Главная » 2017»Iyul»24 » ЗИНЕДИН ЗИДАН: БИЗГА МАРКАЗИЙ ҲУЖУМЧИ КЕРАК ЭМАС
15:40
ЗИНЕДИН ЗИДАН: БИЗГА МАРКАЗИЙ ҲУЖУМЧИ КЕРАК ЭМАС
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед"га қарши (1:1, пен.серияси 1:2) ўйиндан кейин бир қатор масалалар бўйича ўз фикрларини айтиб ўтди.
“Ўйиндан кўнглим тўлди. Жуда яхши даражада ўйнадик. Муҳими, ўйинда ҳеч ким жароҳатланмади. Мен раҳбариятдан марказий ҳужумчини сотиб олмасликни сўрадим. Бу ҳақида журналистлар билишади. Жамоа таркибида 28 нафар футболчи бор.
Машғулотларда катта меҳнат қилиняпти. Ҳар бир футболчининг ҳаракатларидан қониқяпман. Рамос ҳам деярли тайёр. Яқин кунларда Рамос машғулотларга қайтади. Пенальтилар серияси яхши ўтмади. Чунки кўпчилик нуқтадан адашди. Муҳими ўйинни жароҳатларсиз ва яхши ўтказдик”, – деди франциялик мутахассис.