Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 3 Mehmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » 2017 » Noyabr » 08
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова нафақат қўшиқлари, балки шахсий ҳаёти, оиласи, тарбияси ва маърифати билан кўпларга ўрнак бўлса арзийдиган, бугунги замон ёшларини маънавият ўчоғи томон бошлай оладиган, бир сўз билан айтганда, савияли хонанда. Бу унинг қўшиқларида, хатти-ҳаракатларида, гап-сўзида ўз ифодасини топган.

Аҳмедов–Мамазоитовалар оиласи кеча, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида элга олдига дастурхон ёзди. Ўзбекистон санъатининг таниқли юлдузлари созанда ва продюсер Санжар Аҳмедов ҳамда Гулсанам Мамазоитованинг иккинчи фарзанди бўлмиш Абдуғаффорнинг “ўғил тўйи”га йиғилишди.
Эътиборли жиҳати шундаки, кеча ўтказилган тадбирда нафақат Санжар ва Гулсанамнинг фарзанди Абдуғаффорга, балки меҳрибонлик уйининг 16 нафар тарбияланувчисига ҳам “ўғил тўйи” қилиб берилди.
Тўй болалар ва уларнинг тарбиячилар учун ажратилган дастурхон, совға-саломлар, энг таниқли хонандаларнинг қўшиқлари билан “ўғил тўйи” янада файзга кирди. Санжар ва Гулсанамнинг ушбу хайрли иши бошқа санъаткорларга ҳам ўрнак бўлса, ажаб эмас.
Кўплаб таниқли хонандалар бундай савобли ишга қўл урса, биринчи бўлиб ОАВга хабар беради. Келтирган фойдасини бутун дунёга овоза бўлишини истайди. Санжар ва Гулсанам бундан мустасно бўлдилар. Тўйгача, тўйдан кейин ҳ
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 221
Футбол бўйича Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз футболчиларининг қулай шароитда машқ қилишлари учун замонавий технологиялар сотиб олди. Бу ҳақда “Пахтакор” ФК Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Пахтакор” футбол клуби “Catapult” фирмасининг янги техникасидан ўйинчиларнинг машғулот ва учрашув пайтидаги умумий жисмоний ҳолатини аниқ кузатиш мақсадида фойдаланишни бошлади.
У футболчининг соғлиғидаги муаммоларни ўз вақтида билиб, шунга яраша чора кўришга ёрдам беради.
“Пахтакор” айни пайтда Ўзбекистон жамоалари орасида биринчи бўлиб ушбу қурилмани харид қилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Catapult” фирмасида дунёнинг 16 мамлакатида 300 дан ортиқ ходим фаолият юритади.
Компания техникасидан 35 спорт турида 1520 дан ортиқ жамоалар фойдаланади.
Футболда эса Бразилия терма жамоаси, “Севилья”, “Челси”, “Селтик”, “Ливерпуль”, “Лестер”, “Милан”, “Бавария” ва “Фенербахче” каби машҳур жамоалар “Catapult” технологиялари ёрдамида футболчилар “ҳолатини” назорат қилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 111
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|