Главная » 2017»Oktabr»15 » Марказий Африка Республикасида мусулмонларга қарши қуролли ҳужум
20:23
Марказий Африка Республикасида мусулмонларга қарши қуролли ҳужум
Марказий Африка Республикасида масжидга қилинган қуролли ҳужум натижасида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dailysabah” нашри хабар берди.
Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Бангасу шаҳридан келган бир гуруҳ жангарилар мамлакатнинг жануби-шарқидаги Кембе шаҳридаги масжидга қилган қуролли ҳужуми натижасида 25 киши ҳаётдан кўз юмди.
Мамлакатдаги мусулмон фуқаролик жамияти ташкилотининг вакили Абдураҳмон Борну ушбу ҳужумни маҳалий насронийларнинг қуролли ташкилоти “Анти-Балака” томонидан амалга оширилганини таъкидлади.
Мамлакатда юз берган ҳодиса сабаб 1 кунлик мотам эълон қилинган.