Juma, 25.07.2025, 05:49
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 17
Mehmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Жахон янгиликлари
Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Ланьчжоу шаҳрида қурилаётган осмонўпар бино ёниб кетди. Аланга қурилиш ҳавозалари бўйлаб тез тарқаб, бинони улкан маёққа айлантирган.

Хитойнинг ССTV телеканали маълум қилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар олинмаган. Ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўз назоратларига олиш учун 1,5 соат талаб этилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев нима учун Қозоғистонга ҳавас қилишини айтди. Бу ҳақида унинг матбуот анжуманида айтган гапларига асосланиб, 24kg нашри хабар берди.

Атамбоевнинг сўзларига кўра, у Остонада бўлганида 3 миллиард долларга қурилган кўргазма мажмуасини кўздан кечирган.

"Агар мен шунча пул сарфлаганимда, мени ёқиб ташлаган бўлишарди, назаримда. Биз бу ерда Жаҳон кўчманчилар ўйинига 30 миллион доллар сарфладик ва бу асосан донорлар ҳисобидан. Бу борадаги гап-сўзлар ҳали тинмайди. Қозоғистонда эса ушбу кўргазма мажмуига буткул ўзгача муносабат. У ерда одамлар қўллаб-қувватламоқда. Мен ҳавас қилдим, тўғриси. Бизда, афсуски, ҳамма ҳам тушунмайди", - деди Алмазбек Атамбоев.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Россияга ташриф билан келган Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал Соний маҳаллий нашрларга берган интервьюсида маълум қилдики, унинг мамлакати блокадага тайёр ва мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилиги йўқ.

«Қатарнинг озиқ-овқат захиралари кўп вақтга етади. Мен буни тасдиқлайман ва бундан кейин ҳам тасдиқлашда давом этаман. Озиқ-овқат тақчиллиги ҳақида гаплар тарқалиши билан одамлар бунга реакция кўрсатиши табиий. Бу реакция маълум вақт давом этди. Кейин одамлар тинчланишди ва бизда захиралар етарли эканини билишди. Қатар бундай блокадага ҳамиша тайёр», — деган вазир.

Унинг сўзларига кўра, ўтмишда мамлакат кўплаб инқирозларни бошдан кечирган, мисол учун 1996 йилги давлат тўнтаришига уриниш ҳамда 2014 йилги дипломатик инқироз. У Қатар воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёр эканини қўшимча қилган.

Бундан аввалроқ ал Соний, Доҳага қарши ахборий хуруж мамлакат учун кутилмаган ҳол бўлгани, бунгача Қатар барча араб давлатлари билан қалин ва дўстона алоқалар ўрнатгани ҳақида айтиб ўтганди.

5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақида эълон қилди. Бу давлатлар расмий Доҳани терроризмни қўллашда айблади. Кейинроқ Ливия, Яман, Мальдив, Мавритания ва Комор ороллари ҳукуматлари ҳам Қатар билан алоқаларни тўхтатди. Шунингдек бу можаро фонида қатор давлатлар Қатардан ўз элчиларини чақириб ола бошлаган.

Шундан сўнг Доҳа аҳолиси иқтисодий блокада юзага келиши ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 86
ИШИД жангарилари Ироқнинг Ширкат шаҳрига ҳужум қилишди.

Reuters тарқатган хабарга кўра, Мўсул шаҳридан 100 км масофадаги ушбу шаҳарга ҳужум қурбонлари сони 40 нафардан ошади ва уларнинг аксар қисми тинч аҳоли вакилларидир.

Бундан ташқари, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган. Ҳужум вақтида жангарилар ҳам талофат берган.

Бу ҳужум Ироқ ҳукумати армиясининг Мўсул ғарбидаги Зинжили туманини қўлга киритиш вақтига тўғри келди
Коментариев: 0
Просмотров: 60
Собиқ Ливия раҳбари Муаммар Каддафийнинг ўғли Саиф Ал-Ислом Зинтан шаҳрида озодликка чиқди. Бу ҳақида «Абу Бакр ас-Сиддиқ» қуролланган гуруҳи хабарига асосланиб, RT хабар берди.

Фото: Reuters

Гуруҳ вакилларининг маълум қилишича, кенжа Каддафий мамлакат парламенти томонидан эълон қилинган амнистияга биноан озодликка чиққан.

"Биз жаноб Саиф Ал-Ислом Муаммар Каддафийни озод қилишга қарор қилдик. У буткул озод. Биз Рамазоннинг 14-кунида унинг Зинтанни тарк этганини тасдиқлаймиз", - дейилади хабарда.
Манбага кўра, Саиф ўтган ойнинг охирида Ливия парламенти томонидан эълон қилинган умумий амнистия натижасида озодликка чиққан. У шунингдек мамлакат ичида ва ундан ташқарида тўсиқларсиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлган.

"Зинтан инқилобчиларининг ҳарбий кенгаши" ҳам шу мазмундаги баёнот билан чиқди: "Саиф Ал-Ислом Каддафий умумамнистия қонуни ижроси асосида озод этилди".

"Ал-Арабийя"га кўра, ҳозирда кенжа Каддафий - Ливия шарқидаги Ал-Байда шаҳрида. У ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.

"Энди муҳандис Саиф Ал-Ислом чиққанидан кейин яқин бир неча кунларда дунёни катта ҳодисалар кутмоқда", - деди собиқ маҳбуснинг қариндоши Аҳмад Муҳариб.

У бу сўзлари билан айнан нимани назарда тутаётганига аниқлик киритмади.

Саиф Ал-Ислом отасининг энг содиқ тарафдорларидан бири ҳисобланади. У отасининг фаолиятида фаол иштирок этган, хусусан Ливия ўтиш даври миллий кенгашига қаршилик ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 115
ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Суриянинг Раққа шаҳрида амалга оширилган авиазарбалар вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Daily Mail нашри Суриядаги телеканалга асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Ҳозирча жангариларнинг тарғибот воситаси бўлмиш Amaq бу маълумотни тасдиқламади.

Июнь ойи бошида Сурия курдларининг ҳарбий бўлинмалари ИШИД пойтахти саналмиш Раққа шаҳрини қамал қилишни бошлаганди. Ҳужум бошлаган отрядлар «араб-курд» отрядлари саналаётган бўлсада, асосий ишларни курдлар бажармоқда.

Бундан олдинроқ разведка хизматлари Ироқдаги Мўсул қамал қилингач, ИШИД раҳбари бу шаҳардан чиқиб кетишга муваффақ бўлгани маълум қилинганди.

Кейинроқ у қамалдан чиқиш вақтида қўлга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо Пентагон бу хабарни тасдиқламади.

Қайд этиш керакки, кейинги йилларда бир неча марта нашрлар ал-Бағдодийнинг қаттиқ яралангани ёки вафот этгани ҳақида хабарлар берган, аммо бу хабарларнинг ҳеч қайсиси тасдиғини топмаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Жорий йилнинг январидан майигача Россиядан 22,4 млрд доллар олиб чиқиб кетилди. 2016 йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 10,3 млрд долларни ташкил қилган. Бундан Россия марказий банки сайтида жойлаштирилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

"Капиталнинг олиб чиқиб кетилиши борасида ўтган йилга нисбатан банк секторининг хорижий активларни жойлаштириш ва ташқи қарзларни узиш операциялари етакчилик қилди. Қолган секторлар иқтисодиётга маблағлар жалб қилиб, аксинча, капиталнинг соф киришини таъминлади", деб айтилди банкда.

2017 йил январь-майида Россиянинг жорий операциялари ҳисоби ижобий сальдоси 27 млрд долларни ташкил қилган. Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 1,7 баробарга ошган.

2016 йилда Россиядан капиталнинг соф олиб чиқилиши 2015 йилга нисбатан 4 маротабага камайиб, 15,4 млрд долларни ташкил қилганди. 2015 йилда марказий банк капиталнинг соф олиб чиқилишини 57,5 млрд долларга баҳолаганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен европаликлар ўз мудофааларини ўз қўлларига олишлари кераклигини ва шу сабабли Германияга Европа давлатлари, биринчи навбатда Франция билан яқиндан ҳарбий ҳамкорлик зарурлигини айтди.

Унинг айтишича, Европа на АҚШга, на Буюк Британияга бошқа ишона олмайди. Германия режаларида Европа мудофаа дронларини биргаликда молиялаштириш, Германия ва Франция ўртасида ҳаво алоқасини яхшилаш ҳамда Европа давлатлари зобитларини тайёрлаш бор.

"Brexit бўйича референдум ва АҚШдаги сайловлар бизнинг кўзимизни очди. Биз, европаликлар, ўз мудофаамизни ўз қўлимизга олишимиз даркор", деб айтди фон дер Ляйен Handelsblatt нашрига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, фон дер Ляйен Европа Иттифоқи ягона армия яратмаслигини, бироқ Европа Иттифоқи аъзолари ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик тузилмаларини яхшироқ мувофиқлаштиришлари зарурлигини айтди.

Германия мудофаа вазири, шунингдек, "миллий парламентлар уларнинг ҳарбийлари қайси операцияларда иштирок этишларини ўзлари ҳал қилишларини" ва "Европа Иттифоқи НАТОнинг рақобатчиси эмаслигини" қўшимча қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Афғонистон армияси аскари АҚШнинг икки ҳарбийсини ўлдирди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, бу воқеа Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида содир бўлган.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, афғон аскари америкалик ҳарбийларни отиб ташлаган. Таъкидланишича, унинг ўзи ҳам ўлдирилган.

2017 йил март ойида Афғонистон армияси аскари Гильменд вилоятидаги базада уч нафар америкалик ҳарбийга ўт очгани маълум қилинганди. Бунинг оқибатида америкалик ҳарбийлар яралангандилар.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Нигер Республикаси Қатар билан дипломатик алоқаларни узган бир қатор араб давлатлари билан бирдамлиги сифатида Қатардан ўз элчисини чақиртириб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

5 июнда Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливиянинг муваққат ҳукумати, Мальдив Республикаси ва Маврикий Республикаси Қатар билан дипломатик алоқаларни узишларини маълум қилгандилар. Кейинроқ уларга Мавритания, Комор ороллари қўшилган, Иордания эса Қатардаги элчихонаси даражасини пасайтирганди. Бир қатор давлатлар Қатарга қарши чоралар кўришларини, жумладан денгиз ва авиа алоқани тўхтатишлари, Қатар дипломатлари ва фуқароларини ўз ҳудудларидан чиқариб юборишларини маълум қилганлар.

7 июнда Сенегал Қатардан ўз элчисини чақиртириб олишини маълум қилган. Қатар сиёсатини Габон танқид қилиб чиққан. Доҳада бу ҳаракатлар ўринсиз, унга қўйилаётган айбловлар эса асоссиз деб ҳисобланмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 55
Нигер Қатардан ўз элчисини чақириб олди. Бу Доҳа билан дипломатик алоқаларни узган араб давлатлари билан бирдамлик мақсадида қилинди. Қатарни терроризмни молиялаштиришда айблашмоқда, деб хабар беради Reuters.

Африканинг қатор давлатлари Қатарни яккалатиб қўйиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда. Масалан, Сенегал мамлакатдан ўз элчисини чақириш олиш режаси борлигини маълум қилган.

Дипломатик можаро 5 июнь куни эрталаб юз берди. Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, ушбу давлат билан дипломатик алоқаларни узишди. Кейинчалик Яман, Ливия, Мальдив, Маврикий, Мавритания ва Комор ҳам улар сафига қўшилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат НАТО ва Евроиттифоққа киришига ишончи комил эканини билдирди.

«Ишонаманки, Украина НАТОга киради. Украина Европа иттифоқида ҳам бўлади. Ҳеч ким, ҳеч нарса ва ҳеч қачон бизни тўхтата олмайди», - дея ёзди Порошенко ўз Twitter’ида.

22 май куни ЕИ расмий ахборотномаси Украина фуқаролари учун визасиз режим ҳақидаги қарорини эълон қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Қатар билан боғлиқ вазият хавотирга сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда вазир Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ал Таний билан музокаралардан аввал айтиб ўтди.

«Албатта, муҳокама этиладиган масалалар орасида араб дунёсида вазиятнинг кескинлашиши ҳам бор. Баъзи араб давлатларининг Қатар билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини ташвиш билан қарши олдик», - дея Лавровнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Аввалроқ Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА, Миср, Яман, Ливия, Мальдив, Мавритания, Маврикий ва Комор ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларни узишгани маълум бўлди.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Японияда автобус ва юк автомобилининг ўзаро тўқнашгани натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар инсон жабрланди.

NHK’нинг хабар беришича, ичида 40 киши бўлган йўловчи автобуси шанба, 10 июнь куни эрталаб автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Таъкидланишича, айни дамда полиция йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини ўрганмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
« 1 2 ... 8 9 10
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |