Главная » 2017»Oktabr»19 » Россия ҳукумати ўзбекистонлик муҳожирлар учун иш топиб беради
21:58
Россия ҳукумати ўзбекистонлик муҳожирлар учун иш топиб беради
Россия Давлат думасига Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Ушбу қонун лойиҳасида Россия томони Ўзбекистон фуқароларига аниқ манзилли ишга жойлашишни таъминлаш масаласи киритилган.
Маълумотларга кўра, ушбу келишув 2017 йил 5 апрель куни Москва шаҳрида имзоланган. Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларининг Россияга иммиграцияни амалга оширишига қадар тайёрлаш ва кейинчалик ишга жойлаштиришни назарда тутади.
Ушбу ҳужжат икки мамлакатлар ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини ривожланишига ҳамда жорижлик фуқароларнинг Россия ҳудудига ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланишларининг олдини олишга хизмат қилиши айтилган.