Juma, 25.07.2025, 05:54
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 21
Mehmonlar: 21
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 22 » Кучли шамол вақтида чилонзорлик аёл ҳалок бўлди
09:35
Кучли шамол вақтида чилонзорлик аёл ҳалок бўлди
Аввалроқ, 17 октябрь куни кечки соат 22:00лар атрофида Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кучли шамол содир бўлгани, кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилиш кузатилиб, дарахтларнинг шохлари синиши ва уларнинг йўловчилар ва автотранспорт воситаларига шикаст етказгани ҳақида хабар берган эдик. ФВВ томонидан 17 октябрь куни Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 9-32 м/с тезликда шамол бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилди. Кучли шамол оқибатида айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етган. Дарахт шохларининг синиб тушиши сабабли баъзи фуқароларнинг автотранспорт воситаларига шикаст етган, автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келган. Дарахт шохининг синиб тушиши оқибатида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г.И. турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, у шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилди. Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр линияларининг бузилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлган. Маҳаллий бошқарув органлари, авария-қутқарув хизматлари томонидан юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 70 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |