Juma, 25.07.2025, 06:08
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 16
Mehmonlar: 16
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2017 » Oktabr » 12 » Юридик коллеж собиқ директори жиноий жавобгарликка тортилди
19:42
Юридик коллеж собиқ директори жиноий жавобгарликка тортилди
Аввалроқ, Тошкент юридик коллежи директори Наталья Темирова лавозимидан озод этилиб, иш фаолиятида йўл қўйган жиддий хато ва камчиликлари учун “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон-мартаба даражасидан маҳрум қилинган эди. Маълум қилишларича, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент юридик коллежи директори лавозимида хизмат қилган Наталья Темирова ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 12 сентябрдаги 250-ум-сонли буйруғига асосан Тошкент юридик коллежи ўқитувчиларининг мурожаати юзасидан хизмат текшируви ўтказилган эди. Хизмат текшируви давомида Тошкент юридик коллежи фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширишда Наталья Темирова томонидан кадрларни ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйилганлиги, ходимларни ишга қабул қилиш, ишда қолдиришда таъмагирлик ва қонунбузилишлар мавжудлиги, ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари асоссиз қўлланилганлиги, кадрлар қўнимсизлиги йилдан-йилга ошиб борганлиги, ўқув жараёнида ҳамда битирувчиларга диплом беришда қонунчилик талаблари бузилганлиги, иш юритиш ва ижро интизоми масаласига масъулиятсизлик билан ёндашилганлиги, топшириқ ва кўрсатмаларнинг тизимли равишда бажарилмаслиги ҳамда бошқа бир қатор қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, коллеж меҳнат жамоаси ўртасида гуруҳбозлик ва носоғлом муҳит шаклланганлиги, маънавий-тарбиявий ишларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ва раҳбар ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги оқибатида 2017 йил 6 октябрь куни ўқувчилар томонидан коллеж ҳудудида оғир жиноят содир этилган.
Категория: Махаллий янгиликлари | Просмотров: 90 | Добавил: OtasH | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktabr 2017  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |