суҳбатдан кейин клубда қолишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо у ўз қариндошлари билан суҳбатдан кейин яна қарорини ўзгартирган.
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Мозийга қайтиб иш кўрмоқлик хайрлидир, деб бошлаганди Абдулла Қодирий «Ўткан кунлар» романининг муқаддимасини. Айни пайтда футболимизда шундай жараён кечяптики, бу ҳолатда тарихимизнинг нисбатан узоқроқ бўлган даврини эсга олишимиз ўринли бўлмоқда. Негаки, ЎФФнинг ҳозирги хотиржамлиги бундан қарийб 8 аср муқаддам Муҳаммад Хоразмшоҳнинг йўл қўйган хатоларини эслатмоқда. Осиёда икки қудратли давлат Хоразмшоҳлар ва Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар империяси ўртасида жанг бўлиши муқаррар эди. Аслида хоразмшоҳлар подшоҳининг қўшини сон жиҳатидан рақибдан кўпроқ, салоҳиятда қудратлироқ эди. Аммо айрим субъектив принциплар сабабли султон мўғулларга қарши жангга хато стратегия танлайди. Жанг арафасида ўтказилган кенгашда буюк қўмондон Жалолиддин Мангуберди ва айрим саркардаларнинг душманни мамлакат ташқарисида қарши олиб, жанг қилиш таклифини рад этган Хоразмшоҳ онаси Туркон Хотиннинг сўзига кириб, «ҳар ким ўзини ҳимоя қилсин» қабилида қўшинни бўлиб ташлаган ҳолда мудофага тайёргарлик кўриш ҳақида фармон беради. Мўғуллар бўлинган кучларни бирин-кетин янчиб, шаҳару-қишлоқларни вайрон қилади, бегуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритади. Ўзига «Искандари соний» номини берган Султон Хоразмшоҳ қўрққанидан мамлакатни ташлаб қочади. Тахт эса аслида бунга нолойиқ бўлган шаҳзода Ўзлакшоҳга қолади. Якуни нима билан тугаганини тарих дарсларидан яхши биласиз. Вақт тинмасдан югургиламоқда. 31 август тобора яқинлашмоқда. Лекин бизнинг тайёргарлигимиз мундиалга чиқиш истагида ён
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 81
«Манчестер Юнайтед» Халқаро чемпионлар кубоги учрашувида Мадриднинг «Реал» клубини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Беллашув Калифорниядаги «Левайс» стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг асосий вақти дуранг – 1:1 ҳисоби билан якунланди. «МЮ» биринчи бўлим охирларида Жесси Лингарднинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди, 69-дақиқада эса Касемиро пенальтини аниқ амалга оширди ва мувозанатни тиклади. Бироқ, 11 метрлик зарбалар сериясида айнан Карлос ҳал қилувчи хатога йўл қўйди.
Реал Мадрид – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 1:2 Голлар: 0:1 – 45 Лингард, 1:1 – 69, Каземиро пенальти.
«Реал» – Навас (Касилья, 46), Варан (Кесада, 46), Марсело (Техеро, 46), Карвахаль (Ҳакими, 46), Начо (Ману, 46), Иско (Оскар Родригес, 46), Кроос (Каземиро, 46), Васкес (Тео, 46), Модрич (Ковачич, 46), Бэйл (Фойласье, 46), Бензема (Дани Гомес, 46).
«Манчестер Юнайтед» – Ромеро (Де Хеа, 46), Жонс (Смоллинг, 46), Байи (Линделеф, 46), Дармиан (Валенсия, 77), Лингард (Погба, 46), Фосу-Менса (Блинд, 46), Феллайни, Кэррик (Мхитарян, 46), Перейра (Эррера, 46; Мактомини, 52), Марсьяль, Рэшфорд (Лукаку, 46). Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 1:2. Огоҳлантириш: Оскар Родригес (85).
Коментариев: 0
Просмотров: 78
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|