Juma, 25.07.2025, 06:00
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 17
Mehmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 15 » Ўзбекистон футболи тарихида илк марта ҳакамлар бригадаси четлатилди
23:07
Ўзбекистон футболи тарихида илк марта ҳакамлар бригадаси четлатилди
Ўзбекистон Олий Лигасининг 24-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги ҳакамлик даражаси юзасидан ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар берди. Унда кеча, 14 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган ҳакамлар бригадасининг иши ўрганиб чиқилди. ЎФФнинг ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси таркибидаги илмий-услубий таъминоти бўлими мазкур ўйинда майдонда бош ҳакам сифатида ишлаган Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ҳамда Набижон Рўзимовнинг ҳакамлигини алоҳида кўриб чиқди. Натижада Владимир Штерн бошчилигидаги гуруҳ майдондаги барча ҳакамлар учрашувни сифатсиз бошқарган ва ўйин тизгинини қўлдан чиқарган деб баҳолади. Шу асосда, ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ва Набижон Рўзимов, тўртинчи ҳакам Аскер Нажафалиевларни Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, кубок ва ёшлар биринчилиги баҳсларидан мавсум охиригача четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Ҳакамлар бригадаси аъзоларига баҳони кўтариб қўйганлиги учун ўйин инспектори Игорь Нехочин ҳам Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилигидан мавсум охиригача четлатилди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай ҳолат Ўзбекистон футболи тарихида илк марта кузатилмоқда. Балки мана шу йўл билан Ўзбекистонда футбол тобора ривожланиб, яшнаб кетар... Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФФ Рустам Бобомуродовни бутунлай ҳакамликдан четлатиб юборганди. Кейинроқ, яна бир хатога йўл қўйган ҳакам Олим Толибжонов 10 та ўйинга ҳакамлик ҳуқуқидан айрилгани ҳақида хабар бергандик.
Категория: Futbol yangiliklari | Просмотров: 97 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |