Главная » 2017»Iyul»10 » Бритни Спирс саратонга чалинган болалар учун миллион доллар хайрия қилди
11:38
Бритни Спирс саратонга чалинган болалар учун миллион доллар хайрия қилди
Бритни Спирснинг ўз карьерасини бошлаганига анча йил бўлган эса-да, у ҳамон шоу-бизнесда энг кўп муҳокама қилинувчи хонандалардан биридир. Шу кунларда Бритни Спирснинг онкологик касалликка учраган болалар учун бир миллион доллар хайрия суммаси ажратгани кўплаб шов-шувларга сабаб бўлмоқда.
Маълум бўлишича, хонанда Лас-Вегасда ўтказган “Piece of Me” концертига сотилган чипталар ҳисобидан бир миллион доллар даромад кўрган. Йиғилган пулларни 35 ёшли Бритни “Nevada Childhood Cancer Foundation” фондига топширган.
Мазкур суммадан фонд онкологик касалликка чалинган болаларни даъволовчи янги тиббиёт маркази ташкил этади. Тиббиёт марказига илк бемор октябрь ойидан бошлаб қабул қилинади. Хонанда ушбу марказнинг очилиш маросимига келишга ваъда берди.