Juma, 25.07.2025, 05:35
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyul » 12
УЕФА энг яхши клублар рейтингини эълон қилди. Рейтингнинг юқори 3та ўрини испан клублари эгаллашди.

1-ўринни 151,799 коэффициенти билан "Реал Мадрид" эгаллади. Жамоа сўнгги 4 йилда 3 бора Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Яна бир Мадрид жамоаси "Атлетико" эса 133,799 коэффициент билан "Барселона" (128,799) ва "Бавария"ни (122,656) ортда қолдирди.
"Ювентус" эса 119,049 коэффициент билан кучли бешликни ёпиб берган.

Коментариев: 0
Просмотров: 97
"Реал Мадрид"нинг АҚШда бўлиб ўтадиган мавсумолди машғулотларига жалб қилинган 26 нафар футболчидан иборат рўйхатдан Криштиану Роналду ҳамда Серхио Рамос жой олмади.

AS берган маълумотга кўра, Конфедерациялар кубогида иштирок этган Роналду ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида қатнашган Хесус Вальехо ҳамда Борха Майораль таътилда. Шунингдек, дам олиш кунлари тақдим этилган Рамос ҳам пайшанба куни ўзи Лос-Анжелесга йўл олган.

Рўйхатда қуйидаги футболчилар бор: дарвозабонлар Кейлор Навас, Касилья, Рубен Яньес, Лука; ҳимоячилар Карвахаль, Варан, Начо, Марсело, Тео, Данило, Кесада, Техеро, Хакими, Ману Эрнандо; ярим ҳимоячилар Кроос, Касемиро, Модрич, Иско, Ковачич, Оскар, Франчу; ҳужумчилар Бензема, Бэйл, Лукас Васкес, Мората, Дани Гомес.

"Реал" Халқаро чемпионлар кубогида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Барселона"га қарши ўйин ўтказади.
Коментариев: 0
Просмотров: 105
«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини «Бавария»да давом эттиради. Мюнхенликлар клуби матбуот хизмати ушбу футболчи трансфери борасида мадридликлар билан келишувга эришилгани ҳақида хабар берган.

«Бавария» колумбиялик бу футболчини кейинроқ сотиб олиш ҳуқуқи билан икки йилга ижарага олган. Хамес Родригес тиббий кўрикдан муваффақият билан ўтган ва шартномани имзолаш арафасида. 25 ёшли футболчи Хитой ва Сингапурга йўл оладиган таркибга киритишган.

«Бавария» футболчининг икки йиллик ижараси учун 10 млн евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Хамес «Реал»га ҳозир «Бавария» устози бўлмиш Карло Анчелотти даврида келганди. Италиялик мутахассис жамоадан кетгач, футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Якунланган мавсум давомида Хамес ва «Реал»нинг ҳозирги бош мураббийи Зайнидин Зидан ўртасида ихтилоф келиб чиққанди.
Коментариев: 0
Просмотров: 116
Мексикалик футболчи Марко Фабиан томонидан Германия дарвозасига киритилган тўп Конфедерациялар кубогининг энг яхши голи деб топилди. Тўп мусобақанинг ярим финалида майдон марказига яқин жойдан урилган эди, деб хабар қилмоқда ФИФА сайти.

Фабиан ўйиннинг 89-дақиқасида Марк-Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани узоқдан нишонга олди. "Бундестим" голкипери эса бу зарбани қайтаришдан ожиз қолди. Албатта, урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилмади. Мексикаликлар Германия жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Энг яхши голлар бешлигига, шунингдек, Рауль Хименес (Мексика), Андре Силва (Португалия), Керем Демирбай (Германия) ва Андре-Франка Замбо Ангисса (Камерун) голлари ҳам муносиб кўрилди.

Бундан аввал, Юлиан Дракслер Конфедерациялар кубоги-2017’нинг энг яхши ўйинчиси, Клаудио Браво энг яхши дарвозабон, Тимо Вернер энг яхши ҳужумчиси бўлган эди.

Асосан ёш ўйинчилардан иборат Германия термаси мусобақа финалида Чили жамоаси устидан ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди. Россия А гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, ярим финалга йўлланмани қўлга кирита олмади.
Коментариев: 0
Просмотров: 109
«Манчестер Юнайтед» «Эвертон»дан Ромелу Лукаку сотиб олинганини эълон қилди.

Манкунианликлар расмий сайтида маълум қилинишича, бельгиялик бу ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома тузилган. Келишувда шартномани узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Норасмий маълумотларга кўра, трансфер қиймати 75 млн фунт (85 млн евро). У жамоада Златан Ибраҳимовичдан бўш қолган 9-рақамли футболкада тўп суради.

Ушбу трансфер доирасида манчестерликлар ҳужумчиси Уэйн Руни «Эвертон»га бориб қўшилди.

Лукаку якунланган мавсумда «Эвертон» сафида 39 ўйинда майдонга тушган ва 26 гол уриб, 7 голга узатма берган. 24 ёшли ҳужумчи «ирислар» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 89
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ҳамда Шерали Бекмуродовнинг лицензияси бекор қилинди.

«Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилганлиги билдирамиз», дейилган «Ўзбекконцерт» матбуот хизмати хабарида.
Коментариев: 0
Просмотров: 123
Москвада яқин соатлар ичида яна момақалдироқ, дўл ва кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия ФВВнинг шаҳар бўйича бош бошқармаси хабар берди.

«Москвада яқин соатлар ичида, 12 июль куни кундузи ва кечқурун, 13 июль куни кечаси ва эрталаб кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл кузатилади. Шамол сониясига 15-20 метр тезликда эсади», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, транспорт ҳаракати мураккаблашиши, электр узатиш линияларида узилишлар бўлиши, дарахтлар ва реклама тўсиқлари қулаши мумкин.

Қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво пайтида бинолар ичида, кўчада эса дарахтлардан узоқроқда бўлишни тавсия этишган.
Коментариев: 0
Просмотров: 129
Бугун Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасида “Оқ олтин – Целинный” ва “Малик – Сирдарё” ўтказиш пунктларининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Ушбу пунктлар Ўзбекистон фуқароларига М39 йўлининг Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи қисмидан фойдаланишга имкон беради. Маросимда икки мамлакат ҳукумат вакиллари, жамоатчилик қатнашган.

Энди Жанубий вилоятлардан Тошкент шаҳрига борувчи ва қайтувчи фуқаролар М39 йўлининг Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 24 километрлик қисмидан фойдаланишлари мумкин.

Шу пайтгача ҳайдовчилар 17-пост деб аталувчи йўл-патрул хизмати масканидан Чиноз ЙПХ масканигача Сирдарё вилояти ҳудудида 70 км.га яқин йўл босишар эди. Тўғри йўл очилиши билан ушбу масофа 46 километрни ташкил этади.

Олдинроқ берилган хабарларга кўра, давлатлар чегараларини кесиб ўтишда енгиллаштирилган паспорт назорати йўлга қўйилади ва кириш чиқиш штамплари босилмайди.
Коментариев: 0
Просмотров: 103
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |