Испания чемпионатининг 5-турига келиб, энг кутилмаган сенсация юз берди. Мадридда меҳмон бўлган «Бетис» ғалаба қозониши билан бирга «Реал»ни олдида турган рекорддан маҳрум қилди.
Учрашувнинг 90-дақиқаси давомида дарвозаларга тўп киритилмади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада эса «Бетис» футболчилари қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилган меҳмонлар Санабриянинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Буёғига мезбонларнинг кучи ҳам вақти ҳам етмади.
Натижада кетма-кет 73та ўйинда гол киритган «Реал» 74-ўйинга келиб, бу натижасини тўхтадиган бўлди.
Ушбу натижадан кейин «Реал» 8 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринга тушиб кетди. Энди жамоа «Барселона» роппа-роса етти очко ортда қолмоқда. Испания Ла-лигаси, 5-тур