Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 3 Mehmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyul » 17
Энг оғир вазн тоифаларидаи боксчилар Энтони Жошуа ва Владимир Кличко ноябрь ойида яна жанг ўтказади. Шундай қилиб, ушбу икки боксчи ўртасидаги реванш баҳси куз мавсумида бўлиб ўтади.
«Мир бокса» промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский Twitter саҳифасида шу ҳақда баёнот берди. Унинг маълумотларига кўра, томонлар аллақачон такрорий жанг хусусида келишиб бўлишган.
Бир вақтнинг ўзида Американинг Showtime телеканали вице президенти Стивен Эспиноза ҳам шу ҳақда маълум қилди.
«Албатта, бу ажойиб жанг бўлади, — дея унинг сўзларини келтиради Sky Sports. – Лас-Вегас сўнгги 20 йилда супероғир вазндаги энг катта жанг».
Эспинозанинг қайд этишича, такрорий жангни ўтказиш муддати ва жойи тўғрисидаги қарори жуда тез қабул қилинган.
Жошуа билан такрорий жанг 41 ёшли Кличко учун профессионал фаолиятидаги 70-жанги бўлади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида улар Лондоннинг «Уэмбли» стадионида жанг ўтказишган эди. Британиялик 11-раундда техник нокаут билан рақибини мағлуб этган эди. Шундай қилиб, Жошуа ўзининг IBF чемпионлик камарига WBA ва IBO ғолиблик унвонларини ҳам қўшди.
Очиқ маълумотларга кўра, боксчилар рингда ўтказган вақти учун 13 млн доллардан олишган.
Коментариев: 0
Просмотров: 88
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ» билан музокараларни қайта тиклаган. AS нашри парижликлар жамоаси ушбу футболчини қўлга киритиш учун ҳисоб бўйича тўртинчи марта ҳаракат бошлагани ҳақида хабар тарқатди.
Қайд этилишича, жорий ҳафтада футболчининг агенти ҳисобланадиган отаси Францияга бориб, Париж жамоаси президенти Носир ал-Ҳелайфий билан учрашган. Қатарлик бизнесмен ушбу жараёнда шахсан иштирок этишни истаган. У футболчини кўндиришга ҳаракат қилмоқчи.
Нашрнинг эслатиб ўтишича, Неймарни яқинлари у «Мессининг соясида қолиб кетаётгани» учун «Барселона»дан кетишга ундамоқда.
«Мессининг ёнида бўлсанг, ҳамиша иккинчи бўласан. Сен ҳамиша сояда қоласан ва ҳеч қандай шахсий ютуқларга эриша олмайсан», дея Неймарнинг оила аъзоларидан бири сўзларини келтирган нашр.
Футболчи аввалги интервьюларидан бирида ўзи етакчиси бўлган жамоа Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун даъвогар бўла олишини айтиб ўтганди.
«ПСЖ» эса бир неча йиллардан буён Чемпионлар лигаси ғолиби бўлишни мақсад қилиб келади.
Неймар якунланган мавсумда жамоа сафида 45 ўйин ўтказиб, 20 гол урди.
Ўтган ойда каталонлар жамоаси бир йилдан ортиқ муддат давом этган музокаралардан сўнг Лионель Месси билан 5 йиллик янги шартнома имзолаганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 91
Мадриддаги Marca нашри «Реал» футболчиси Бэйл билан суҳбатлашди. Биринчи навбатда у жамоадоши Криштиану Роналдунинг кетиши ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирган: «Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. У «Реал»дан кетадими ёки йўқ. Футболда ҳаммаси тез юз беради, Ромелу Лукаку «Манчестер Юнайтед»га ўтгани ҳақида эндигина билиб турибман. «Реал»га ўзгаришлар керак, деб ҳисобламайман. Биз совринлар ютмоқдамиз, шундай экан, ўзгаришлар нега керак? Криштиану келажаги ҳақидаги саволни унинг ўзидан сўраганингиз маъқул». Жароҳати ҳақида «Ҳаммаси жойида! Ўтган мавсумда мен ўз имкониятларим даражасида ўйнай олмадим, жароҳатимдан тузала олмадим, оғриқ машғулотлар ўтказиш ва формамни тиклашимга халақит қиларди. Мен қаттиқ меҳнат қилдим ва ҳозир ҳолатим яхшиланди. Афсус, мен ўтган мавсумда жамоамга кўп ёрдам бера олмадим. Балки, мен аввал тўла соғайиб, кейин ўйинга қайтишим керак бўлгандир. Нима бўлганда ҳам, ҳозир барчаси ортда қолди, тўпиғим билан ҳаммаси жойида ва мен янги мавсумга тайёрман». Чемпионлар лигаси финалини захира ўриндиғида бошлагани ҳақида «Мен Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушишни жуда истагандим. Ҳеч бўлмаса, захира ўриндиғида ўтиришни. 6 ҳафта давомида ҳар куни 12 соатдан шу мақсад йўлида ҳаракат қилдим. Мен Чемпионлар лигаси кубогини ўз оилам ва дўстларим қаршисида бошим узра баланд кўтаришни жуда истагандим». Зидан ҳақида «Ҳамма ўйнашни истайди. Аммо Зидан таркибни ротация қили
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 103
«Милан» бош директори Марко Фассоне клубнинг трансфер сиёсати ҳақида гапирди. «Яна Белотти, Морату ёки Обамеянг билан шартнома имзоласак яхши бўларди. Кўрамиз, биз кимни танлар эканмиз. Балки, биз ОАВда ёзилаётганлардан бошқа номзод билан шартнома имзолармиз. Ҳужумчи сотиб олиш учун ҳаракатларни давом эттирамиз», — деган Фассоне Mediaset Premium эфирида. У шунингдек, ҳар куни топ даражадаги футболчилар ундан «Милан»нинг янги лойиҳаси ҳақида сўрашаётганини айтиб ўтган. «Биз ўтган мавсумда олтинчи ўринни эгаллаб Европа лигасига йўлланма олган Винченцо Монтелланинг жамоасини кучайтирмоқчимиз. Массимилиано Мирабелли (спорт директори) билан биргаликда биз клубга ёрдам бериши мумкин бўлган кучли футболчиларни жамламоқдамиз. Ҳар куни топ даражадаги футболчилар бизнинг лойиҳамизга қизиқиб, маълумот сўрашади. Бу эса биз учун шараф», деган у. Бундан олдинроқ «Милан» «Реал»дан Альваро Моратани 70 миллион еврога трансфер қилишга яқин экани ҳақида хабар берилганди. Шу кунгача жамоа 10 футболчи трансферини расмийлаштирганди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес, «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва, «Сандерленд»дан ҳужумчи Фабио Борини, «Байер»дан Ҳоқон Чалхонўғли, «Аталанта»дан Андреа Конти, «Ювентус»дан Леонардо Бонуччи ва «Лацио»дан Лукас Биглия сотиб олинганди. Шунингдек жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумманин
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 83
«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг атрофидаги кишилар уни бошқа клублардан таклифларни кўриб чиқишни маслаҳат қилишди. Бу ҳақда Sport нашри хабар тарқатган.
Агентлар ва қариндошлар футболчига у каталонлар клубидан кетиши шартлиги, у бу жамоада Лионель Месси соясида қолиб кетаётгани ва аргентиналик футболчи туфайли шахсий мукофотларга эриша олмаётгани ҳақида гапиришган.
Неймарнинг хизматларига Европадаги қатор клублардан таклифлар мавжуд бўлиб, қариндошлар у бу таклифлардан бирини қабул қилиши кераклигини айтишган.
Неймарнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 65
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жамоадаги кейинги ўйини 13 август куни «Барселона»га қарши бўлади. Каталонияликлар жамоасига қарши бу ўйин Испания Суперкубоги учун бўлиб ўтади.
Marca хабарига кўра, мадридликлар жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан Конфедерациялар кубогидаги иштироки туфайли Криштиану Роналдуга дам беришга қарор қилган.
Жорий ҳафтада 32 ёшли бу футболчи Мадридда тиббий кўрикдан ўтади, шундан кейин таътилга йўл олади, бу вақтда унинг реклама тадбирлари ҳам ўтказилади.
Криштиану июль ойи охирида машғулотларга киришади. Шу тариқа у 30 июль куни «Барселона»га қарши Халқаро чемпионлар кубоги доирасида ўтказиладиган учрашувни ўтказиб юборади. У шунингдек, 8 август куни УЕФА Суперкубоги учун «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган ўйинда майдонга тушмайди. Бу вақтда ҳали у жисмоний формасини тўла тикламаган бўлади. Бундан ташқари ушбу португалиялик футболчи 31 июль куни судда бўлади.
Роналду 13 август куни Испания Суперкубоги учун «Барселона»га қарши ўйинга тайёр бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Ҳужумчи Златан Ибраҳимович «Лос-Анжелес Гэлакси»га ўтишдан бош тортди, сабаби «Манчестер Юнайтед»га қайтиш ҳақида ўйламоқда, деб хабар берди Tribuna.uz The Sun’га асосан.
Аввалроқ Калифорния жамоаси швециялик футболчига йилига 7,7 млн долларлик иш ҳақига эга шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди. Агарда Златан ушбу таклифни қабул қилганида, MLS тарихидаги энг кўп маош олувчи ўйинчига айланарди. Бироқ 35 ёшли Ибраҳимович тиззадаги жароҳатидан сўнг тикланишда давом этмоқда ва «МЮ» билан янги шартнома имзолаш ниятида.
Ўтган мавсумда Ибраҳимович АПЛда 28 учрашув ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Златан «МЮ» билан Англия суперкубоги, Лига кубоги ва Европа лигасида ғалаба қозонган.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси, шу вақтгача «Бунёдкор» сафида тўп суриб келган Элдор Шомуродов расман «Ростов» футболчисига айланди.
Донликлар жамоаси 22 ёшли футболчини ўз аъзоси сифатидан таништирди, бу ҳужумчи янги жамоасида 14-рақамли футболкада ҳаракат қилади.
Шартнома 4 йил муддатга тузилган, келишувнинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмаган.
«Ростов»да яна бир қатор футболчилар пайдо бўлган бўлса-да, жамоа расмий сайти айнан Шомуродовнинг ташрифини мухлислар учун кутилмаган совға деб атади.
Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 18 учрашув ўтказган ва 6 гол урган.
Элдор Шомуродов футболчилик фаолиятини 2011 йилда «Машъал» клубида бошлаган, 2015 йилда эса "Бунёдкор"га ўтган. «Бунёдкор»даги икки ярим йиллик фаолияти мобайнида 83та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 22та гол урди.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов расман жамоасини ўзгартирди.
Қатарнинг "Ал-Жаиш" таркибида фаолият юритаётган футболчи эркин агент сифатида "Ал-Жазира" сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилган.
"Мен БАА чемпиони таркибига қўшилганимдан хурсандман", – деган Рашидов.
Коментариев: 0
Просмотров: 75
Италияда «Ювентус»нинг асосий ҳимоячиларидан бири Леонардо Бонуччи Туринни тарк этиб, «Милан» сафига қўшилгани сабаблари муҳокама қилинмоқда. La Stampa нашри Европа чемпионлар лигаси финалида рўй берган воқеа ҳақида инсайдерлик хабарини тарқатди. Унга кўра, финал учрашуви танаффуси вақтида «Ювентус» кийим алмаштириш хонасида можаро рўй берган. Хабарда айтилишича, биринчи бўлимдан кейин (1:1) танаффус вақтида Дани Алвес жамоадоши Пауло Дибаладан ғазабланган, уни жон куйдириб ўйнамаётганликда, босим ўтказмасликда ва сариқ карточкадан сўнг ўйинни ташлаб қўйганликда айблаган. Шу вақтда хонага жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри кириб келиб, Дибалани ҳимоя қилган ва Алвесдан ўзини босиб олишни сўраган. Леонардо Бонуччи эса Алвеснинг фикрига қўшилган. Дибала кулимсираб, ўзини эътирозларга бепарво тутади. Бонуччи бундан ғазабланиб, Дибаланинг томоғидан ушлайди ва уни бурчак итариб юборади. Шунда ўртага Андреа Барзальи тушиб, Алвес ҳамда Бонуччидан тинчланишни сўрайди. Бонуччи эса Барзальининг ўзини ҳам айблашга тушади, унга бу жамоадоши биринчи бўлимда Марселони бир неча марта ўтказиб юборгани ёқмаганди. Ўз навбатида Барзальи ҳам жим турмайди ва биринчи гол Бонуччининг хатосидан келиб чиққанини унинг юзига солади ва футболчилар муштлашиб кетишига бир бахя қолади. Аллегри бир амаллаб муштлашувнинг олдини олади. «Бу жамоа билан бошқа ўйнамайман. Энди менсиз давом этади». Бу Бон
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Сан-Марино республикаси ўз ҳудудида 5G мобиль алоқа тармоғи ишга тушадиган жаҳондаги илк давлатга айланади. Сан-Марино ҳукумати ва Италиянинг Telecom Italia Mobile алоқа оператори ўртасидаги тегишли келишув бугун имзоланади, деб хабар бермоқда Il Sole 24 Ore нашри. 5G алоқаси сониясига 10-20 Гбитда уланиш тезлиги имконини беради.
