Juma, 25.07.2025, 05:56
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 19
Mehmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Futbol yangiliklari
«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг «Боруссия» Дортмунд (3:1) дарвозасига урган голи ўтган ҳафтада ЕЧЛнинг энг чиройли голи деб топилди. УЕФА расмий сайти маълумотларига кўра, гол учун 23% кишилар овоз берган

Иккинчи ўринни «Селтик» яримҳимоячиси Скотт Синклейрнинг «Андерлехт» (3:0) дарвозасига урган голи (22% овоз) эгаллаган бўлса,«Спартак» хавбеки Фернандо «Ливерпуль» (1:1) дарвозасига урган голи (19%) учинчи ўринни банд этган.

Кейинги ўринларда Эдинсон Кавани («ПСЖ», 18%) ва Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити», 17%) ўрин олган.
Коментариев: 0
Просмотров: 113
Примеранинг 7-тури доирасида «Барселона» ва «Лас-Пальмас» клублари ўртасидаги учрашув қолдирилмайди. AS хабарига кўра, учрашув бўш трибуналарда ўтказилади. Бундан аввалроқ маҳаллий нашрларда бугун соат 19:15да бошланиши керак бўлган ўйин Каталониядаги референдум вақтида рўй берган тартибсизликлар туфайли каталонияликлар клуби илтимосига кўра қолдирилгани айтилганди. Энди маълум бўлишича, Испания қироллиги футбол федерацияси бу илтимосни қаноатлантирмаган. Хабар қилинишича, «Лас-Пальмас» футболчилари стадионга ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларини ўтказиш учун чиқиб келишган. Ўйин бошланишига 45 дақиқа қолганида стадионга мухлислар киритилиши бошланиши керак эди, аммо мухлислар стадионга киритилмаяпти.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Мадриднинг «Реал» клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи турида Дортмунднинг «Боруссия» клубига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:1. «Реал»га қарши ўйингача «Боруссия» Бундеслигада 6 ўйин ўтказганди. Дортмундликлар Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадам, жамоа бир неча етакчилар тарк этган бўлсада, рақиблар осонлик билан таслим этилмоқда. Мавсум стартида фақат битта гол ўтказилди, иккинчи гол эса Менхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши кечган ва 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда. Аммо жамоа халқаро майдонда бутунлай бошқача жамоага айланиб қолди. «Уэмбли»да ўтказилган учта голни тасодиф сифатида қараш мумкин эди, бу ўйинда Кейн индивидуал маҳоратини намойиш этди, аммо иккинчи турдаги ўйин саволлар пайдо қилди: сабаблар нимада?.. Бунга қисқача жавоб бериш ҳам мумкин. Бу «Реал» ва Криштиану Роналду. «Реал» ЕЧЛ гуруҳ босқичларидаги охирги мағлубиятини «Боруссия»дан қабул қилиб олганди. Бу 5 йил муқаддам, 2012 йилнинг октябрида рўй берган. Роналду кечаги ўйинга тетик ҳолатда етиб келди, у примерада дисквалификация ўтади, кейин ички чемпионатда кучсиз рақибларга қарши ўйнади, халқаро майдонда эса Фарер ороллари ва АПОЭЛ клубларига қарши ўйинларда голлар урганди. «Боруссия»нинг бахтига қарши, одамларнинг хотираси қисқа ва улар «Сигнал Идуна Парк»да «Реал»га қарши 6 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни унутишади. Зидан жамоаси бу серияни ишонч билан йўққа чиқарди, шу билан бирга турнирнинг гуруҳ босқичида мағлубиятсиз ўйинлари сонини 29тага етк ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 100
27 сентябрь оқшомида Европа Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари давом эттирилди. «ПСЖ» «Бавария»га 3та гол урди, Неймар ва Кавани энди биргаликда жамоага ёрдам келтира олишини намойиш этишди. «Трибуна» чоршанба оқшомидаги ўйинлар шарҳини тақдим этади.
А гуруҳи Москвада ЦСКА қуролсизлантирилди
Жозе Моуриньо ўйин олдидан руслар жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирган бўлсада, бу жамоа 26-дақиқага келиб 3 гол ўтказиб бўлганди. Иккинчи бўлимда Мхитарян тўртинчи голни урди, ўйин охирида Кучаев биргина жавоб қайтарди - 1:4. Ўйинда икки гол урган Ромелу Лукаку Игорь Акинфеевдан 2014 йилги жаҳон чемпионати учун қасос олгани ҳақида гапирди. Ўшанда гуруҳда Россия ва Бельгия ўйнаган, ҳужумчи гол ура олмаганди. Энди «МЮ» гуруҳда 6 очко билан етакчилик қилмоқда, Москва жамоасида 3 очко мавжуд.
«Бенфика» учун даҳшатли кеча
ЦСКА ва «Манчестер Юнайтед»нинг рақиблари ўзаро баҳсда илк очколар учун жангга чиқишди. «Бенфика» ўтган турда ўз майдонида «армиячилар»га ютқазганди, «Базель» эса «Олд Траффорд»га сафар қилиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3). Статистика португалияликлар устунроқ эканини кўрсатарди, лиссабонлик «бургутлар» ҳали Швейцариядан бўлган жамоаларга ютқазмаганди. Лекин қачондир биринчи мағлубият ҳам рўй беради. «Бенфика»ни Базелда даҳшат кутмоқда эди, бу ЦСКА учун «Манчестер Юнайтед» тайёрлаган даҳшатдан ҳам даҳшатлироқ бўлиб чиқди. Руй Витория шогирдлари бутунлай тор-мор этилди - 0:5. Жамоанинг асосий ҳимоячиларида ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 79
Chempionlar ligasining H guruhidan o‘rin olgan “Borussiya” – “Real” uchrashuvi yakuniga yetdi. Unda mehmonlar ilk marta “Borussiya” maydonida mezbonlardan ustun kelishdi.

