Juma, 25.07.2025, 05:39
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 8
Mehmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 22 » Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда амал қиладими?
10:08
Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда амал қиладими?
Кеча янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспорт” деб аталмиш ҳужжатларнинг пластик карточка кўринишидаги нусхалари жорий қилиниши ҳақидаги хабарлардан сўнг таҳририятимизга кўплаб саволлар келиб тушди... Жуда кўп ўқувчиларимизни Ўзбекистонда бериладиган янги ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда “ўтиш-ўтмаслиги” билан қизиқмоқда. Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси чет элда амал қиладими? Ўзбекистон 1968 йилдаги Йўл ҳаракати, йўл белгилари ва сигналлари ҳақидаги Конвенцияни имзолаган. Шу вақтдан бошлаб Ўзбекистонда бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари ушбу Конвенцияни имзолаган барча мамлакатларда қабул қилинади. Конвенциянинг 41-моддасига кўра, мазкур Конвенциянинг 6-к иловасида кўрсатилган шартларга тўлиқ жавоб берган исталган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси — келишув иштирокчилари томонидан тан олинади. БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси — миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига асосланиб берилади ва унинг тасдиқланган таржимаси ҳисобланади. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси маълум муддатга қадар амал қилади.
БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қуйидагилар талаб этилади: Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантришлар талони 3х4 форматда 2 та фото
Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатига кўра тўловлари мавжуд. Гувоҳнома 3 кунда берилади ва қайта имтиҳондан ўтишни талаб қилмайди. Демак, Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси чет давлатда қабул қилинади. Унда нега халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси керак? Одатда, чет давлатда автомототранспортни ижарага берувчи ташкилот айнан БМТнинг халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини сўрайди. Айрим мамлакатларда бошқа давлат гувоҳномаси маълум вақтгача амал қилади. Масалан, Буюк Британияда бу 12 ойни ташкил қилади. Айтиб ўтиш керакки, бу мамлакатда халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳам амал қилиш чегараси 12 ой.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 76 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |