Главная » 2017»Mart»29 » «МЮ» Златан билан янги шартнома имзоламоқчи
19:01
«МЮ» Златан билан янги шартнома имзоламоқчи
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Иброҳимович клуб билан келаётган ёзда тугайдиган шартномани узайтириш борасида музокаралар жараёни ҳақида гапириб ўтди.
“Кўрамиз, ҳаммаси нима билан якунланаркин, биз музокаралар олиб боряпмиз. Менда шартномани яна бир йилга узайтириш имкони бор, мен бу ердалигимда жиддий муваффақиятларга эришмоқчиман. Шунинг учун кўрамиз, ҳали вақт етарликча.
Ажобий, дунёнинг энг йирик клубларидан бири ўйнаётганимдан мазза киляпман. Моуриньо – “МЮ” учун идеал мураббий. Мен уни илгари ҳам билардим, у доим ғалаба қозонишни хоҳлайди”, – дейди Златан.