Qiziqarlisi, "Real" ilk marta o‘z tarixida “Borussiya” maydonida uch ochko ishladi. Beyl birinchi bo‘lib hisobni ochgan bo‘lsa, Krishtianu Ronaldu uchrashuvda dubl muallifiga aylandi. "Borussiya" Dortmund hujumchisi Obameyang 55-daqiqada hisobni qisqartirishga erishdi.

Shu tariqa, "Real" ilk marta "Borussiya" Dortmund maydonida g‘alaba qozonib, ochkolari sonini 6 taga yetkazib oldi.

“Borussiya” – “Real” – 1:3

Gollar: Obameyang 55 — Beyl 17, Ronaldu 50, Ronaldu 78.

“Borussiya”: Byurki, Tolyan (Daxud 62), Papastatopulos, Pishek, Toprak, Getse (Pulishich 76), Filipp, Kastro, Shaxin (Vaygl 61), Obameyang, Yarmolenko.

“Real”: Navas, Karvaxal, Ramos, Varan, Fernandes, Modrich, Beyl (Vaskes 85), Kazemiro, Isko (Asensio 77), Kroos, Ronaldu.

Ogohlantirishlar: Beyl 28, Karvaxal 38, Modrich 39, Toprak 54, Vaygl 64.
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган аҳамиятга молик учрашувлардан бири лигага қўшилган янги Каталония дербисида кузатилди.

Лига дебютанти «Жирона» «Барселона»ни қабул қилди. Учрашувнинг дастлабки икки голи автогол натижасида юзага келган бўлса, Луис Суареснинг голи ҳисобни йирик кўриниш олишига сабаб бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ўз ҳисобидаги очколари сонини 18тага етказиб олди ва жамоа турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда.

Бу турда «Атлетико» турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақиби «Севилья»ни Феррейра Карраско ва Антуан Гризманн голлари эвазига енгди ва 14 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. Севильяликлар 13 очко билан учинчи ўринга тушди.

Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган «Реал» эса янги футболчиси Дани Себальоснинг икки голи эвазига «Алавес»ни мағлубиятга учратиб, тўртинчи ўринга кўтарилди (11 очко).

Испания Ла-лигаси, 6-тур

Жирона – Барселона 0:3 (0:1)
Голлар: Адай (17, автогол), Ирайсос (48, автогол),Суарес (69).
Жирона: Ирайсос, Хуанпе, Эспиноса, Рамальо, Адай (Мохика, 69), Порту, Алейш Гарсия, Дуглас Луис, Понс, Маффео (Морено, 78), Олунга (Кайоде, 60).
Барселона: тер Стеген, Маскерано, Альба, Алеиш Видаль (Андре Гомеш, 81), Умтити, Серджи Роберто, Ракитич, Паулиньо (Бускетс, 67), Иньеста (Денис Суарес, 80), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Маффео (23), Адай (41), Кайоде (83).

Коментариев: 0
Просмотров: 108
Франция чемпионатининг 7-туридан ўрин олган эътиборга молик учрашувлардан бири Монпельеда бўлиб ўтди. Маҳаллий жамоа пешқадам «ПСЖ»ни қабул қилди. Неймарсиз майдонга тушган парижликлар бу учрашувда муваффақият қозона олишмади. 90 дақиқа давомида дарвозалар ишғол қилинмади ва учрашув нурсиз дуранг билан тугади. Ушбу натижадан кейин «ПСЖ» ҳисобидаги очколар сони 19тага етди ва жамоа ҳамон турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Франция чемпионати, 7-тур Монпелье – ПСЖ 0:0 Монпелье: Лекомт, Педру Мендеш, Илтон, Конгре, Руссийон (Мукиеле, 71), Скири, Самбия (Пирис, 70), Сессеньон, Ласн, Агиляр, Нинга (Мбенза, 82). ПСЖ: Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Меньё (Дани Алвес, 71), Тиаго Силва, Верратти, Мотта (Ло Чельсо, 80), Рабьо, Дракслер (Лукас Моура, 66), Мбаппе, Кавани. Огоҳлантиришлар: Маркиньос (12), Нинга (31), Педру Мендеш (41), Лукас Моура (75).
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган учрашувларнинг бири «Алавес» майдонида бўлиб ўтди ва унда маҳаллий клуб амалдаги чемпион «Реал»ни қабул қилди. Учрашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Реал»нинг иккала голига ҳам ёзда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати қаҳрамони, мадридликларнинг янги футболчиси Дани Себальос муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколари сони 11тага етди ва жамоа вақтинчаликка бўлсада, 4-ўринга кўтарилиб олди. Испания Ла-лигаси, 6-тур Алавес – Реал Мадрид 1:2 (1:2) Голлар: Ману Гарсия (40) – Себальос (10, 43). Алавес: Пачеко, Вигарай (Руано, 46), Эли, Марипан, Дуарте, Ману Гарсия, Бурги (Педраса, 66), Медран, Торрес, Ибаи Гомес (Собрино, 81), Мунир. Реал Мадрид: Навас, Варан, Карвахаль, Начо, Рамос, Каземиро, Иско, Васкес, Себальос (Льоренте, 72), Асенсио, Роналду. Огоҳлантиришлар: Вигарай (14), Карвахаль (32), Эли (45), Медран (61), Ману Гарсия (67).
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Испания чемпионатининг 5-турига келиб, энг кутилмаган сенсация юз берди. Мадридда меҳмон бўлган «Бетис» ғалаба қозониши билан бирга «Реал»ни олдида турган рекорддан маҳрум қилди.

Учрашувнинг 90-дақиқаси давомида дарвозаларга тўп киритилмади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада эса «Бетис» футболчилари қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилган меҳмонлар Санабриянинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Буёғига мезбонларнинг кучи ҳам вақти ҳам етмади.

Натижада кетма-кет 73та ўйинда гол киритган «Реал» 74-ўйинга келиб, бу натижасини тўхтадиган бўлди.

Ушбу натижадан кейин «Реал» 8 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетди. Энди жамоа «Барселона» роппа-роса етти очко ортда қолмоқда.

Испания Ла-лигаси, 5-тур

Реал Мадрид – Бетис 0:1 (0:0)

Гол: Санабрия (90+4).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело (Васкес, 72), Карвахаль, Рамос, Иско (Асенсио, 67), Каземиро, Кроос, Модрич (Майораль, 72), Бэйл, Роналду.
Бетис: Адан, Манди, Дурмиси, Барраган, Феддаль, Фабиан Руис (Санчес, 80), Гарсия, Герреро (Будебуз, 61), Камараса (Гуардадо, 44), Тельо, Санабрия.
Огоҳлантиришлар: Тельо (36), Манди (38), Феддаль (58).
Коментариев: 0
Просмотров: 118
Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг «Реал Сосьедад»га қарши учрашувида (биринчи бўлим — 1:1) тўп киритди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Борха Майорал томонидан киритилган гол мадридликлар учун тарихий голга айланди. Opta Sports статистика маркази берган хабарга кўра, бу «Реал»нинг барча расмий мусобақаларда кетма-кет гол киритган 73-ўйини бўлди. Бу орқали «Реал» 1961-1963 йилларда Пеле етакчилигидаги «Сантос» қайд этган натижани такрорлади. «Реал»нинг кейинги учрашувда киритадиган голи барча даврларнинг мутлақ рекорди бўлиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 92
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско “қироллик клуби” билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда “Реал” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, Иско “Реал” билан 2022 йилга қадар бўлган шартномага имзо чеккан. Шунингдек, “қироллик клуби” Исконинг янги шартномасидаги товон пулини 700 миллион евро этиб белгилагайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик ҳимоячи Марсело ҳам “Реал” билан амалдаги шартномасини узайтирганди. Жорий йилнинг 3 август куни Франциянинг “ПСЖ” клуби “Барселона”га Неймарнинг 222 миллион евро товон пулини тўлаб, уни ўз таркибига қўшиб олганди. Бразлиялик ҳужумчи ҳозирги кунда дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Агар қайсидир жамоа Искони сотиб олиш ниятида бўлса, уларга Неймар каби 3 та футболчини излаб топишни маслаҳат берган бўлардик. Чунки Неймар 222 миллион евро турса, Исконинг трансфер нархи 700 миллион евро дея белгилаб қўйилган. Ундан ташқари “қироллик клуби” ўз футболчисини ушбу пулларга ҳам қўйиб юбориши амри маҳол.
Коментариев: 0
Просмотров: 96
Август ойи охирида Тожикистоннинг "Урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонунига киритилган тузатиш нормаларига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар миллий маданият асосларини ҳурмат қилишлари ва уларни замонавий салбий таъсирлардан ҳимоя қилишлари шарт, шу жумладан давлат тили ва миллий кийимларга ҳам. News.tj шунга оид хабар билан бўлишди.

"Ушбу норма фуқароларни шу талабларга риоя қилишга маҳкум этади, бироқ уларга риоя қилмаганлар учун мамлакат қонунчилиги томонидан жарималар кўзда тутилган", - дейди нашрнинг Тожикистон парламенти қуйи палатасидаги манбаси.

Унинг сўзларига кўра, давлат ҳукуматининг ҳижоб кийган ёки йиртиқ жинсилардаги аёлларга таҳдид қилувчи баъзи вакилларининг хатти-ҳаракатлари ноқонунийдир.

У давлат ҳукумати вакилларининг ўзлари "мажбурият" ва "масъулият" сўзлари ўртасидаги фарқни билишлари кераклигини қайд этди. Таъкидланишича, "мажбурият" сўзи жарималарни кўзда тутмайди.

"Агар тўйлар, дафн маросимлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш тартибига доир қонун бузилса, у ҳолда жаримага тортилади. Бироқ қонунда қандайдир кийим кийганлик учун жаримага тортиш деган жойи йўқ, шундай экан, ҳеч ким ҳижоб учун жаримага тортишга ҳақли эмас", - қўшимча қилади манба.

Манбага кўра, ҳозирда "Шарқи озод" босмахонасида Тожикистон ҳукумати топшириғи билан "Урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни алоҳида рисола кўринишида чоп этилмоқда. Рисола адади - ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 96
Иско «Реал» билан янги шартномани имзолади. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» жамоаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Футболчи билан янги шартнома 2022 йилга қадар амалда бўлади. 25 ёшли футболчига 700 млн евро миқдорида бадал пули белгиланган.

Исконинг амалдаги шартномаси муддати 2017/18 йилги мавсум сўнгига қадар эди.

Иско Мадрид клубида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган вақт ичида у жамоа учун 197 ўйин ўтказиб, 34 гол урган ва 46 голга узатма берган.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
УЕФА расмий сайти Европа чемпионлар лигасининг 1-туридаги энг яхши футболчи номини эълон қилди.

Ҳафта ўйинчиси бўлишга даъвогар 8 нафар футболчи орасида «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ ғолиб чиққан.

Мисрлик бу футболчи мерсисайдликларнинг «Севилья»га қарши ўйинида иккинчи голни урган, аммо жамоа бу устунликни сақлаб қола олмади ва учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Бу ном учун Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»), Неймар («ПСЖ»), Хамес Родригес («Бавария») ва Тайсон («Шахтёр»), Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») ва Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») ҳам даъвогар бўлганди.

Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи мухлислар берган овоз натижаларига кўра аниқланади.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
«Реал» ҳимоячиси Марселога дисквалификация муддати бир ўйинга қисқартирилди.

29 ёшли бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши учрашувда (1:1) Жефферсон Лермага нисбатан ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан сийланганди.

Учрашувнинг ҳакам ёзган қайдномасида Марсело Лермани тўпсиз ҳолатида орқасидан келиб зарба берилгани кўрсатиб ўтилган.

«Реал» футболчисининг ҳаракати қўпол ҳаракат сифатида баҳоланди, аммо бу оғир жароҳат етказиш учун қилинмагани эътироф этилди. Регламентда бундай ҳолат учун 1-3 учрашувга четлатилиши мумкин дея кўрсатиб ўтилган.

Футболчи Ла-лигаси тартиб интизом қўмитаси томонидан 2 ўйинга дисквалификация қилинганди, аммо мадридликлар клуби апелляция топширди, натижада муддат қисқартирилди.

Марсело энди Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, аммо кейинги турда «Бетис»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 93
« 1 2 3 4 ... 29 30 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |