Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 3 Mehmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyul » 19
O`zbekistonda xizmat ko`rsatgan artist Tohir Sodiqov lisenziyasi "O`zbekkonsert" tomonidan bekor qilinganiga qaramay, qizg`in ijod qilmoqda.
U yaqinda "Axir sen o`sha" deb nomlangan yangi qo`shig`iga klip suratga oldirdi. Klip rejissyori taniqli aktyor va "Bolalar" guruhining ilk tarkibi a`zolaridan biri Javohir Zokirov. Videoasarni operator Jonrid Sagdiev suratga olgan.
Ma`lumot uchun, 11 iyul kuni Tohir Sodiqovga "O`zbekkonsert" tomonidan berilgan lisenziya ma`lum muddatga to`xtatilgan edi.
Коментариев: 0
Просмотров: 96
Xonanda Lolaning Instagram`ga joylagan yangi surati muxlislar tomonidan iliq kutib olindi va qizg`in muhokamalarga sabab bo`ldi. Xonanda o`z intervyularida sevgan insonini uchratgani haqida ma`lumot bergan edi. Biroq u shu paytgacha sevgan insoni bilan tushgan suratini to`lig`icha ijtimoiy tarmoqlarga joylaganicha yo`q. Lola ko`ngil qo`ygan insoni Moskvada yashashini ma`lum qilgandi. Lola sevgan insoni bilan qo`l ushlashib tushgan suratini quyidagicha izohlaydi: "Er yuzidagi har bir insonning faqat uning uchun yaralgan jufti bor. Taqdir sizlarni albatta uchrashtiradi. Bunga shubha qilmang!" Mazkur surat qisqa fursat ichida 12 mingta "layk" yig`di va unga 300 ga yaqin izohlar qoldirildi. Xonandaning hamkasblari, muxlislari unga baxt tilamoqda. Lola muxlislarining ayrim savollariga javob berar ekan, sobiq turmush o`rtog`iga atab hech qachon qo`shiq aytmagani, uning qo`shiqlarida ayol qalbi, taqdirlar aks etishini ta`kidladi. Shuningdek, Lola "Rashkchimisiz?" degan savolga "Ha!" deya javob berdi.
Коментариев: 0
Просмотров: 132
Taniqli rejissyor Zebo Navro`zova uchinchi o`g`li Muhammadalini uylantirmoqda.
Muhammadalining to`yi 7 avgust kuni poytaxtdagi "Osiyo Grand" restoranida bo`lib o`tadi.
Bu haqda "Darakchi.uz"ning ishonchli manbalari xabar bermoqda. Yosh aktyorning bo`lajak rafiqasining ismi Iroda.
"Uzbekcha.Net" nomidan Muhammadali va Irodaga baxt tilaymiz!
Коментариев: 0
Просмотров: 105
Бугун, 19 июль куни 2018 йил Хитойда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси сафарда БАА вакилларига қарши куч синашди.
Қизиқарли руҳда кечган учрашув ўзбекистонлик футболчиларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб ҳисоб 67-дақиқада Қобилов томонидан очилган бўлса, асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Сиддиқов якуний голни киритди.
Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2018 йилда Хитойда бўлиб ўтадиган мусобақага йўлланмани қўлга киритди.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората «Челси» сафига ўтиши аниқ бўлган.
Marca маълумотига кўра, лондонликлар клуби 24 ёшли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлайди.
Яқин вақтлар ичида испаниялик бу футболчи айни вақтда Лос-Анжелесда бўлиб турган жамоаси қароргоҳини тарк этади ва трансфер жараёнини якунлаш учун Европага учади.
Шу тариқа, Мората тарихдаги энг қимматбаҳо испаниялик футболчига айланади. Шу вақтгача бу мақом Фернандо Торресга тегишли эди, уни 2011 йилда «Челси» «Ливерпуль»дан 58 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 57
«Барселона»нинг собиқ президентларидан бири Жоан Гаспарнинг ҳисоблашича, «ПСЖ» каталонияликлардан Марко Верратти билан боғлиқ машмашалар учун қасос олмоқда. Унинг сўзларига кўра, айнан шунинг учун Неймарнинг трансфери бўйича миш-мишларни тарқатишган.
«Неймар «Барселона»дан кетмайди. Менимча, «ПСЖ» раҳбарияти «Барселона» уларнинг футболчисини ўзига оғдириб олмоқчи бўлгани учун хафа бўлган. Неймарнинг трансфери бўйича тарқалган хабарлар тўлқини эса - уларнинг қасос олишга уринишидир. Уларнинг ўзи бу гапларни пайдо қилишмоқда», дея Гаспарнинг сўзларини келтирган Rac1.
Ўтган кунлардан Неймар Лионель Месси соясида қолиб кетаётгани туфайли каталонияликлар клубидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Кейинроқ «ПСЖ» «Барселона»дан Неймарни 222 миллион еврога трансфер қилмоқчилиги ҳақида хабар пайдо бўлди.
«Барселона» спорт ишлари директори Роберто Фернандес бу хабарларга муносабат билдириб, уни сотиб олишга қодир жамоанинг ўзи йўқлиги, Неймар кетмаслиги 200 фоизга аниқлигини айтиб ўтган.
Айни вақтда 25 ёшда бўлган Неймарнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилгача.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Неймар «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтиши бўйича навбатдаги тафсилотлар маълум қилинди.
Бразилиянинг Lance нашрида футболчини Париж клубига ўтишга ундаган сабаблар ҳақида ёзилган.
Унда биринчи навбатда Неймар жамоадоши Лионель Мессининг соясида қолиб кетаётгани ва шахсий совринлар учун имкониятга эга бўлмаётгани келтирилган.
Шунингдек, бироз олдинроқ «ПСЖ» сафига ўтган бразилиялик бошқа футболчи Дани Алвес Неймарни бирга ўйнашга таклиф этгани тахмин қилинган.
Учинчидан эса, «ПСЖ» 25 ёшли футболчига жуда катта маош ваъда қилган. Айни вақтда Неймарнинг «Барселона»даги йиллик маоши миқдори 15 млн еврога тенг.
Тўртинчи сабаб эса, парижликлар раҳбарияти Неймарнинг агенти бўлмиш отаси билан яхши муносабатга эгалигида бўлиши мумкин.
Нашр Неймар ва «ПСЖ» ўртасида оғзаки келишувга эришилганини таъкидлаган. Шу билан биргаликда, у фикрини ўзгартирмаслигига кафолат ҳам йўқ.
Бундан аввалги хабарларда Париж клуби футболчининг шартномасида кўрсатилган бадал пулини - 222 млн еврони тўлашга тайёрлиги айтилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 63
«Барселона» раҳбарияти Неймар клубда қолишига шубҳа қилмаяпти. Бу ҳақда клубнинг спорт лойиҳалари бўйича вице-президенти Хорди Местре маълум қилган.
«Неймар бошқа клубга ўтмаслиги 200 фоизга аниқ. Мен "ПСЖ" бу хабарни инкор қилгани ҳақида ҳам ўқидим», — дея Местренинг сўзларини келтирган Marca.
17 июль куни ушбу бразилиялик футболчи Лионель Месси соясида қолиб кетаётгани туфайли каталонияликлар жамосидан кетмоқчилиги ҳақида хабар тарқалди. Кейинроқ Париж клуби ушбу футболчи учун унинг шартномасида кўрсатилган 222 миллион еврони тўлашга тайёрлиги тўғрисида хабар пайдо бўлди.
Кейинроқ каталонияликлар жамоасининг бир қатор вакиллари бу хабарларни рад этиб чиққанди.
Коментариев: 0
Просмотров: 77
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир бор ота бўлиши ҳақида хабар қилди. Португалиялик футболчи ўз маъшуқаси Жоржина Родригес ҳомиладор эканини тасдиқлаган. «Менда яна бир фарзанд бўлиши мени қувонтирадими? Ҳа, жуда ҳам», - дея Роналдунинг сўзларини келтирган El Mundo. 8 июнь куни футболчига суррогат она икки чақалоқ - Ева ва Матеуни туғиб берганди. Роналду 2010 йил илк марта ота бўлган, унинг биринчи фарзандини ҳам суррогат она туққанди. 
Коментариев: 0
Просмотров: 86
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га трансфери бўйича музокара ўтказмоқчи.
AS манбаси берган маълумотга кўра, шу ҳафтада бразилиялик футболчининг отаси Париж клуби президенти Носир ал-Ҳелайфи билан учрашиб, музокара ўтказмоқчи. Неймарни олиш эвазига «ПСЖ» Марко Верраттини «Барселона»га қўйиб юборишга рози бўлиши мумкин.
Бундан аввалроқ, ушбу футболчи Лионель Месси соясида қолиб кетаётгани туфайли каталонияликлар клубидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Кейинроқ «ПСЖ» «Барселона»дан Неймарни 222 миллион еврога трансфер қилмоқчилиги ҳақида хабар пайдо бўлди.
Бироз олдин каталонлар жамоаси вакили ушбу футболчи трансферга қўйилмаслигини маълум қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 61
Испания фуқаролик гвардияси Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Анхель Мария Вильярни коррупцияга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда El Pais хабар тарқатди.
Қайд этилишича, 18 июль тонгида RFEF офисида раҳбарият томонидан ташкилотга молиявий зарар етказилгани ҳақидаги маълумотларни аниқлаш учун тинтув ўтказилган, бу ишга Вильяр аралашгани гумон қилинмоқда.
Тинтув вақтида ҳужжатлар олиб кетилган, ўнлаб кишилар, жумладан, Вильяр ҳамда унинг ўғли қўлга олинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
Айни кунларда “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “Пежо Ситроен” гуруҳи билан ҳамкорликда барпо этаётган автомобиль заводининг қурилиши қизғин паллада, деб хабар бермоқда ЎзА.
Янги заводда йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган Peugeot ва Citroеn енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Қўшма корхонанинг устав капитали 30 миллион евро. Лойиҳани амалга оширишга умумий қиймати қарийб 130 миллион евролик инвестиция жалб этилмоқда.
“2019 йилда корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди ва йилига 16 минг дона замонавий автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади”, – дейди “Пежо Ситроен” гуруҳи вице-президенти Кристоф Бержеран.
Маълум қилинишича, маҳсулот ички бозордан ташқари яқин ва узоқ хориж давлатларига ҳам экспорт қилинади.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
“GM Uzbekistan” янги русумдаги моделларни жорий этиш устидаги ишларни изчил давом эттирмоқда. Мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этилади. Бу ҳақда “GM Uzbekistan” АЖ бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов ЎзА’га берган интервьюсида маълум қилди.
“Корхонамизнинг бош шиори – харидорлар талаб ва истагидан келиб чиққан ҳолда, хавфсиз ва қулай замонавий русумдаги автомобиллар ишлаб чиқариш. Шу мақсадда янги русумдаги моделларни жорий этиш устидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига халқимизга янги русумдаги автомобилларни тақдим этишни режалаштирганмиз”, - деган Ражабов.
Шу билан бирга, у бу лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Россия ИИВ 2017 йилнинг охирларига келиб мамлакатдаги илк миграция кодексини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, у мигрантларга нисбатан давлат сиёсатини белгилайди. Бу ҳақда ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Горовой Федерал йиғилишдаги мажлисда маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС. «Биз амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ҳамда РФ миграция кодексини тайёрлашни бошлашни режалаштирмоқдамиз», - деди у. Горовойнинг таъкидлашича, миграция оқимлари, худди мақсадлари каби, ўзгариб боради, шу сабабдан мамлакатда миграция сиёсатини тартибга солиб турувчи қонунчилик ҳам ўзгариши лозим. ИИВ раҳбари ўринбосарининг ишонтиришича, Россиядаги криминоген ҳолатга бошқа давлатлардан келганлар томонидан босим «жиддий эмас»: унинг сўзларига кўра, мигрантлар томонидан содир этилувчи жиноятлар йил сайин камайиб бормоқда. 2016 йилнинг декабрида «Независимая газета» ҳам Россияда миграция кодекси пайдо бўлиши ҳақида ёзганди. Нашр маълумотларига кўра, тегишли лойиҳани тайёрлаш билан ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Россия ИИВнинг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси билан ҳамкорликда шуғулланмоқда. Ўшанда газета бошқа давлатлардан келган мигрантларга нисбатан сиёсатни инсонпарварлик тамойиллари асосида олиб бориш таклиф этилгани ҳақида ёзганди. ИИВ бўлинмаси вақтинчалик яшаш ва яшашга рухсат берувчи ҳужжатларни ягона ҳужжатга алмаштиришни ҳам режалаштирмоқда. Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган ва рус тили о
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 141
Саудия Арабистони полицияси 18 июль куни “очиқ-сочиқ” юргани учун ҳибсга олинган қизни озодликка чиқарди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Олти сониялик виделавҳа 17 июлда турли ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган эди. Twitter микроблоглар тармоғида қизни қўллаб-қувватлаш бўйича турли хештеглар пайдо бўлди. Саудия Арабистони аёллари танасини тўлиқ ёпиб турувчи кенг либослар кийишлари керак.
Агентликнинг хабар қилишича, қизни бир неча соат сўроқ қилишганидан кейин, ҳеч қандай айблов эълон қилмасдан қўйиб юборишган. Таъкидланишича, видеолавҳа қизнинг розилигисиз интернет тармоғига қўйиб юборилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 75
Ўзбекистон банклари GM Uzbekistan автомобиллари учун автокредитлар тақдим этишни тўхтатди. Бу ҳақда Uz24 нашри хабар берди.
Нашр автокредит беришни биринчилардан бўлиб бошлаган банкларнинг бош офислари билан боғланган, улар ушбу хабарни тасдиқлашган.
Жумладан, «Асака» банк оператори «Афсуски барча кредит линиялари қайта молиялаш ставкасининг ошиши ҳисобига ёпилди», — дея маълумотни тасдиқлади.
«Автокредитларни тақдим этиш ростдан ҳам вақтинча тўхтатилди», — деган «Алоқабанк» ходими.
«Биз фақат иккиламчи бозордаги автомобиллар учун кредит бермоқдамиз. Бирламчи бозор ҳозирча ёпиқ. Қанча муддатга ёпиқлиги ҳам номаълум», — деди «Капиталбанк» ишчиси.
«Трастбанк» ходими ҳам автомобиллар учун кредитлар берилмаётгани, кредитлаштириш ёпилгани тасдиқлаган, яна қачон очилиши номаълумлигини айтган.
Автомобиль сотиб олиш учун кредитлар жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб берилаётган эди, ҳар бир банкда кредит тақдим этиш шартлари турлича эди.
GM Uzbekistan UZ24 нашрига маълум қилишича, компания банкларнинг кредит сиёсатига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
Коментариев: 0
Просмотров: 117
Андижон вилоятида гўшт учун бир хил нарх ўрнатилди - эндиликда вилоятда гўштнинг бир килоси 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди. Бу ҳақда «Андижоннома» газетаси сайти хабар берган.
Нашр хабарида ёзилишича, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 18 июль куни шаҳар ва туман ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар, солиқ идораларининг ходимлари ва қассоблар, шунингдек, тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда шундай қарор қабул қилган.
Учрашув аҳоли томонидан бозорларда гўшт нархлари асоссиз равишда кўтарилаётгани ҳақида билдирган шикоятлар туфайли ўтказилган. Кейинги вақтларда вилоят ҳудудидаги бозорларда 1 кг гўшт учун нарх 34 минг сўмгача кўтарилганди.
«Муҳокамалар якунида вилоятда фаолият кўрсатаётган 622 та қассобхонанинг барчасида бир килограмм гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди», — дейилган хабарда.
Коментариев: 0
Просмотров: 76
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-22, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|