Главная » 2017»Iyun»24 » Москвада 3 ўзбекистонлик ишчи газдан заҳарланиб, вафот этишди
12:12
Москвада 3 ўзбекистонлик ишчи газдан заҳарланиб, вафот этишди
22 июнь куни Москва шаҳрининг Боженко кўчасидаги канализация қудуқларидан бирида иш олиб бораётган 5 нафар ишчи газдан заҳарланишди. Оқибатда 3 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Московский Комсомолец” нашри хабар бермоқда.
Аниқланишича, 22 июнь куни соат тахминан 16:00 да ишчиларнинг бари қудуқ ичига тушишган. Улар техника хавфсизлиги қоидаларини бузишган, ҳаво етказувчи маскалардан фойдаланишмаган.
Одатда канализация люкларида метан тўпланиб қолади. Бу газнинг ҳиди бўлмаса-да, аммо инсонни заҳарлайди.
5 ишчи тушган қудуқда ҳам метан миқдори кўп бўлган, натижада улар бирин-кетин ҳушларини йўқота бошлашган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчилари етиб келгунига қадар бошқа ишчилар 3 нафар шеригининг жасадларини қудуқдан олиб чиқишган.
Энг ачинарлиси шуки, қурбонлар Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.