Juma, 25.07.2025, 05:35
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyul » 10
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида иссиқ ҳарорат кузатилмоқда, баъзи чимкентликлар эса бундан тажрибаларини ўтказишда фойдаланишмоқда. YouTube порталида шундай тажрибалардан бири жараёни тасвирлари пайдо бўлди.

Унда қуёш остидаги бетонга қўйилган товада тухум пиширилади - 2 дақиқа ичида тухум қовурилади.

Ўтган ҳафтада Чимкентда ҳарорат 50 даражага кўтарилган. «Казгидромет» 9 июлга келиб ҳарорат пасайишини прогноз қилган, 11 июль кунидан бошлаб, иссиқ ҳарорат 36 даражадан ошмаслиги айтилган.

Ўзбекистонда ҳам охирги ҳафталарда аномал иссиқ кузатилди. Гидрометеорология маркази ҳароратни максимум 45 даража деб маълум қилган бўлсада, ҳудудларда бундан юқори даражадаги иссиқ кузатилган. Ўзбекистонда ҳам 9 июль куни кечқурун салқин тушиб, 10 июлдан ҳарорат пасая бошлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 127
«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг вице-сардорига айланади.

Сардорлик боғичи Серхио Рамосда қолади ва унга Марсело ўринбосарлик қилади.

Жамоадан Пепе кетгани учун, унинг ўрнини Роналду эгаллаган. Рамос ва Марсело ўйинга туша олмаса, жамоани айнан Роналду майдонга бошлаб тушади.

2009 йилдан буён мадридликлар сафида тўп суриб келаётган Роналду 2013 йил 6 январида илк марта сардорлик боғичини таққанди. Ўшанда «Реал Сосьедад»га қарши кечган ва 4:3 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан олдин сардор Икер Касильяс ва унинг ўринбосари Гонсало Игуаин захирада қолган, Рамос ва Марсело ўйин заявкасига ҳам киритилмаганди.

AS нашрида хабар қилинишича, Роналду якуний қарорларни қабул қилишда иштирок этади. У клуб президенти Флорентино Перес билан мунтазам равишда учрашиб боради ва Рамос ҳамда Марсело билан бирга муҳим масалаларни муҳокама қилади.

Манба маълумотига кўра, жамоада тўртинчи сардор вазифасини Карим Бензема бажаради.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
O`zbekiston Kubogi–2017 musobaqasi yarim final uchrashuvlarining “uyda-safarda” tartibini aniqlash uchun qur`a tashlandi.

Unga ko`ra, «Bunyodkor» – «Neftchi» uchrashuvi g`olibi 31 iyul kuni o`z maydonida Samarqandning «Dinamo» klubini qabul qiladi.

«Lokomotiv» – «Buxoro» bellashuvi g`olibi 2 avgust kuni o`z maydonida «Qo`qon-1912» va «Nasaf» o`rtasidagi o`yin g`olibi bilan kurash olib boradi.

O`zbekiston Kubogi, 1/2 final

31 iyul (dushanba)


«Bunyodkor» / «Neftchi» o`yini g`olibi – «Dinamo»

2 avgust (chorshanba)

«Lokomotiv» / «Buxoro» o`yini g`olibi – «Qo`qon-1912» / Nasaf» o`yini g`olibi
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Madridning “Real” klubi va Braziliya terma jamoasi sobiq himoyachisi Roberto Karlos 9-bor ota bo`lish baxtiga muyassar bo`ldi.

Ushbu haftada uning 44 yoshli rafiqasi Mariana Lukon sobiq futbolchiga qizaloq tuhfa etdi. Yangi tug`ilgan chaqaloqqa Marina ismi qo`yildi. Bu uning ushbu xotinidan ikkinchi farzandi sanaladi.

Odil Axmedovning "Anji"dagi sobiq jamoadoshi birinchi nikohidan 3 ta va boshqa ayollardan yana 4 nafar farzandi mavjud.
Коментариев: 0
Просмотров: 76
Бритни Спирснинг ўз карьерасини бошлаганига анча йил бўлган эса-да, у ҳамон шоу-бизнесда энг кўп муҳокама қилинувчи хонандалардан биридир. Шу кунларда Бритни Спирснинг онкологик касалликка учраган болалар учун бир миллион доллар хайрия суммаси ажратгани кўплаб шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Маълум бўлишича, хонанда Лас-Вегасда ўтказган “Piece of Me” концертига сотилган чипталар ҳисобидан бир миллион доллар даромад кўрган. Йиғилган пулларни 35 ёшли Бритни “Nevada Childhood Cancer Foundation” фондига топширган.

Мазкур суммадан фонд онкологик касалликка чалинган болаларни даъволовчи янги тиббиёт маркази ташкил этади. Тиббиёт марказига илк бемор октябрь ойидан бошлаб қабул қилинади. Хонанда ушбу марказнинг очилиш маросимига келишга ваъда берди.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед»дан «Эвертон»га ўтиши жараёнини якунлади. Клуб расмий сайти 31 ёшли футболчи «ирислар» жамоаси базасида тиббий кўрикдан ўтди ва икки йиллик шартнома тузгани ҳақида эълон қилди.

«МЮ» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган футболчи фаолиятини «Эвертон»да бошлаган ва 2004 йили «қизил иблислар» сафига ўтганди.

Руни бу жамоада 559 учрашув ўтказиб, 253 гол урган ҳамда 145 голга ҳаммуаллиф бўлганди.

Унинг Ливерпульга қайтиши Ромелу Лукаку трансфери доирасида амалга ошди. Манчестерликлар Лукаку учун 75 миллион евро тўлади ва Рунини қўшиб берди. Шартномаси ҳали тугамаган футболчининг трансфер қиймати 10 миллион еврога баҳоланган.

Руни янги жамоасида «Манчестер Юнайтед»дагидан икки баравар кам, ҳафтасига 170 минг фунт миқдорида маош олади.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
«Барселона» билан 4 йиллик шартнома имзолаётган Лионель Мессининг йиллик маоши миқдори 62 млн еврони ташкил этади. Бу ҳақда The Times нашри испан грандидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Шу тариқа Месси ҳафтасига 1 млн евро маош оладиган илк футболчига айланади.

У 4 йил давомида жамоада қолса, жами 248 млн евро (жамоавий ва шахсий натижалар учун бонуслар ҳисобланмаганда) миқдоридаги маблағ ишлаб топади.

Бундан аввалги хабарларда Месси «Барселона» билан шартномани узайтиришга рози бўлгани учун 50 миллион евро миқдоридаги бонус олиши айтилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турибди.

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб ижрочи вице-президенти Эд Вудворддан «Реал»дан Альваро Моратани трансфер қилиш бўйича музокараларни тўхтатишни сўраган.

The Independent нашрида хабар қилинишича, «қизил иблислар» «Реал»ни тарк этишга қарор қилган колумбиялик 25 ёшли ярим ҳимоячи Хамес Родригес трансфери бўйича музокара бошлаган.

Бундан аввалги хабарларда Лукаку учун курашда ютқазган «Челси» Альваро Мората ва Хамес Родригесни сотиб олиш учун ҳаракат бошлагани айтилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўзига янги клуб ахтаришни бошлади.

As хабарига кўра, колумбиялик бу футболчи«Реал»ни тарк этиши аниқ. Унинг трансфери яқин кунларда содир бўлади. Хамес мадридликлар жамоаси билан АҚШдаги турнега бормайди.

«Реал» президенти Флорентино Перес Хамес қолишини истаган, аммо футболчининг ўзи жамоага Дани Себальос келаётгани туфайли кетиш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилган.