Жорий йил давомида Telecom Italia Сан-Маринода 5G’га ўтиш учун асосий инфратузилмани тайёрлайди. Кутилишича, республика 2018 йилнинг охирига келиб янги авлоддаги тармоққа ўтади. Telecom Italia Милан ва Туринда ҳам синовлар ўтказмоқда.
Ҳозирда мобиль операторлар бутун дунё бўйлаб 5G технологиясини синовдан ўтказмоқда. Жанубий Корея, Хитой ва АҚШдаги компаниялар бу борада анча яхши натижаларга эришган.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Блогер жуда кўҳна, бироқ ҳамон ишлайдиган Hewlett Packard J2300 ноутбукини учратиб қолган.
Lazy Game Reviews YouTube-каналининг муаллифи Hewlett Packard компанияси томонидан ишлаб чиқарилган илк ноутбуклардан бири J2300 ҳақида ролик эълон қилган. Жуда оғир қурилма "портатив" деб аталган ва бир неча килограмм тош босган ҳамда 20 минг доллар турган.
Блогер ноутбукда Windows 95’ни ишга тушириб, Doom ўйинининг биринчи қисмини кўрсатган, ноутбукнинг ташқи кўриниши ундаги кўплаб бўлмаларни санаб чиққан. Унинг ичида уйдан ташқарида ишлаш учун кичик сичқонча ҳам бор.
Айни кунларда eBay интернет-аукционида Hewlett Packard J2300’ни 300 долларга топиш мумкин ва бу замонавий ноутбукларнинг аксариятидан арзон.
Коментариев: 0
Просмотров: 88
Интернетда стюардессанинг самолёт бизнес-классида охиригача ичилмаган шампанни шиша бутилкага қайта қуйгани тасвирланган видео оммалашди. Emirates авиакомпанияси эса бу ҳолатни текширувдан ўтказишни бошлади, деб хабар бермоқда Arabian Business.
Ролик муаллифининг сўзларига кўра, ҳодиса Дубайдан Барселонага бўлган рейсда апрель ойида юз берган.
"Emirates ҳар доим сервиснинг юқори даражасини таъминлашга ҳаракат қилади. Видеодаги ҳолат эса бизнинг сифат стандартларимизга мос эмас", - дейилади авиакомпания баёнотида.
Ижтимоий тармоқлардаги баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, экипаж аъзоси ичилмаган ичимликни бутилкага, ундан кейинчалик фойдаланиш мақсадида қайта қуйган бўлиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ЭИҚК) Америка томонини, агарда улар ЭИҚКни террорчилик гуруҳларига тенглаштирса ҳамда янги санкцияларни киритса, бу АҚШнинг минтақадаги қўшинлари учун оқибатлар келтириб чиқариши билан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«ЭИҚКни террорчилик гуруҳларига тенглаштириш ва унга қарши янги санкцияларни киритиш – Америка ва унинг минтақадаги ҳарбий базалари ҳамда кучлари учун катта хатар келтириб чиқаради», - дея айтиб ўтди қуролли кучлар штаби бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Бакерий.
Шу билан бирга, у америкалик ҳарбийлар бундай ҳолатда нимага дуч келишларига ойдинлик киритмади.
Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси – Эрондаги нуфузли ҳарбий-сиёсий гуруҳ бўлиб, мамлакатда миллиардлаб активларга эга. Шунингдек, у Эрон сиёсий тизимига жиддий таъсир ҳам ўтказа олади, дея таъкидлайди агентлик.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан озод этилувчи технологик асбоб-ускуналар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан қуйидаги транспорт турларини озод этиш таклиф қилинмоқда:
- Юкларни олиб ўтишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари. - Махсус ишларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (масалан, юк авариявий автомобиллар, автокранлар, ёнғин транспорт воситалари, автобетонқоргичлар, йўлларни тозалаш автомобиллари ва бошқалар).
Улар Евро 3 ва ундан ортиқ стандартга тўғри келиши лозим.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 108
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-21, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-23, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 56
Юрист, блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида 1 август куни бўлиб ўтадиган тест синовларини бирмунча адолатли ўтказиш учун ўз таклифини ўртага ташлади. ОТМларга киришдаги тест синовларида адолатни, ҳаққонийликни таъминлаш ҳақида кўп ва хўб гапирилади. Бу масала нафақат бугуннинг масаласи, балки бу миллат, юрт келажаги билан ҳам чамбарчас боғлиқ. 1 августдаги тестлар муҳокамасидаги доимий бир савол бор: “Нима қилса, тестларда бутунлай ҳақонийликни таъминлаш мумкин?”. Бу саволга ҳамма ўз дунёқараши, тажрибасидан келиб чиқиб фикр, таклиф айтишга ҳаракат қилади. Ҳозирги постимда мен ҳам ўзимнинг кичик таклифимни айтмоқчиман. Аввало бир нарсани келишиб олайлик. Ушбу мавзу бўйича энг оддий ҳақиқатлар борки, уларни тан олмасдан туриб, фикр юритиш ножоиз. Биринчидан, имтиҳонларда 100% адолатни таъминлаш қийин, балки имконсиз ҳамдир. Бу кўп факторларга боғлиқ. Масалан, илмсиз бирор абитуриент таваккалига ҳамма саволга бир хил ҳарфли вариантни белгилаб чиқсаю, омади келиб ўқишга кирса, аслида бу ҳам том маънода адолатсизлик. Иккинчидан, кириш жараёнларидаги адолатни битта таклиф билан ёки битта ислоҳот билан таъминлаб бўлмайди. Бунинг учун комплекс чора-тадбирлар зарур. Бундай деяётганимнинг боиси, ҳукумат томонидан айрим янгиликлар қилинган пайти баъзи инсонлар “бу билан ғирромлик бутунлай йўқолмайди-ку, шу ҳам янгилик бўлдими” дея асоссиз эътироз билдиришади. Худдики биттагина қарор қабул қилинсаю,
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Таниқли журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг «Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак?» сарлавҳали мақоласи «Новости Узбекистана» нашрида эълон қилинди. Қуйида ушбу мақоланинг тўлиқ матни ўзгартиришларсиз келтирилади. Биринчи раҳбар нима деса, бош чайқаб маъқуллайдиган ва ўша эшитганлари доирасида амал қиладиган амалдорлар энди давлат ва жамият учун ортиқча юк бўлаётганлиги тобора яққол кўзга ташланиб бормоқда. Бундай тўралар юзага келган янгича вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини билмай, вақтни беҳуда ўтказишади ва янги кўрсатма бўлмагунча кутишади. Энди тоғаси, амакиси ёки чўнтагининг қудрати билан амалга ўтирган латтачайнар амалдорлар ҳеч кимга керак бўлмай қолди. Мамлакатдаги туб ўзгариш аҳолининг, ҳар бир фуқаронинг фидоийлигига асосланади. Аҳолининг маълум қатламида ҳукмрон бўлган мутелик, тобелик, боқимандалик кайфиятидан қутулиш вақти келди. Давлат боқиши керак, давлат ҳаётимни яхшилаши лозим деган патерналистик қарашга асосланган фикрлаш, афсуски, кўп асрлар давомида онгимизга сингиб кетган. Бундай кайфиятдан қутулиш йўлида мамлакатимизнинг шаҳдам қадамлар билан тараққий этиши учун фидокор журналистлар зиммасида ҳам катта масъулият юклатилган. Энди маддоҳлар ва маддоҳизм даври ортда қолиб бормоқда. Ҳақиқатни ёзган журналист бузғунчими? Бундан беш йил аввал тошкентлик бир журналист дўстим қуйидаги воқеани айтиб берган эди. У ўша пайтдаги Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раисига шундай деган экан
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 81
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|