Главная » 2017»Iyun»12 » Яна бир марта ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида хабар тарқалди
02:11
Яна бир марта ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида хабар тарқалди
ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Суриянинг Раққа шаҳрида амалга оширилган авиазарбалар вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Daily Mail нашри Суриядаги телеканалга асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Ҳозирча жангариларнинг тарғибот воситаси бўлмиш Amaq бу маълумотни тасдиқламади.
Бундан олдинроқ разведка хизматлари Ироқдаги Мўсул қамал қилингач, ИШИД раҳбари бу шаҳардан чиқиб кетишга муваффақ бўлгани маълум қилинганди.
Кейинроқ у қамалдан чиқиш вақтида қўлга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо Пентагон бу хабарни тасдиқламади.
Қайд этиш керакки, кейинги йилларда бир неча марта нашрлар ал-Бағдодийнинг қаттиқ яралангани ёки вафот этгани ҳақида хабарлар берган, аммо бу хабарларнинг ҳеч қайсиси тасдиғини топмаган.