Главная » 2017»Iyul»9 » Энг бой суперқаҳрамонлар рейтинги билан танишинг
15:39
Энг бой суперқаҳрамонлар рейтинги билан танишинг
Биз одатда энг бой бизнесменлар, сиёсатчилар, ёзувчилар ва актёрлар рейтинги ҳақида эшитганмиз. Энг бой суперқаҳрамонлар рейтинги эса ҳаммамиз учун янгилик.
Сизнингча, энг бой суперқаҳрамон ким?
Темир одам ёки Бэтменми? Буни қарангки, 500 млрд доллар даромади билан Қора Пантера энг бой қаҳрамон бўлди.
Рейтингнинг иккинчи ўринни Marvel Comics суперқаҳрамони бўлган Нэмор эгаллади. Унинг даромади 260 млрд долларни ташкил этади.
Учинчи ўринни эса Қора момақалдироқ (даромади 250 млрд), тўртинчи ўринни Доктор Дум (100 млрд) эгаллади.
Бешинчи ўриндан барчага таниш бўлган Темир одам ўрин олди. Тони Старкнинг даромади 80 млрд доллар. Ўнталик рейтингдан, шунингдек, Оқ қиролича Эмма Фрост (11 млрд), Бэтмен (7-11 млрд), Ўргимчак одам (5-10 млрд) ва профессор Икс (3,5 млрд) каби суперқаҳрамонлар ҳам мавжуд.