Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 17 Mehmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Махаллий янгиликлари
Аввалроқ, 17 октябрь куни кечки соат 22:00лар атрофида Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кучли шамол содир бўлгани, кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилиш кузатилиб, дарахтларнинг шохлари синиши ва уларнинг йўловчилар ва автотранспорт воситаларига шикаст етказгани ҳақида хабар берган эдик.
ФВВ томонидан 17 октябрь куни Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 9-32 м/с тезликда шамол бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилди. Кучли шамол оқибатида айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етган. Дарахт шохларининг синиб тушиши сабабли баъзи фуқароларнинг автотранспорт воситаларига шикаст етган, автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келган.
Дарахт шохининг синиб тушиши оқибатида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г.И. турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, у шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилди.
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр линияларининг бузилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлган.
Маҳаллий бошқарув органлари, авария-қутқарув хизматлари томонидан юзага келган вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
Аввалроқ, пахта териш хизмати ҳақи учун 1 октябрдан янги тариф ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик. Аввалги тарифга кўра 1 килограмм қўлда терилган пахта учун 500 сўм миқдоридаги маблағ тўланиши белгиланган эди.
16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори билан сентябрда ўрнатилган нархлар ўз кучини йўқотиб, янги тариф бўйича 1 кг қўлда терилган пахта учун теримчиларга 700 сўмдан тўланиши белгиланди.
Тошкент вилояти, Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Нишон, Косон ва Касби туманларида ҳар бир кг пахта учун 100 сўмда қўшимча нарх тўланиши белгиланди. Ушбу имтиёз Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам амал қилиши айтилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 152
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18 октябрдаги “Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларига давлат ресурсларидан буғдой ажратиш тартиби ўрнатилди.
Қарорда чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларининг озиқ-овқат базасини мустаҳкамлаш бўйича тизим яратилиб, уларга биржа савдолари орқали, харидорлар реестр бўйича давлат захирасидаги буғдойларни харид қилиш имконига эга бўладилар. Бироқ ушбу хўжаликлар ўз маҳсулотларини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларига қўйилган нархларни назорат ва мониторинг қилиш Республика комиссияси тасдиқлаган нархда сотиш мажбуриятини оладилар.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунги кунда 6 мингдан ортиқ чорвачилик ва 3 мингдан ортиқ балиқчилик хўжаликлари фаолият юритади. 2017 йилда улар томонидан 2 млн 319 минг тонна гўшт ва 60 минг тонна балиқ етиштириш режалаштирилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 121
Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг юзага келиши — уларда фойдали меҳнат қилишга бўлган қизиқишнинг сустлиги ёки умуман йўқлиги сабаб...
Қўқон шаҳар Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига “Сунбула” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан Captiva русумли автомашина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига асосланиб, ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Жабрланувчининг таъкидлашича, у машинасида уйига келганида, икки нафар юзини ниқоб билан беркитган номаълум шахслар унинг олдига келишиб, бири қўлидаги пистолетга ўхшаш буюм билан қўрқитиб, машинага чиқиб ўтиришини айтади. Шу пайт жабрланувчининг турмуш ўртоғи уйидан чиқиб, шовқин кўтариб, оила аъзоларини ёрдамга чақиради. Номаълум шахслар эса автомашинани олиб қочадилар.
Машина салонида жабрланувчига тегишли “Iphone-6” русумли телефон аппарати ва 60 минг сўмга яқин пуллари ҳам бўлган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу босқинчилик жиноятини Қўқон шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган Т.А. ва 1996 йилда туғилган М.А.лар томонидан содир этганлиги аниқланиб, гумондорлар тегишли тартибда ҳибсга олинди.
Улардан жиноят содир этишда фойдаланилган ашёвий далиллар олингани ҳамда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 77
Россия Давлат думасига Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Ушбу қонун лойиҳасида Россия томони Ўзбекистон фуқароларига аниқ манзилли ишга жойлашишни таъминлаш масаласи киритилган.
Маълумотларга кўра, ушбу келишув 2017 йил 5 апрель куни Москва шаҳрида имзоланган. Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларининг Россияга иммиграцияни амалга оширишига қадар тайёрлаш ва кейинчалик ишга жойлаштиришни назарда тутади.
Ушбу ҳужжат икки мамлакатлар ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини ривожланишига ҳамда жорижлик фуқароларнинг Россия ҳудудига ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланишларининг олдини олишга хизмат қилиши айтилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Сўнгги вақтларда тўй-ҳашамларни қисқартириш масаласи ўзбек халқи учун энг долзарб мавзулардан бирига айланиб қолди. Телеканаллар дейсизми, ёки радио, газета ва журналлар қолаверса, интернет нашрларда ҳам бу мавзу тилга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни ижодкор зиёлилар билан учрашуви чоғида тўйлардаги европача одатлар, “келин навкар”, ортиқча сарф-ҳаражат талаб этувчи сарполар, бундан ташқари, маросимдаги хонандаларнинг иштироки борасида алоҳида тўхталиб ўтганди.
7 август куни эса ижтимоий тармоқлар Тошкент шаҳри ҳокимининг 2017 йил 18 июлдаги фармойишига илова матни тарқалган эди. Мазкур фармойиш нусхаси расмийми ёки йўқлиги номаълум бўлиб, унда тўй-ҳашамларни тартибга солиш бўйича бир қатор таклифлар, тавсиялар берилганди ва улар тарғиб қилиниши лозимлиги қайд этилганди.
Илова матнида келтирилишича, тўйларга ёки бошқа катта маросимларга таклиф этиладиган меҳмонлар сони 200-300 кишидан ошмаслиги тавсия этилади. Бугунги кунда айрим оилаларнинг ажрашишларига сабаб бўлаётган келин сепи – мебели, гиламлари ва жиҳозлари бўлғуси қайноналар томонидан талаб қилинишига чек қўйиш лозим, дейилади иловада. Келин тушадиган уйни жиҳозлаш куёв томонидан амалга оширилиши кераклиги тарғиб қилиниши зарур, дея қайд этилган эди.
Самарқанд вилояти Халқ депутатлари кенгаши дабдабали тўйларни ўтказишга чек қўйиш ва маросимларни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқди.
Депутатлар тўйларда ижро этилаётган куй-қўшиқларнинг матнини чуқур ўрган
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 87
15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида пичоқлаш билан боғлиқ ҳодиса юз бергани ҳақида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Шу куни тахминан соат 00.30 ларда Бўка туманида яшовчи фуқаро, 1956 йилда туғилган, Холмурод Норалиев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ўз фарзанди, 1980 йилда туғилган Дурдона Маликова билан жанжаллашгани оқибатида унинг танасига уч марта ош пичоғини санчган. Пичоқ урилиши оқибатида қизига тан жароҳати етказган. Жабрланувчи шифохонага етказилган ҳамда жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Холмурод Норалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Терговни ишлари олиб борилаётгани хабар берилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Аввалроқ, 16 сентябрь куни Навоий шаҳри жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истроҳат боғида актёр Баҳром Якубов билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Оғир тан жароҳати олган Баҳром Якубов шифохонага ётқизилган эди.
Баҳром Якубовнинг аҳволи бироз яхшилангани сабабли операция қилиш учун Бухоро вилояти шифохонасига олиб келингани маълум қилинган эди.
Бугун, 18 октябрь актёр Баҳром Якубовнинг таваллуд айёми. Баҳром Якубов билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб у бугун туғилган кунини шифохона кроватида нишонлашга мажбур бўлмоқда.
Бухоро вилоятидаги шифохонада 9 октябрь куни 9:00дан 14:30 га қадар ўтказилган жарроҳлик муолажалари натижасида Баҳромнинг оёғи ва юз қисмидаги жароҳатлар қисман даволангани хабар қилинди.
Унинг қўли ва кўз соҳасида олинган жароҳатлар устида жарроҳлик амалиёти шу ойнинг охирларига мўлжаллангани айтилди.
1992 йил 18 октябрь куни Навоий вилоятида туғилган Баҳром — бугун 24 ёшга тўлди. Баҳром Якубовга тезроқ соғайишини тилаган ҳолда унинг санъатга қайтишига ишониб қоламиз.
Баҳромга ёрдам кўрсатиш мақсадида акция ташкил этилгани айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, истеъдодли ёш актёр — хонанда Руҳшонанинг “Шекилли” қўшиғига олинган клипда суратга тушган эди ва шу орқали мухлисларга яхши таниш.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Россиянинг Иркутск вилоятида уч нафар ўзбекистонлик тўрт метр чуқурликдаги траншеянинг четидаги тупроқ қулаши оқибатида унинг тагида қолиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда ўзбекистонликларнинг бир нафари қутқарилгани айтилган.
Иркутскдаги Захаров кўчасида 14-уй ёнида олиб борилаётган тупроқ ишлари давомида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метр бўлган траншеяда тупроқ қулаши юз бергани ва бунда уч нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани айтиб ўтилган.
Бир ишчи қутқарилгани ва икки нафари тупроқ уюми остида қолгани таъкидланди.
Бахтсиз ҳодиса юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётгани ҳамда фавқулодда ҳолат тафсилотлари аниқлаштирилаётгани хабар қилинди.
Коментариев: 0
Просмотров: 122
Хоразм вилояти Хонқа туманида содир бўлган машъум воқеа эшитган-кўрганни қалбини ларзага солади. Ака-укаларнинг фарзандлари ўртасида содир этилган жиноят — қариндошлар орасида меҳр-оқибат кўтарилиб бораётганини кўрсатди. Туманда яшовчи 1970 йилда туғилган Х.Д.нинг қизи 1999 йилда туғилган коллеж ўқувчиси Ю.Д. 12 октябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган... Уни топишда ёрдам беришларини сўраб, туман прокуратурасига қилган мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тузилган тергов-тезкор гуруҳи томонидан қидирув-суриштирув ишлари бошлаб юборилган. Қидирув-суриштирув ишлари тезкор ходимларни мурожаат қилган шахснинг укасиникига томон бошлади. Уй ва унинг ёрдамчи хоналарини кўздан кечирган тезкор ходимлар уй полининг тагидан бўйин қисмидан буғиб ўлдирилган 18 ёшли қизнинг жасадини топишди! Дастлабки суриштирув ишлари натижасида, ушбу қиз амакисининг уйига сув олиш учун келганида, амакисининг ўғли, ўзи билан бир коллежда таҳсил олувчи, 1999 йилда туғилган Ю.Ж. уйда бошқа ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўз амакисининг қизини номусига тегиш мақсадида ташланган. Қиз унга қаршилик кўрсатиб, унинг жирканч ишини барчага маълум қилишини айтиб, ёрдам сўраб бақирган. Ўзининг кирдикорини яшириш мақсадида жиноятчи қизни бўйнидан бўғиб ўлдирган ва жасадини полнинг тагига яширганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айблан
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 155
Темир йўл кесишмаларини пиёда ёки бирон-бир турдаги механик транспорт воситаларида кесиб ўтаётганда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Автомобиль ва темирйўлларни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилсада бахтсиз ҳодисалар юз бермоқда. Хоразм вилояти Хазорасп туманида истиқомат қилган 28 ёшли Қ.Бобур 14 октябрь куни тунги пайтда, Хазорасп тумани ҳудудидан ўтган темир йўлни пиёда кесиб ўтишда эътиборсизлиги оқибатида фуқарони поезд уриб юборган. Олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди. Бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.
Коментариев: 0
Просмотров: 64
Атрофдагиларнинг оғирини енгил қилиш ҳар бир шахснинг юксак фазилат эгаси эканидан дарак беради. Бироқ ҳар бир ҳаракатни ўйлаб, эҳтиёткорлик билан амалга ошириш, хавфсизлик чораларини кўриш муҳим ҳисобланади. “Қош қўяман, деб кўз чиқарган”, аниқроғи бировга яхшилик қиламан деб бехосдан унга зарар етказиб қўйган кишилар ҳақида эшитгансиз. Худди шундай ҳолат Хоразм вилоятида содир бўлди... 15 октябрь куни Урганч туманида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Қурбанов ўзига тегишли бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасида қўшниси 1940 йилда туғилган Б.Тожимовнинг шоли сомонини даладан уйига олиб келишда кўмаклашмоқчи бўлади. Автомашинага сомон ортиш жараёнида, ҳайдовчи орқага ҳаракатланиш пайтида эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги боис, автомашина орқасида турган қўшнисини босиб ўтади. Натижада 77 ёшни қаршилаган отахон олинган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 58
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини маълум қилди.
1 АҚШ доллари 6 сўм 69 тийинга ошиб, 8058 сўм 77 тийинни ташкил қилди.
1 евро қиймати 65 сўм 07 тийинга ошиб, 9515 сўм 80 тийин этиб белгиланди.
Валюта биржасидаги АҚШ долларининг кунлик савдолардаги қийматининг ўтган ҳафта давомида ошиши — курснинг ошишига сабаб бўлган. Бу эса Марказий Банк томонидан белгиланган расмий курсида ҳам ўз ифодасини топди.
Маълумот учун, Марказий банк мазкур валюталарни ўрнатилган қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 90
Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида беморнинг чўнтагига қараб муносабат билдирувчилари ҳам топилиб туради.
Шифокор беморни тузатиш ўрнига, шахсий бойлик орттириш йўлларини излаб, бемор ёки унинг яқинларидан таъмагирлик қилиши — оғир жиноят.
Хоразм вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерида психиатр бўлиб ишловчи, 1988 йилда туғилган А.Д. ҳам қайсидир маънода ўз соҳасининг билимдони, шу сабабли уни шу диспансернинг бўлимларидан бирига вақтинчалик мудир этиб тайинлашди. Аммо у ўзига билдирилган ишончни суистеъмол қилиб, шифохонада даволанаётган беморнинг турмуш ўртоғидан 400 минг сўм пул беришини талаб қилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида 6 октябрь куни фуқаро Б.Абдуллаевадан талаб қилинган миқдордаги пулни олаётган таъмагирнинг қилмиши фош этилди.
Ўзининг ноқонуний иши билан эгнидаги оқ халатига “қора доғ” туширган шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Хоразм вилоятига сафари давомида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!
Муҳтарам дўстлар!
Қадрли Хоразм аҳли!
Авваламбор, бугун мана шундай ажойиб, шукуҳли бир кунда сиз, азизлар билан учрашиб, барчангизни кўтаринки кайфиятда кўриб турганимдан хурсандман.
Сизларга, сизлар орқали кўпни кўрган, меҳнаткаш ва олижаноб Хоразм элига ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдиришга рухсат этгайсиз.
Бугунги кунни “ажойиб”, “шукуҳли кун” деб айтганим, албатта, бежиз эмас. Куни кеча Хоразм воҳасининг миришкор деҳқон ва фермерлари мамлакатимизда биринчи бўлиб пахта бўйича шартнома мажбуриятини бажардилар.
Сизларни фидокорона ва машаққатли меҳнат ҳисобидан 250 минг тоннадан зиёд пахта хирмони бунёд этиб, мана шундай улкан ғалабани қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Ҳалол ва самарали меҳнатингиз учун сизларга, бутун Хоразм элига чуқур миннатдорчилик билдириб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Ҳақиқатан ҳам, Хоразм – ўз касбининг фидойиси ва устаси бўлган асл деҳқонлар юрти экани билан ҳар қанча фахрлансак, сизларга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак арзийди.
Бу заминдаги оғир иқлим ва мураккаб тупроқ шароитига қарамасдан, воҳа миришкорлари барча қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириб келмоқда. Бунинг учун ода
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 147
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|