Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 2 Mehmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Iyul » 13
O`zbekiston xalq artisti Yulduz Usmonova vodiy bo`ylab konsert dasturini e`lon qildi.
Konsertlar Namangan (27 iyul), Andijon (28 iyul) va Farg`ona (29 iyul)shaharlarining "Navbahor", "Sog`lom avlod" va "Istiqlol" o`yingohlarida bo`lib o`tadi.
“Ey aziz inson” deya nomlangan konsert dasturini san`atkor jonli ijroda taqdim etadi.
Коментариев: 0
Просмотров: 117
“O`zbekkonsert” davlat muassasasi tomonidan xonanda Tohir Sodiqovning lisenziyasi vaqtinchalik to`xtatildi. Bu haqda «O`zbekkonsert» davlat muassasasi konsert-tomosha faoliyatini lisenziyalash bo`limi boshlig`i Odiljon Abduqahhorov “Daryo” nashriga quyidagilarni ma`lum qildi:
“Xonanda Tohir Sodiqov tomonidan lisenziya bitimlarida belgilangan ayrim bandlarga rioya qilmaslik holatlari uchradi. Misol uchun, xonanda davlat tadbirlariga borishdan bosh tortgani, davlat manfaatidan o`zining manfaatini ustun qo`ygani uchun lisenziyasi ma`lum muddatga to`xtatib qo`yildi”.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
“Barselona” jamoasining yangi bosh murabbiyi Ernesto Valverde kataloniyaliklarning o`yin sxemasini o`zgartirib, 3-4-3 ko`rinishiga olib kelmoqchi.
Marca nashrining ma`lum qilishicha, bunday sxemada Lioen Messi pleymeyker vazifasini bajarishi, o`ng qanotda esa klubning yangi a`zosi Xerard Deulofeu o`ynashi mumkin.
Hozircha yangi bosh murabbiyning aniq taktib uslubi haqida gapirish erta, ammo “Barselona” himoyachisi Jerar Pike jamoadoshi Lionel Messi yarim himoyada ham samarali to`p surishga qodir ekanini ta`kidladi.
Коментариев: 0
Просмотров: 116
Madridning “Real” jamoasi sardori Serxio Ramos “Bavariya”ga o`tib ketgan sobiq jamoadoshiga Bundesliga omad yor bo`lishini tiladi.
“Do`stim, senga omad tilayman. Ammo Evropa Chempionlar Lishasida to`qnash kelganda emas. Hamma yaxshi tilaklarim senga, Xames”, – deb yozdi Ramos ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalaridan biriga.
Eslatib o`tamiz, kolumbiyalik iste`dod egasi “Bavariya”da 2 yil ijara asosida to`p suradi.
Коментариев: 0
Просмотров: 113
«Спорт» телеканали ҳақида шу вақтга қадар ким яхши гап эшитган? Савол, албатта, риторик. Чунки эшитмаган гапимиз қолмагандир, аммо орасида яхшилари жуда кам. «Спорт»ни нималарда айблашмади дейсиз – олиб берилмаган «Класико», трансляцияси қолдирилган Олий лига, ёмон шарҳ, ёмон тасвир, ёмон об-ҳаво, тўфон, булут, бўрон... Хуллас «Спорт-ТВ»ни ёмонлайман десангиз, гап қидириб узоққа бориш шарт эмас: шундай телевизор мурватини буранг, ўзи топилаверади. Ва бу танқидларнинг баъзилари асосли эканини ҳам тан олиш лозим. Аммо келинг, шу ўринда масаланинг бошқа томонига ҳам қараб қўяйлик. Танқид, талаб ва тош отиш ўз йўлига, аммо «Спорт»нинг яхши ишлари ҳам озми-кўпми бўлганини инкор эта оласизми? Кимдир шундай вақтда телеканалга раҳмат айтганми? Шартми, дейсизми? Шарт! Чунки ёмон ишларни кўриб танқид қилишни билган инсон, раҳмат айтишни ҳам билиши лозим. Ёки бундай эмасми? Ахир холислик даъво қиламиз-ку?! Масалан, ўтган мавсумдан эътиборан Италия ва Франция чемпионатлари намойиши бошланди, биз «Милан дерби»сини тўғридан-тўғри эфирда томоша қилдик. Неча йилларки Ўзбекистонимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўйинини қолдирмай кўриб келамиз. Майли, бунисини ҳам қўя туринг. Эсласангиз, яқинда Конфедерациялар Кубоги бўлиб ўтди. Очилиш ўйинидан тортиб финалгача трансляция қилинди. Тўғри, муаммолар ҳам бўлгандир, аммо амаллашди. Ким учун? Албатта биз — мухлислар учун. Биз эса бурнимизни жийирибгина томоша қилиб олдик. «Қачонгача бошқалардан олиб беради
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 105
Россиялик аралаш жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедов шу йил ўтказилиши режалаштирилган Конор МакГрегор ҳамда Флойд Мейвезерга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.
Айни вақтда Қозонда ММА бўйича семинар ўтказаётган Ҳабиб МакГрегорнинг Мейвезер билан жанги ахмоқлик эканини таъкидлади.
«Флойдга қарши Криштиану Роналду ҳам жанг қилиши мумкин. Конор жанг қиляпти-ку нимага унга мумкин эмас? Ҳамма учун қизиқарли бўларди профессионал боксчи профессионал футболчини ураётгани»,- деган Ҳабиб.
Бу билан россиялик спортчи Макгрегорни мазах қилган. У Тошкентга келган вақтида Макгрегорнинг Мейвезерга қарши жанг қилиш қарорини ахмоқлик деб атаган ва Мейвезер дунёнинг энг зўр боксчиси эканини таъкидлаганди.
Нурмагамедов ва Роналду бир-бирларини ҳурмат қилишлари бир неча ой олдин маълум бўлганди. Апрель ойида Нурмагомедов инстаграм саҳифасида «Реал»ни энг яхши жамоа деб атаган ва Мадрид клуби ҳақида пост қолдирганди. Бу постга фикр билдирган Роналду Ҳабибни «Top brother» (Ажойиб биродар) деб атаганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 112
«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи «Милан»га ўтишга яқин. Tribuna.uz ёзишича, 30 ёшли италиялик футболчи Милан клубига ўтишга розилик берган. Манба маълумотига кўра, ушбу футболчига миланликлар етти миллион евролик маош таклиф қилишган.
«Милан» «Кекса синьоралар» раҳбариятига ушбу трансфер бўйича сўров йўллашган. Миланликлар таклифига кўра Бонуччи учун икки ҳимоячи – Де Шильо ва Романьоли берилади ёки товон пули тўланади.
Бонуччи ва «Ювентус» ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2021 йилгача, футболчи 2010 йилдан буён туринликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якунланган мавсумда у Италия чемпионати доирасида 29 учрашув ўтказди ва 3 гол урди. У Чемпионлар лигасида ҳам 11 ўйинда майдонга тушган ва бир голга муаллиф бўлган.
Қайд этиш керакки, у ёзги трансферларда энг талабгир футболчилардан бири бўлиб турибди. Унга «Манчестер Сити», «Реал» ва «Челси» клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.
Коментариев: 0
Просмотров: 100
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун яна бир бор солиқ органлари вакиллари билан муаммога дуч келди.
Hola нашри хабарига кўра, солиқ инспекциясининг божхона департаменти ходимлари Балеар оролларида оиласи билан дам олаётган футболчининг яхтасида тинтув ўтказган. Бу тинтув унинг солиқ тўламагани билан боғлиқ можарога алоқадор бўлиши мумкин.
Божхоначилар қуролланган полициячилар билан ҳамкорликда 1,5 соат давомида футболчи бўлган яхтани тинтув қилган.
Қайд этилишича, яхта Роналдуга тегишли эмас, таътил вақтида ижарага олинган. Тинтув пайтида Роналду оиласи билан яхта ичида бўлган.
Айни вақтда Роналду Испанияда 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланмоқда. Футболчи эса бу ишда ўзини айбсиз ҳисоблайди ва талаб этилаётган маблағни тўламоқчи эмас.
Роналдунинг иши бўйича суд 31 июлга белгиланган. Португалиялик футболчи судда ўз манфаатларини ҳимоя қилиши учун икки адвокат ёллаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 105
«Лестер» клуби хўжайини Вишай Шривадданапрабха ва унинг ўғли Айяватт Таиландда коррупцияда айбланмоқда.
The Guardian тарқатган хабарга кўра, Вишай ва унинг ўғлига тегишли бўлган King Power компанияси Бангкок аэропорти франшизаси орқали Таиланд хазинасига 327 млн фунт маблағни тўламаган.
Коррупцияга қарши кураш бўйича давлат қўмитаси раҳбари Чарнчайн Исарасенарак тадбиркорларни судга берган. Унинг маълумотларига кўра, King Power компанияси аэропорт вакиллари билан тил бириктириб, божсиз савдодан олинган даромадлардан 15 фоиз ўрнига бор йўғи 3 фоиз миқдорида солиқ тўлаган.
Эслатиб ўтамиз, King Power 2010 йилда «Лестер» клубини 39 млн фунт эвазига сотиб олган эди. Жамоа 2015/16 йиллар мавсумида Англия чемпионлигини қўлга киритди.
Коментариев: 0
Просмотров: 76
Дани Алвес расман «ПСЖ» аъзосига айланди.
34 ёшли бразилиялик футболчи парижликлар клуби билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Алвес янги жамоасида 32-рақам остида ҳаракат қилади.
Дани Алвес аввалига «Манчестер Сити» сафига ўтиши кутилган, аммо кутилмаганда у йўналишни Париж томон ўзгартирди.
ОАВда ёзилишича, парижликлар унга «Манчестер Сити»дан кўра икки баравар кўпроқ маош (йилига 10 млн евродан ортиқ) таклиф этишган.
Футболчи «Ювентус»дан эркин агент мақомида Франция чемпионатига келди.
Коментариев: 0
Просмотров: 50
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига Жан Клод ван Дамм, Фёдор Емельяненко ва Жефф Монсон, шунингдек, Dj Армин ван Бьюрен ташриф буюриши ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритилди. Darakchi.uz сайти турнир ташкилий қўмита раиси Азиз Жўрабоевдан интервью олган. Ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги қатор нашрларда, жумладан, «Кун.uz» сайтида 9 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида ASIAN FIGHT - 2017 номини олган спорт кечаси ўтиши режалаштирилгани, унда юқорида номи зикр этилган меҳмонлар иштирок этиши ҳақида хабар тарқатганди. «ASIAN FIGHT - 2017 халқаро спорт турнири Ўзбекистон Пенчак Силат федерациясининг 2017 йил учун тасдиқланган йиллик тақвимига киритилган эди. Яъни бу ўтган йилнинг охиридаёқ режалаштирилган. Май ойининг сўнггида турнир низоми тегишли тартибда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига тасдиқ учун киритилди ва июнь ойининг бошида тасдиқланди. Аммо «Бунёдкор» стадионида бундай кенг миқёсда ўтказиладиган оммавий тадбирни ташкил этиш бўйича тегишли тартиб-қоидалар мавжуд. Сир эмаски, мазкур тадбир Ўзбекистон нуфузини дунё миқёсида янада оширишга, етишиб келаётган ёш авлодда соғлом турмуш тарзи, хусусан спортга муҳаббатни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Барча ишларнинг амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар доирасида бўлишидан биринчи навбатда ўзимиз манфаатдормиз. Шу мақсадда зарурий ҳужжатлар тўплами Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Расмийлаштириш ишлари тезроқ якунига етиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз», деган у.
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 108
Electronic Frontier Foundation нотижорат ташкилоти ходимлари мутахассислар фикрига кўра, мобиль қурилмалар фойдаланувчилари шахсий маълумотларини энг ёмон ҳимоя қилувчи иловалар рўйхатини тузиб чиқишди.
Inforeactor’нинг хабар беришича, бу рўйхатда “етакчилик”ни WhatsApp, Amazon ва Twitter қўлга киритган.
Фойдаланувчилар шахсий маълумотини эса Wordpress, Uber, Adobe ва Dropbox энг яхши ҳимоя қилар экан.
Коментариев: 0
Просмотров: 111
Фойдаланувчилар Android тизимида махфий «ваҳима тугмаси» (panic button)ни аниқлашди. У хавфли иловадан зудлик билан чиқиб кетади. Бу ҳақда Bleeping Computer ёзмоқда.
Махсус тартиб «Орқага» тугмасининг босилиш оралиғини ҳисоблаб боради. Мазкур тугма кетма-кет 4 марта босилса, дастурий таъминот ишга тушган иловани тўхтатади ва фойдаланувчини марказий экранга қайтаради. Бу тизим ишини тўсиб қўя оладиган зарарли иловаларнинг ишлашини тўхтатиш учун зарур.
«Ваҳима тугмаси» айни вақтда синовдан ўтиш босқичида бўлгани сабабли Google уни эълон қилгани йўқ. Шунга мувофиқ, уни Android 7.1 дастурининг айрим фойдаланувчилари SystemUI APK тизимидаги config.xml файли орқали ишга туширишлари мумкин.
Шу йилнинг март ойида ахборот хавфсизлиги мутахассислари Samsung, LG, Xiaomi, Asus, Oppo ва Lenovo смартфонлари аввалдан ўрнатилган зарарли дастурий таъминот билан сотувга чиқарилишини аниқлаган эди. Унга кўра, турли қрилмаларда 6 турдаги ҳар хил троян дастурлари мавжуд бўлган. Улардан бири бўлган Loki дастури махфий маълумотларни ўғирлаб, учинчи томонга бериши ва рекламани намойиш этиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 113
Фойдаланувчилар Android тизимида махфий «ваҳима тугмаси» (panic button)ни аниқлашди. У хавфли иловадан зудлик билан чиқиб кетади. Бу ҳақда Bleeping Computer ёзмоқда.
Махсус тартиб «Орқага» тугмасининг босилиш оралиғини ҳисоблаб боради. Мазкур тугма кетма-кет 4 марта босилса, дастурий таъминот ишга тушган иловани тўхтатади ва фойдаланувчини марказий экранга қайтаради. Бу тизим ишини тўсиб қўя оладиган зарарли иловаларнинг ишлашини тўхтатиш учун зарур.
«Ваҳима тугмаси» айни вақтда синовдан ўтиш босқичида бўлгани сабабли Google уни эълон қилгани йўқ. Шунга мувофиқ, уни Android 7.1 дастурининг айрим фойдаланувчилари SystemUI APK тизимидаги config.xml файли орқали ишга туширишлари мумкин.
Шу йилнинг март ойида ахборот хавфсизлиги мутахассислари Samsung, LG, Xiaomi, Asus, Oppo ва Lenovo смартфонлари аввалдан ўрнатилган зарарли дастурий таъминот билан сотувга чиқарилишини аниқлаган эди. Унга кўра, турли қрилмаларда 6 турдаги ҳар хил троян дастурлари мавжуд бўлган. Улардан бири бўлган Loki дастури махфий маълумотларни ўғирлаб, учинчи томонга бериши ва рекламани намойиш этиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Покистон шимоли-шарқидаги сув тошқинлари натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди ва тўрт инсон жабрланди. Бу ҳақда Dawn нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, кучли ёмғирлар туфайли юз берган сув тошқинлари Панжоб вилоятининг уч туманида кузатилган.
Маҳаллий метеорологларнинг хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг ушбу ҳудудида яна бир неча кун давомида сақланиб қолади. Бироқ ҳафта охирига келиб Покистон ҳудуди узра янги атмосфера гирдоби ўтади.
Ўтган йили мавсумий сув тошқинлари ва кучли ёмғирлар 81 кишининг умрига зомин бўлганди, тахминан 300 минг инсон жарбланган.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
Нью-Йорк ҳукумати келаси йилга қадар каламушларнининг 70 фоизини йўқ қилиш ниятида. Шаҳарни кемирувчилардан тозалаш амалиётига 30 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлаш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Нью-Йорк соғлиқни сақлаш департаменти маълумотига кўра, 2017 йилнинг бошидан бери каламушлар бўйича 10 мингдан ортиқ шикоят келиб тушди. Бу кемирувчилар айниқса Манхэттен, Бронкс ва Бруклинда кўпроқ учрайди.
Шаҳар маъмуриятининг фикрича, ажратилган маблағларнинг катта қисми жамоат жойларини яхшилаш, ертўлаларнинг тупроқли полларини бетон билан қоплаш ҳамда қуёшли чиқинди йиғиш комбайнларини ўрнатишга сарфланади. Шаҳар кўчаларидаги чиқинди саватчалари пўлатли бакларга алмаштирилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 65
АҚШ ҳарбийлари Суриянинг Раққа шаҳрида "Сурия деморатик кучлари"га ИШИДга қарши курашда ёрдам бермоқдалар, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.
АҚШ бошчилигидаги коалиция вакили, АҚШ полковниги Райан Диллоннинг айтишича, орасида махсус кучларнинг кўп сондаги жангчилари бўлган ҳарбийлар бевосита жангларда иштирок этмай, маҳаллий кучларга "маслаҳат бермоқдалар, ёрдам кўрсатмоқдалар ва ҳамроҳлик қилмоқдалар".
Раққа 2013 йилдан бери ИШИД назоратида бўлиб келмоқда. Шаҳар ИШИДнинг норасмий пойтахти ҳисобланади. 2016 йилда АҚШ бошчилигидаги коалиция шаҳарни озод қилиш бўйича операция бошланишини, жорий йилнинг июль бошида эса "Сурия демократик кучлари" шаҳарнинг эски қисмида жангарилар мудофаасини ёриб ўтганини маълум қилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль кунги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида бундан буён ёшлардан кадр танлашда унинг қариндошлари судланган-судланмаганига қаралмаслигини айтиб ўтди.
«20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни «отаси қамалган», «акаси қамалган» деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз», деган Шавкат Мирзиёев.
Шу кунгача қариндошлари судланган ёки қамалганлар ижтимоий фаолиятида турли тўсиқларга дуч келиши кузатилади. Бу тоифадаги ёшлар ўзи истаган олийгоҳга ўқишга киришда, ўзи истаган иш билан шуғулланишни истаганида дискриминацияга учрайди. Бу ҳолат жамиятдаги маиший муносабатларда ҳам акс этади - ота, ака-ука, амаки-тоғалар қилган қилмишларининг фарзандга (жигарга) таъсиридан ташқари, ўша хонадонга куёв (ёки келин) бўлмасидан ҳам олдин жавобгарликка тортилган қайнота-қайноғалар қариндошларининг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи ҳолларда юридик олийгоҳни битирганлар карьерамга таъсир қилади, деб судланган оилалар билан қуда ҳам бўлмай қўяётган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|