Juma, 25.07.2025, 05:41
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 13
Mehmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Iyun » 12 » «Қатар блокадага тайёр»
02:43
«Қатар блокадага тайёр»
Россияга ташриф билан келган Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал Соний маҳаллий нашрларга берган интервьюсида маълум қилдики, унинг мамлакати блокадага тайёр ва мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилиги йўқ.

«Қатарнинг озиқ-овқат захиралари кўп вақтга етади. Мен буни тасдиқлайман ва бундан кейин ҳам тасдиқлашда давом этаман. Озиқ-овқат тақчиллиги ҳақида гаплар тарқалиши билан одамлар бунга реакция кўрсатиши табиий. Бу реакция маълум вақт давом этди. Кейин одамлар тинчланишди ва бизда захиралар етарли эканини билишди. Қатар бундай блокадага ҳамиша тайёр», — деган вазир.

Унинг сўзларига кўра, ўтмишда мамлакат кўплаб инқирозларни бошдан кечирган, мисол учун 1996 йилги давлат тўнтаришига уриниш ҳамда 2014 йилги дипломатик инқироз. У Қатар воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёр эканини қўшимча қилган.

Бундан аввалроқ ал Соний, Доҳага қарши ахборий хуруж мамлакат учун кутилмаган ҳол бўлгани, бунгача Қатар барча араб давлатлари билан қалин ва дўстона алоқалар ўрнатгани ҳақида айтиб ўтганди.

5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақида эълон қилди. Бу давлатлар расмий Доҳани терроризмни қўллашда айблади. Кейинроқ Ливия, Яман, Мальдив, Мавритания ва Комор ороллари ҳукуматлари ҳам Қатар билан алоқаларни тўхтатди. Шунингдек бу можаро фонида қатор давлатлар Қатардан ўз элчиларини чақириб ола бошлаган.

Шундан сўнг Доҳа аҳолиси иқтисодий блокада юзага келишидан хавфсираб, супермаркетларга ёпирилди ва оммавий равишда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб ола бошлади.
Категория: Жахон янгиликлари | Просмотров: 86 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |