Главная » 2017»Iyul»17 » Ўзбекистонда баъзи автомобилларни олиб киришда божхона тўловлари бекор қилинади
22:24
Ўзбекистонда баъзи автомобилларни олиб киришда божхона тўловлари бекор қилинади
Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан озод этилувчи технологик асбоб-ускуналар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан қуйидаги транспорт турларини озод этиш таклиф қилинмоқда:
- Юкларни олиб ўтишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари.
- Махсус ишларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (масалан, юк авариявий автомобиллар, автокранлар, ёнғин транспорт воситалари, автобетонқоргичлар, йўлларни тозалаш автомобиллари ва бошқалар).
Улар Евро 3 ва ундан ортиқ стандартга тўғри келиши лозим.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.