Juma, 25.07.2025, 05:55
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 20
Mehmonlar: 20
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 22 » Лола Каримова АҚШга кўчиб ўтди...ми?
10:11
Лола Каримова АҚШга кўчиб ўтди...ми?
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали айни дамда АҚШда истиқомат қилаётганини маълум қилди. “Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилиш мен учун, аёл сифатида, жуда муҳим аҳамият касб этди. Бу ерда мен инсон ҳаётининг асосий омилларидан бири бўлмиш, менинг фундаментал ҳуқуқим – сўз эркинлигини кундалик равишда қўлламоқдаман. Ҳар жиҳатдан, санъат ва мода соҳаларига қизиқиш, сиёсий қарашларни эркин ифода этиш орқали, ўзлигингни борича намоён эта билиш ва ҳаётингга шукрона айтган ҳолда, эркин шахс бўлиш, ҳурлик туйғуси онгу шуурингга кириб бориши нақадар муҳимлигини англамоқдаман. Фарзандларимни ҳам ўз фикрларини эркин ифода этишга ўргатиб келяпман”, деб сўз бошлайди Лола Исломовна. Жамоатчи гендер тенглиги масаласини кўтариб, бу хусусида ўз қарашларини ифода этади: “Эркаклар ва аёллар тенг эканлигига қатъий ишонаман: ҳар бир инсон индивидуал шахс бўлиб, ўз фикрлари, ҳиссиётлари ва қарашлари билан олий қадриятдир. Ҳар бир шахс ўз фикрларини эркин ифода эта олиши ўта муҳим. Ҳар биримиз ўз ижодий ғояларимизни, бу модалар дунёси, хоҳ мусиқа, шеърият, пазандачилик, спорт ёки рақс бўладими, амалга оширишга ҳақлимиз деб ўйлайман. Ҳаётимда дунёнинг кўп жойларида бўлдим, ўз аёллик кучимни кашф қилдим. Ўзлигимни ифода этишда ўз овозимдан фойдаланишни келажакда ҳам давом эттириш ниятидаман”. Бундан бир неча кун аввал, Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Нью-Йорк шаҳрида тушган суратини жойлаб, ушбу шаҳарга меҳри ўзгача эканини ёзган эди. “Нью-Йорк шаҳрига унинг интенсив энергетикаси, тезлиги ундаги маданиятлар ва миллатларнинг ўзига хослиги ва хилма-хиллиги бўйича дунёнинг ҳеч бир шаҳри тенг келолмаса керак. Бу шаҳар ҳеч қандай стереотиплар ва эскича қарашлар билан ҳисоблашмайди. Нью-Йоркка меҳрим ўзгача, бу ерга қайта ва қайта келишдан хурсандман”.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 84 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |