Juma, 25.07.2025, 06:00
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 17
Mehmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Sentabr » 24 » Пахта-2017: Одилона қарор қандай қабул қилинди?
22:52
Пахта-2017: Одилона қарор қандай қабул қилинди?
Сентябрь ойи давомида тарихий қарор ва янгиликлар халқимиз эътиборига ҳавола этилмоқда ва буларнинг барчаси узоқ йиллар давомида кутилган хушхабарлар эди. Улардан бири банкларда эркин валюта конвертациясининг жорий этилиши бўлса, бошқаси пахта терим мавсумида кишиларнинг у ёки бу шаклдаги мажбурий меҳнатидан воз кечиш каби тарихий қарорлар эканлигини эслашнинг ўзи кифоя қилади. Kun.uz сайтида эркин валюта конвертация амалиётининг жорий этилишига доир кўплаб таҳлилий, долзарб мақолалар эълон қилинди. Бугунги кун саволи эса пахта терим мавсуми, шундай экан, ушбу жараён атрофида пайдо бўлаётган саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Энг аввало, пахта теримида бундай тарихий қарор нега зудлик билан, кутилмаганда қабул қилинди? Хабарингиз бор, 20 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон Банки президенти Жим Ёнг Ким учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларни муҳокама этиб, келгуси режадаги масалаларга тўхталиб ўтишган. Шу ўринда Жаҳон Банки президенти жаноб Ким президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган амалий ҳаракатлар ва ислоҳотлардан хабардор эканлигини таъкидлаб, улкан ишларда муваффақият тилаган. Шунингдек, мамлакат болалар меҳнатида бутунлай воз кечганини эслаб, Ёнг Ким тез орада мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклини тугатишга қаратилган олиб борилаётган ишларда омад тилаган. Ўз ўрнида давлат раҳбари бу борада барча имкониятларни ишга солишини айтиб, Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари янги босқичга кўтарилишини маълум қилган. Орадан бироз фурсат ўтгач, халқаро майдонда янграган сўзлар чин юракдан айтилгани ўз исботини топди. Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатдан воз кечиш каби олий қарорлар давлат раҳбарининг нуфузини ошириш билан бирга, мамлакатда ижтимоий адолатни таъминлайди. Бундан ташқари, таълим ва маориф соҳасида бошланган ислоҳотларни барқарор давом эттириш имкониятини тақдим этди. Бу чиндан қувонарли хабар бўлди. Бундай ҳаракатлар "Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, дейилган сўзлар чин маъносида амалда ўз ифодасини топиб бораётганини билдиради.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 116 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |