Главная » 2017»Iyul»12 » Яна бир неча хонанданинг лицензиялари тугатилди
13:19
Яна бир неча хонанданинг лицензиялари тугатилди
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ҳамда Шерали Бекмуродовнинг лицензияси бекор қилинди.
«Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилганлиги билдирамиз», дейилган «Ўзбекконцерт» матбуот хизмати хабарида.