Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 17 Mehmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Махаллий янгиликлари
Сергели туманидаги қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолат юз бергани ҳақида маълум қилинди. Ушбу ҳодиса 11 октябрь куни тахминан соат 23:30 ларда, Рафаэль Альфредович Ягудин томонидан содир этилгани аниқланди. Ушбу шахс маст ҳолатда Сергели тумани ҳудудида фуқаро Станислав Александрович Дмитриев билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида унга ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Пичоқбозлик оқибатида Станислав Дмитриев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилиб, унга “чап тараф қорин соҳасига тешиб кирувчи санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмига асосан қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 54
Наманган вилояти истиқомад қилувчи 3 нафар йигит 2 нафар енгилтак қизлар билан навбатдаги “кўнгилхушлик” учун “ғаройиб масканни” топишди...
Ижарага олинган “жой”, биринчи марта бўлмаса керак, Чортоқ туманидаги Короскон иқтисодиёти коллежи қоровули томонидан “тайёр” қилиб қўйилганди.
Қоровулхона — спиртли ичимликлар ичиладиган “учрашув” жойи, коллеж кутубхонасини эса исловотхонага айлантирган 4 эркак ва 2 нафар аёлнинг кўнгилхушлиги узоққа чўзилмади.
Ҳудуднинг милиция профилактика инспектори Шуҳрат Исматуллаев бошчилигидаги гуруҳ “ижарачи” қоровулни ҳам, таълим масканини булғашга келган “ошиқ-маъшуқ”ларни ҳам шармандали ҳолатда қўлга олди.
Бу ҳақда “Постда” газетасининг 7 октябрь сонида эълон қилинган мақолада батафсил баён қилинган.
Энг қизиғи шундаки, ҳуқуқ-тартибот посбонлари: Икром Жўраев ва инспектор Шуҳратжон Исматуллаев ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда жиноий иш очиш ва содир бўлган воқеа-ҳодисани тегишли тартибда раҳбариятга маълум қилиш ўрнига, икки енгилтак қизни қўйиб юборган, уч йигитга эса пора эвазига “ишни ёпиш”ни таклиф қилган.
Йигитлардан бири 100 доллар эвазига жиноий иш очилишидан “қутулиб” қолган.
Иккисидан эса маълум миқдордаги пул талаб қилинган, аммо йигитлар “бугун-эрта”, “бори шу” қилавергач, милиция инспекторлари ҳоли-жонига қўймай қўнғироқ қилавергач, тамагирлик ҳолати ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган.
Ҳозирда милиция нозирлари тамагирлиги боис жазога тортилгани хабар қилинмоқда.
Таълим масканини фоҳишахонага айлантирг
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 112
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида кеча, 12 октябрь куни ўтказилган брифингда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ёнида бўлган ва текширув вақтида аниқланган қуйидаги хавфли буюмлар сони “ҳаёлимни қочирди”...
Сиз ҳам бу сонларга эътибор қилинг!
2017 йилнинг тўққиз ойи давомида Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида ўқувчилардан 23 та пичоқ, 1 травматик пистолет, 1 та болта, 1 та тахтали ва 3 дона металл биталар борлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, капитан А.Очиловнинг расман маълум қилишича, 2017 йилнинг учта чораги давомида пойтахтдаги ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда ўтказилган “давомат тадбирлари” давомида ўқувчи ўсмирлардан уларнинг ёнларида бўлган бир нечта “совуқ қуроллар” мавжудлиги аниқланган.
Сарлавҳада болта топилганини ёзмаганимнинг сабаби, тўғриси, ўзим ҳам ишонмадим. Аниқроғи, иккиландим... Одам ҳаёлига биринчи келадиган нарса — ёшлар шунчалик “ёвузлашиб” кетдими?
Уларнинг бундай хавфли қуролларни олиб юришига ҳимоя қилиш эҳтиёжи сабаб бўлдими ёки, аксинча, ҳужум қилиш эҳтиёжими?
Тасаввурнинг чегараси йўқ ва бу даҳшат...
Бошидан зарб еган Акмал, ўзаро муштлашув орқали жабрланган Жасурбек ва Исломбек, пичоқлашув иштирокчилар саналмиш Асадбек ва Раҳматилла ... содир бўлган аянчли воқеалар ёшларни маълум маънода ҳимояланишга мажбур бўлаётганини кўрсатади.
Бироқ жамият ҳимояси — ҳуқуқ-тартибот органлари назоратида-ку! Махсус хизмат ходимлар ҳам профилактика, ҳам жиноят
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Андижон шаҳри давлат солиқ инспекцияси томонидан ўтказилган рейдларда хонандалик хизмати учун фуқаролар Фурқатбек Қосимов 500 АҚШ доллари, Умидбек Зафаров 300 АҚШ доллари, Расулжон Мамажонов учун 200 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйгани аниқланди.
Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилгани хабар қилинди.
Маълумот учун, хонандалар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси, биринчи қисми, 8-бандига асосан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган шахслар фаолиятдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тўлиқ озод қилинган.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Аввалроқ, Тошкент юридик коллежи директори Наталья Темирова лавозимидан озод этилиб, иш фаолиятида йўл қўйган жиддий хато ва камчиликлари учун “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон-мартаба даражасидан маҳрум қилинган эди.
Маълум қилишларича, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент юридик коллежи директори лавозимида хизмат қилган Наталья Темирова ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 12 сентябрдаги 250-ум-сонли буйруғига асосан Тошкент юридик коллежи ўқитувчиларининг мурожаати юзасидан хизмат текшируви ўтказилган эди.
Хизмат текшируви давомида Тошкент юридик коллежи фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширишда Наталья Темирова томонидан кадрларни ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйилганлиги, ходимларни ишга қабул қилиш, ишда қолдиришда таъмагирлик ва қонунбузилишлар мавжудлиги, ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари асоссиз қўлланилганлиги, кадрлар қўнимсизлиги йилдан-йилга ошиб борганлиги, ўқув жараёнида ҳамда битирувчиларга диплом беришда қонунчилик талаблари бузилганлиги, иш юритиш ва ижро интизоми масаласига масъулиятсизлик билан ёндашилганлиги, топшириқ ва кўрсатмаларнинг тизимли равишда бажарилмаслиги ҳамда бошқа бир қатор қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, коллеж меҳнат жамоаси ўртасида гуруҳбозлик ва носоғлом м
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 89
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши имзоланди. Ҳужжат матни президент сайтида келтирилган. Инсонпарварлик, шунингдек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асосидир. Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади. Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти. Амалга оширилган иш
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 83
24 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 1 октябрдан бошлаб тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга нақд валюта сотилиши бошланишини таъкидлагани ҳақида хабар берилган эди.
Бироқ, 3 октябрга келиб ҳам бу иш амалга ошганича йўқ. Тижорат банклари жисмоний шахсларга ҳамон валютани конверсион карталарга ўтказиб бериш йўли билангина сотишмоқда.
Аҳоли нақд долларни ҳамон «қора бозор»дан харид қилмоқда. Гарчи «қора бозор» аввалгидек эмин-эркин фаолият кўрсатмаётган, саррофлар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан бот-бот ўтказилаётган тадбирлардан ваҳимага тушиб қолишган бўлса-да, улар хорижий валютани жуда эҳтиёткорлик билан, синалган кишиларгагина сотиб келишмоқда.
KUN.UZнинг аниқлик киритишича, айни пайтда Марказий банк томонидан бу борада маълум бир қарор ишлаб чиқилмоқда. Қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Яқин кунлар ичида бу борада қарор эълон қилинади. Баъзи тахминларга кўра, нақд хорижий валюта сотуви ҳақидаги қарор 10 октябрдан ишга тушиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 62
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрда мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш кўзда тутилган.
Янги вазирлик тизимига Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятларнинг мактабгача таълим бошқармалари ва уларнинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари киради.
Фармонда айтилишича, охирги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари (МТМ) сони 45 фоиздан кўпроққа қисқариб кетган, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томондан қамраб олиниши 30 фоизга яқинни ташкил этади.
Янги вазирликнинг асосий вазифалари ичида Ўзбекистонда ўзаро рақобатлашувчи давлат ва нодавлат МОМлари тармоғини яратиш ҳисобига болаларнинг мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олинишини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ қилиш ҳисобланади.
Шу муносабат билан мактабгача таълим раҳбарлари ва педагогик ходимларини замонавий технологиялар ва методлар негизида қайта тайёрлаш ва "болаларни тарбиялаш бўйича муносиб шароитлар"ни яратиш режалаштирилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 95
Сирдарё вилоятининг Сирдарё шаҳридаги савдо дўконлари қаторида 23 сентябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида жами 9та савдо дўконининг 280 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ёнган.
«Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ёнғин сабабини аниқланмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Коментариев: 0
Просмотров: 66
Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят фаоллари билан пахта йиғим-теримига бағишлаб ўтказилган йиғилишда пахта мавсуми юзасидан вилоят аҳолисига мурожаат қилар экан, бюджет соҳаси ходимлари ва талабаларни пахтага мажбурий чиқариш жиноят эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ҳокимнинг мажлисда айтган сўзлари видеоси ва аудиоси ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган.
«Ўтган йили биз пахтанинг бир килосига 230 сўмдан пул тўлаганмиз. Бу йил 410 сўмдан теримчилар даланинг ўзида хоҳлашса бир кунлик, хоҳлашса беш кунлик 10 минглик ва 50 минг сўмлик, бели синмаган янги купюраларда нақд тўлаб берилади. Мен вилоят раҳбари сифатида бунга ваъда бераман», деган Ш.Абдураҳмонов мажлисда.
«Иккинчи масала — теримчиларнинг далада тушлик масаласи. Биз фермерларга ҳисоб-китоб қилдириб, жамики маҳсулоти — қўйларгача олдирдик. Тушликда гўштли текин овқат ташкил этилади. Ётоққа борадиганларга эрталабки нонуштаси ва кечки овқатини ҳам ўзимиз қилиб берадиган бўляпмиз. Ёки уйида ёш боласи бор аёлларни олайлик.
«Болам бор-да, бўлмаса чиқиб терардим», дейдиган аёлларимиз, опажонларимиз, қизларимиз теримга чиқишса, фарзандларини болалар боғчасига жойлаштириб, боғча пулини ҳам фермер ҳисобидан бир ойлик взносини (70 минг сўм) ҳам тўлатиб берамиз».
«Биз уларнинг кўнгилли дам олишлари учун концертлар, терим вақтида уларга кўмак кўрсатиш мақсадида савдо ярмаркаларини ҳам ташкил қилиб берамиз», деган вилоят ҳокими.
Ҳоким таклифига кўра, ҳудудлар бўйича ишсиз юрган фуқаролар мутасаддила
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Сентябрь ойи давомида тарихий қарор ва янгиликлар халқимиз эътиборига ҳавола этилмоқда ва буларнинг барчаси узоқ йиллар давомида кутилган хушхабарлар эди. Улардан бири банкларда эркин валюта конвертациясининг жорий этилиши бўлса, бошқаси пахта терим мавсумида кишиларнинг у ёки бу шаклдаги мажбурий меҳнатидан воз кечиш каби тарихий қарорлар эканлигини эслашнинг ўзи кифоя қилади.
Kun.uz сайтида эркин валюта конвертация амалиётининг жорий этилишига доир кўплаб таҳлилий, долзарб мақолалар эълон қилинди.
Бугунги кун саволи эса пахта терим мавсуми, шундай экан, ушбу жараён атрофида пайдо бўлаётган саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Энг аввало, пахта теримида бундай тарихий қарор нега зудлик билан, кутилмаганда қабул қилинди?
Хабарингиз бор, 20 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон Банки президенти Жим Ёнг Ким учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларни муҳокама этиб, келгуси режадаги масалаларга тўхталиб ўтишган. Шу ўринда Жаҳон Банки президенти жаноб Ким президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган амалий ҳаракатлар ва ислоҳотлардан хабардор эканлигини таъкидлаб, улкан ишларда муваффақият тилаган.
Шунингдек, мамлакат болалар меҳнатида бутунлай воз кечганини эслаб, Ёнг Ким тез орада мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклини тугатишга қаратилган олиб борилаётган ишларда омад тилаган. Ўз ўрнида давлат раҳбари бу борада барча имкониятларни ишга солишини айтиб, Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари янги босқич
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 115
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 22 сентябрь куни соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берди.
Эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва «Фидойи ёшлар отрядлари» жалб этилади.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг баёни Бош вазир А.Арипов томонидан 2017 йилнинг 19 сентябрь куни тасдиқланган.
Унга кўра, бир гуруҳ уюшмаган ёшларнинг Ёшлар иттифоқи фаолларига қилган мурожаати асосида Ёшлар иттифоқининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимида уюшмаган ёшларни мавсумий иш билан таъминлаш орқали уларнинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида «Фидойи ёшлар отрядлари» лойиҳасини ташкил этиш таклифи маъқулланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига бир кун муддатда тегишли ҳудуд ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида ИИБ бошлиқларини ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи ҳудудий (маҳаллий) Кенгаши раислари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий Кенгашлари раисларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарларидан иборат пахта йиғим-теримига уюшмаган ёшларни жалб этиш ва терим ишларини ташкил этиш бўйича тегишли штабларни ташкил этиш;
- уч кун муддатда Ёшлар иттифоқи билан келишган ҳолда ҳ
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 120
21 сентябрь куни кечки соат 23:00да Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақида КUN.UZ'нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, шошилинч видеоселектор давомида бу йилги пахта терими мавсуми масаласи муҳокама қилинган. Йиғилишда пахта-йиғим теримида бўлган талабалар, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини дарс жараёни ҳамда иш фаолиятига қайтариш масаласи кўриб чиқилган.
Ҳукумат раҳбари томонидан 22 сентябрь куни соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берилган.
Эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва "Фидойи ёшлар отрядлари" жалб қилинади.
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Оҳангарон тумани ҳудудида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Гулистон – Ангрен автомобиль йўлининг 159 километрида Nexia автомашинаси юк машинаси билан тўқнашган, оқибатда енгил автомашина ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилояти ҳудудида 900 дан зиёд йўл транспорт ҳодисалари содир этилиб, уларнинг натижасида юзлаб инсонлар турли оғирлик даражасидаги тан жароҳатлари олишган, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган.
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 19 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 12 сентябрь куни ўрнатилган курсга нисбатан қарийб 15 сўмга пастлаган ва 8077.48 сўмга тенг бўлган (-14.65).
Бир евро эса 72.52 сўмга арзонлаб, 9646.13 сўмни ташкил этган. 1 Россия рубли эса 0.99 сўмга арзонлаб, 140.22 сўмга етган.
Маълумот учун, Марказий банк курси, аввалгидек, ҳафта давомида валюта биржаси савдолари чоғида қайд этилган курсларнинг ўртача миқдори сифатида ҳар душанба куни белгиланади ва Ўзбекистон ҳудудида валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун қўлланилади.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
|
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|