Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyul » 09
Японияда 600 дан зиёд фуқаро жазирама туфайли шифохоналарга мурожаат қилган. Уларнинг икки нафари жуда оғир аҳволда, деб хабар берди NHK телеканали. Япониядаги 47 префектурадан 45 тасида жами 608 нафар одам шифохонага ётқизилган. 2 нафари эса ҳушига келмаган ва аҳволи оғирлигича қолмоқда. 62 нафар инсон Токио шаҳрида жазирамадан жиддий зарар кўришган. У ерда ҳаво ҳарорати 33,7 даражага кўтарилди. Бу кўрсаткич мамлакат бўйича энг юқори эмаслиги таъкидланмоқда. Масалан: Гифу ва Гумма префектураларида иссиқлик ўлчагич кўрсаткичи 36,5 даражага кўтарилган. Айтида – 35,5, Сайтаме ва Хоккайдода – 35,6, Киото ва Фукусимада – 35,5 даражагача жазирама иссиқлик давом этмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 143
8 июль куни “Сандерленд”нинг 6 ёшли содиқ мухлиси Брэдли Лоуэри вафот этди. Шифокорлар 6 ёшли болакайда нейробластома касаллигининг юқори даражадаги ўсимтаси борлигини аниқлашган. Касаллик асосан асаб тизимини ишдан чиқаради. Бу турдаги ўсимта ёш болаларда кўпроқ учрайди. Брэдли Лоуэри эса касаллик билан узоқ кураш олиб борганди. “Сандерленд”нинг собиқ футболчиси, ҳозирда “Борнмут” аъзоси Жермейн Дефо иштирокидаги матбуот анжуманида Брэдли ҳақида сўрашганида у саволларга кўзида ёш билан жавоб қайтарди. Англия премьер лигасининг кўплаб клублари, футболчилари болакайни қўллаб-қувватловчи чиқишлари билан унинг ота-онасига далда бериб туришганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
Бир неча кун аввал Испания Олий суди “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиқларни тўламаганликда айблаб, унинг иши бўйича жиноий иш қўзғатгани ҳақида хабар бергандик. Футболчи айни шу сабабга кўра, “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида Португалия терма жамоасидаги дўстларига ҳам маълум қилганди. 8 июнь куни суррогат она ёрдамида дунёга келган эгизак чақалоқлар отаси бўлмиш Роналду бугун, 9 июль куни келажаги ҳақида сўнгги қарорни қабул қилди. Унга кўра, португалиялик футболчи фаолиятини “қироллик клуби”да давом эттиришга қарор қилган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Криштиану Роналдунинг кетишидан хабардор бўлган “ПСЖ” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари футболчи хизматларига қизиқиш билдириб, “Реал” раҳбариятига бир неча маротаба таклифлар юборишганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Шаҳзода Муҳаммедованинг Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевага иддаолари соат сайин ортмоқда. Актриса зиёлилар, маданият ва санъат соҳасининг кўзга кўринган вакилларининг танқидларидан кейин ҳам тўғри хулоса чиқармай, ижтимоий тармоқларда Дилором Омонуллаевага аталган ҳақоратли сўзларни ёзиб қолдиришда давом этмоқда. Дилором Омонуллаева бўлиб ўтган воқеалардан сўнг интервью бериб, вазиятга бошқа тарафдан қараётгани, Шаҳзода билан бақир-чақирга тоқати йўқлиги ва бу унинг даражасига тўғри келмаслигини айтганди. Шаҳзода Муҳаммедова эса интервьюга нисбатан шундай муносабат билдирган: “Уят бу аёлга! Берган интервьюсига ёқа ушладим. Ёлғонни, бўлмаган воқеаларни ҳам гапирибди. Эсиз, аудио ёқиб кирсак бўлар экан ҳамма талабалар. Мен машҳурман, деганмушман. Менимча, аҳмоқ одам ҳам шундай демаса керак-ов. Кинода ишлайман, актрисаман дедим, холос. Президент билан сўрашганман демадим. У аёл, аксинча, бирга тушган суратларини югуриб кириб кетиб олиб чиқди. Кейин имтиҳонда Райҳоннинг қўшиғини айтаман, демадим. Уларни ўзлари олдиндан эстрадамиз юлдузларини менсимай Райҳон, Лола, Шаҳзоданинг овозлари йўқ, қўшиқлари бўлмайди, деди. Кейин мен Кумуш Раззоқованинг қўшиқларини ҳаммасини биламан дедим. Ижроимдан сўнг Яратган берган қобилиятинг бор, лекин овозинг ишланмаган, деб жеркиб ташлади”. Шаҳзода Муҳаммедова яна ўзининг аслзодалардан эканини эслатиб, холаси таниқли ҳуқуқшуно
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Дилором Омонуллаеванинг актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига ёзиб қолдирган ҳақоратли сўзларига нисбатан билдирган фикр-мулоҳазаларини тақдим этган эдик. Мазкур масалага Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент Ойдин Абдуллаева муносабатини билдирган эди. Вазиятга холисона ёндашиш мақсадида Дилором Омонуллаеванинг қўлида таҳсил олган санъаткорларнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик. Чунки Шаҳзода ўз ёзганларида қанчадан-қанча иқтидорли ёшлар Дилором Омонуллаева сабаб Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси бўла олмаётганини, кўплари ўқишни ташлаб кетаётганини иддао қилган. Дилноза Исмияминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: – Дилором Омонуллаева – менинг устозим. Шу даражага етишимда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бўлишимда, албатта, уларнинг хизмати катта. Ҳозир Дилором Омонуллаевага ўхшаш бастакорлар жуда кам. Мен Шаҳзода Муҳаммедовани актриса, дизайнер сифатида биламан, холос. Яқиндан мулоқотда бўлмаганмиз. Шундай бўлса-да, унинг ижодини ҳурмат қиламан, аммо актрисанинг Дилором Омонуллаевадек бастакор ҳақида бундай дейишга умуман ҳаққи йўқ. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева, хонанда Саиданинг халққа танилишига ким сабабчи? Албатта, Дилором Омонуллаева. Тўғриси, бу ҳақда эшитиб, ҳайрон қолдим
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаева ҳақида ёзиб қолдирган ҳақоратли мулоҳазалари катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Айни дақиқаларгача, жамоатчилик, ўзбек зиёлилари бу ҳолатга нисбатан муносабат билдирмаган эди. Биз эса уларнинг фикрларини ўрганишга қарор қилдик. Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби, бастакор Ойдин Абдуллаевага мурожаат қилдик. Ойдин Абдуллаева, бастакор: – Дилором Омонуллаева эстрада санъатини яхши тушунадиган ва келажак авлодга етказиб берадиган камарбасталардан бири. Бу инсон ҳозиргача эстрада санъатининг экологик мусаффолигини таъминламоқда. Шаҳзода Муҳаммедовага келадиган бўлсак, Дилором Омонуллаеванинг у билан шундай муносабатда бўлишлари табиий ҳол. Шахсан ўзим ҳам Шаҳзода билан худди шундай оҳангда муомала қилган бўлар эдим. Бундай инсоннинг олдига келиб, мен эстрада хонандаси бўлмоқчиман, деб айтиш тарбиясизликдан бошқа нарса эмас. Албатта, Дилором Омонуллаева унга шу соҳада ўқиганмисан, деб савол берган. Йўқ, деган жавобдан кейин, табиийки, уни чиқариб юборган. Олийгоҳнинг барча ўқитувчилари шундай йўл тутган бўларди. Бу вазиятда Дилором Омонуллаева тўлиқ ҳақ. Ўзбек эстрад
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Биз одатда энг бой бизнесменлар, сиёсатчилар, ёзувчилар ва актёрлар рейтинги ҳақида эшитганмиз. Энг бой суперқаҳрамонлар рейтинги эса ҳаммамиз учун янгилик. Сизнингча, энг бой суперқаҳрамон ким? Темир одам ёки Бэтменми? Буни қарангки, 500 млрд доллар даромади билан Қора Пантера энг бой қаҳрамон бўлди. Рейтингнинг иккинчи ўринни Marvel Comics суперқаҳрамони бўлган Нэмор эгаллади. Унинг даромади 260 млрд долларни ташкил этади. Учинчи ўринни эса Қора момақалдироқ (даромади 250 млрд), тўртинчи ўринни Доктор Дум (100 млрд) эгаллади. Бешинчи ўриндан барчага таниш бўлган Темир одам ўрин олди. Тони Старкнинг даромади 80 млрд доллар. Ўнталик рейтингдан, шунингдек, Оқ қиролича Эмма Фрост (11 млрд), Бэтмен (7-11 млрд), Ўргимчак одам (5-10 млрд) ва профессор Икс (3,5 млрд) каби суперқаҳрамонлар ҳам мавжуд.
Коментариев: 0
Просмотров: 95
Ҳар икки гапнинг бирида ўзини аслзодалардан эканини эслатиб туришни канда қилмайдиган “актриса”, “телебошловчи”, “хонанда”, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова кўп ҳолларда ҳаётидаги айрим воқеаларни ижтимоий тармоқлар орқали оммага ёйиб, эътибор тортишни хуш кўриши сир эмас. У бир неча бор ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирган фикр-мулоҳазалари (билмадик, буларни фикр деб бўлармикин), суратлари билан одамлар орасида муҳокамага тушган. Бир-икки хусусий кинофильмлар билан томошабин эътиборига тушиб, бугун кино санъатидан зериккан ва ўзини қўшиқчиликда ҳам синаб кўриб ҳеч омади келмаган Шаҳзода Муҳаммедованинг галдаги гаплари Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор, “Шарқ тароналари”, “Тошкент” гимнлари муаллифи Дилором Омонуллаевага аталди. Ижтимоий тармоқларга Дилором Омонуллаеванинг сурати ёнига у ҳақидаги гаплар телба-тескари қилиб ёзилган постни жойлаштирди. Постда шундай дейилади: “Консерватория институтида (таҳририят: Ўзбекистон давлат консерваторияси институт эмас) таҳсил берувчи аёл Дилором Омонуллаева олийгоҳга кириш учун ҳужжат топшираётган, ёрдам сўраб келган ёш талантли талабаларга (таҳририят: олий ўқув юртига кирмаган киши талаба эмас, абитуриент бўлади) қўрс муомалада бў
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 153
Олтмиш ёшда кенг уйнинг Келини бўлдим ўзим Ховлини супирётсам Кириб қолдилар қўшним Деди: - "Келинлар қани?" Унга тегишиб дедим: - Уй-уйларига ҳайдаб, Янги келин туширдим. Қўшним деди: - Ё, тавба! Хазиллашманг, ўргилай. - Нега хазиллашаман, Тўйиб кетдим, не қилай?! Куйлуклик келинимга, Куйлукдан уй кибердим, Чорсулик келинимга Чорсудан уй кибердим. Икки кунда соғиниб, Колишарди онасин, Яқин бўлсин, ичикиб, Ўлиб-нетиб қолмасин. Келинлар ўртасида Қози бўлиб ўлардим. Яна озгина турсам, Юрак касал бўлардим. Юрардим иккаловин Қош-қовоғига қараб, Айланай, ўргилай деб, Ишга солардим алдаб! Содда қўшним дер: - Унда, Янги келинлар қани? - Кичиги уй тозалаб, Каттаси кир ювяпти. Кичиги қўл-оёқли, Чанг-ғуборим қолмади. Тўрт уйни тозалаб ҳам, Қовоғини солмади. Кир ювяпти каттаси, Оёги йўқ келиним, Қоши, кўзи, лабида Бўёги йўқ, келиним. Ички кийимларимни, Ювдираман бемалол, Бировга айтса-чи деб, Булмам хижолат, усал. Ўзи сувин кайнатиб, Ювиб, чайиб толмайди, Тили йўқ қайнонасин, Ғийбат қила олмайди. Кирин бир ғарам қилиб, Тўплаб қўймайди жомга. Сочларининг қилини Ташла
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 124
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|