Хамесга «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «ПСЖ» клубларидан қизиқиш мавжуд. «Реал» уни 70 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Шу кунларда актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, таниқли бастакор Дилором Омонуллаева ҳақида ёзиб қолдирган пости катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Ушбу постда Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистон Республикаси санъат арбобини маданиятсизлик ва тарбиясизликда айблаган, уни виждонсиз, разил ва руҳан касал инсон деб ҳақорат қилган эди. Албатта, актриса томонидан қилинган бундай муносабатга маданият ва санъат соҳаси вакиллари, зиёлилар жим қараб туришмаяпти. Улар ҳам мазкур ҳолат юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда. Хусусан, “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзура Йўлдошева ҳам.

Манзура Йўлдошева, “Шуҳрат” медали соҳибаси:

– Мен ўн бир йил Успенский номидаги мусиқа мактабида таҳсил олдим. Ўша кезлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқиш менинг энг катта орзум эди. Сўнг ҳаракатларимиз, уринишларимиз, устозларимиз кўрсатган йўлдан борганимиз натижасида ниятларимизга эришдик. Албатта, бу даргоҳда таҳсил олишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлган. Шу сабабли ўқиш давомида устозларимиздан “3” ёки “4” баҳо олиш биз учун катта байрам эди. Агар бирор айб иш қилиб қўядиган бўлсак, шу заҳотиёқ ўқитувчиларимиздан кечирим сўрардик. Боиси бизни шундай тарбиялашган.

Олий ўқув юртига ўқишга кимдир кира олади, кимдир эса йўқ. Жумладан, Ўзбекистон давлат консерваториясига ҳам. Биз бу олийгоҳга кириш учун ўн бир йил ў ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 114
Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Дилором Омонуллаева ҳақида ёзиб қолдирган ҳақоратли сўзлари сўнгги кунларда асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди.

Биз вазиятга холис ёндашиш учун ҳар икки томоннинг ҳам фикрини, шунингдек, кўплаб санъаткорлар муносабатларини ҳам ўрганиб, тақдим этмоқдамиз.

Шу мақсадда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулованинг фикрлари билан қизиқдик.

Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

– Дилором Омонуллаева – устоз санъаткор. Халқ кўнглидан жой олган кўплаб қўшиқларнинг муаллифи. Мен вазиятдан тўлиқ хабардор эмасман. Шундай бўлса-да, Шаҳзода Муҳаммедованинг шундай инсон билан баҳслашиши, уни ҳақорат қилиши жуда нотўғри иш. Бундай инсонлар билан тенгма-тенг гаплашишга биз ҳам ҳатто истиҳола қиламиз. Улар билан масофа сақлаб гаплашамиз.

Балки Дилором Омонуллаевага Шаҳзоданинг ўзини тутиши, муомаласи ёки эстрада йўналишида тажрибаси йўқлиги маъқул келмаган бўлса керак. У Шаҳзода Муҳаммедова бўлса, Ўзбекистон давлат консерваториясига кириб қолиши керакми? Агар шунчалик эстрада хонандаси бўлмоқчи экан, бирор мусиқа мактабини битирсин, ана ундан кейин эстрада хонандалигига даъвогарлик қилса, ярашади.

Ҳозирда баъзи актрисалар 3-4 та қўшиқ айтиб, кимгадир овози маъқул келса, мана, хонанда ҳам бўла оламан, деб ўйлашади. Йўқ, эстрада хонандаси бўлиш жуда қийин. Бугун ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 95
Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг эгизак фарзандлари охирги пайтларда анча муҳокамаларга сабаб бўлди.

32 ёшли футболчи айни пайтда Ибица оролида севгилиси Жоржина Родригес билан дам олмоқда. Фотосуратчилар томонидан тақдим қилинган расмларда Жоржинанинг ҳомиладор экани сезилиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Роналдунинг кичик Криштиану, Ева ва Матео исмли фарзандлари бор. Уларнинг барчаси суррогат онадан туғилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |