Shanba, 26.07.2025, 16:13
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Futbol yangiliklari
2018 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўрин олган Босния ва Герцеговина ҳамда Греция ўртасидаги учрашув жамоалар футболчиларининг оммавий муштлашуви билан якунланди. Муштлашувга мураббийлар штаби вакиллари ҳам қўшилишган. Учрашув эса 0:0 ҳисобида якунланди.

Globo Esporte нашрининг маълум қилишича, жанжалнинг чиқишига боснияликлар ҳужумчиси Эдин Жеко сабабчи бўлди. У ўйин тугашига ҳуштак чалингандан кейин Греция термаси ҳимоячиси ва "Рома" клуби бўйича жамоадоши Костас Манолас билан жанжаллашиб кетган.

Муштлашув давомида боснияликлар бош мураббийи ёрдамчиси Стефан Жилли греклар ярим ҳимоячиси Яннис Янниотаснинг тишини уриб туширган. Бундан ташқари, Босния мухлислари ўйинчиларга турли буюмлар улоқтиришган.
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. H гуруҳида Бельгия Эстония билан ўйнади. Таллинда кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ғолиблар сафида голларга Дрис Мертенс ва Носир Шодли муаллифлик қилишди. Ўйиннинг 44-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Артём Дмитров қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.

Гуруҳнинг қолган учрашувларида Босния ва Герцеговина ўз майдонида Греция билан дуранг ўйнади (0:0), Кипр эса Гибралтарга қарши сафарда охирги дақиқадаги гол эвазига ғалаба қилди (2:1).

Бу натижалардан кейин Бельгия 16 очко билан яккапешқадамга айланган, 12 очко тўплаган Греция иккинчи ўринда, Босния ва Герцоговина 11 очко билан учинчи ўринда жойлашган. Кейинги ўринларда Кипр (7), Эстония (4) ва Гибралтар (0).

ЖЧ-2018, Саралаш
Европа, 6-тур

Эстония – Бельгия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 31 Мертенс, 0:2 – 86 Шадли.
Эстония – Аксалу, Баранов, Метс, Пикк, Клаван, Лутс (Калласте, 75), Васильев, Тенисте, Зенев (Оямаа, 79), Кяйт (Аньер, 85), Дмитриев.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Компани, Шадли, Витцель, Феррейра Карраско, де Брюйне, Феллайни, Мертенс (Батшуайи, 81), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Метс (83).
Четлатиш: Дмитриев (44).

Гибралтар – Кипр 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 10, автогол Чиполина, 1:1 – 30 Эрнандес, 1:2 – 87 Сотериу.
Гибралтар – Ибраим, Кассиаро (Кумбз, 82), Чи ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 65
Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. В гуруҳида Латвия Португалия билан ўйнади. Ригадаги «Сконто» стадионида кечган учрашува меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ғолиблар сафида Криштиану Роналду дубль қайд этди, яна бир гол Андре Силва ҳисобига ёзилди.

Параллел кечган гуруҳнинг бошқа учрашувларида Швейцария сафарда Гранит Чака ва Шердан Шакирининг голлари эвазига Фарер оролларини мағлуб этди, Андорра эса кутилмаганда Венгрияни мағлубиятга учратди - 1:0. Бу андорраликларнинг 12 йил ичидаги илк ғалабасидир.

6-турдан кейин 100 фоизлик натижа кўрсатиб, 18 очко билан гуруҳда биринчи ўринда, иккинчи ўринда 15 очко билан португаллар жойлашган. Кейинги ўринларда Венгрия (7), Фарер ороллари (5), Андорра (4) ва Латвия (3) кетмоқда.

ЖЧ-2018, Саралаш
Европа, 6-тур

Латвия – Португалия 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 41 Роналду, 0:2 – 63 Роналду, 0:3 – 67 Андре Силва.
Латвия – Ванин, Ягодинский, Максименко, Горкш, Колесов, Казачок (Варданян, 72), Соловьев, Клюшкин (Индранс, 62), Лайзанс, Икауниекс (Ракель, 67), Шабала.
Португалия – Руй Патрисиу, Соареш (Нелсон Семеду, 71), Геррейру, Алвеш, Фонте, Андре Гомеш, Моутинью, Вильям Карвалью, Желсон Мартинш (Куарежма, 57), Роналду, Андре Силва (Нани, 80).
Огоҳлантиришлар: Клюшкин (38), Желсон Мартинш (55), Лайзанс (75), Куарежма (90).

Андорра – Венгрия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 26 Ребе ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 114
Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. А гуруҳи вакиллари Нидерландия ва Люксембург терма жамоалари учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди. Роттердамдаги «Фейеноорд — Де Куйп» стадионида кечган учрашувда мезбонлар жавобсиз 5та гол уришди.

Биринчи бўлимдаги голларга Арьен Роббен ва Уэсли Снейдер муаллифлик қилишди. Иккинчи бўлимда Жоржиньо Вейналдум, Винсент Янссен ва Квинси Промес нидерландларнинг устунлигини оширишди.

Бу ғалабадан кейин Нидерландия очколари сонини 10тага етказиб, А гуруҳида Швеция ва Франциядан кейинги учинчи ўринда жойлашди, Люксембург 1 очко билан охирги ўринда.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Болгария Беларусни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда болгарлар 9 очко билан тўртинчи ўринда, бешинчи ўриндаги Беларусда 5 очко бор.

ЖЧ-2018, Саралаш
Европа, 6-тур

Нидерландия – Люксембург 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 21 Роббен, 2:0 – 34 Снейдер, 3:0 – 62 Вейналдум, 4:0 – 70 Промес, 5:0 – 84, пенальти Янссен.
Нидерландия – Силлессен, Худт, де Врей, Велтман, Блинд, Вейналдум, Стротман, Снейдер (Аке, 82), Роббен (Ленс, 73), Депай (Промес, 66), Янссен.
Люксембург – Шон, Махмутович, Шано (Дельгадо, 26), Мальже, Мартинш Перейра, Янс, Тилль, Родригес (Бонерт, 85), Бенси, Турпель, Тилль (Жерсон, 54).
Огоҳлантиришлар: Янс (16), Тилль (50), Мальже (55), де Врей (78), Мартинш Перейра (90).

Беларусь – Болгария 2:1 ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Европа майдонларида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 6-тур учрашувлари ўтказилмоқда. А гуруҳи вакиллари Швеция ва Франция терма жамоалари учрашувида мезбонларнинг қўли баланд келди. Стокҳолмдаги «Френдс-Арена» стадионида кечган учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндаги ғалаба голи 93-дақиқада Уго Льориснинг хатоси туфайли урилди. Бу вақтда французлар дурангга рози бўлмасдан тўлиқ таркиб билан ҳужумга ўтишганди. Тўп ортга қайтганида «Тоттенҳэм» дарвозабони тўп билан ҳаракатланиб, жарима майдонини тарк этди ва тўпни пастлатиб марказга узатди. Лекин бу тўп швециялик ҳужумчиси Оле Тойвоненга келиб тушди ва у майдон марказидан зарба бериб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Эндиликда Швеция термаси гуруҳда 13 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринга чиқиб олди. Францияда ҳам шунча очко бор, лекин Дидье Дешам шогирдлари тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринда.

ЖЧ-2018, Саралаш
Европа, 6-тур
Швеция – Франция 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 37 Жиру, 1:1 – 43 Дурмаз, 2:1 – 90 Тойвонен.
Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Дурмаз (Классон, 77), Юханссон, Экдаль (Ларссон, 77), Форсберг, Берг (Гвидетти, 89), Тойвонен.
Франция – Льорис, Косьельни, Менди, Сидибе, Варан, Матюиди, Погба, Пайет (Лемар, 76), Сиссоко, Гризманн (Мбаппе, 76), Жиру.
Огоҳлантириш: Погба (65).
Коментариев: 0
Просмотров: 86
Англия премьер-лигаси расмий сайти ўз клуби билан хайрлашиб, эркин агент мақомини олган футболчилар номини эълон қилди. Рўйхат АПЛ расмий сайтида эълон қилинган.

Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтирмасдан, унга жавоб бергани қайд этилган.

Шунингдек, «Арсенал» Яя Саного билан янги битим тузмаган бўлса, Жон Терри «Челси»ни тарк этган.

«Кристал Пэлас» бир йўла 11 нафар футболчи билан хайрлашган бўлиб, рўйхатдан Жонатан Бентеке (Кристиана Бентекенинг укаси), Матьё Фламини, Жо Ледли ва Фрэйзер Кэмпбелл ўрин олган.

«Манчестер Сити»да эса Пабло Сабалета, Хесус Навас, Вилли Кабальеро, Бакари Санья ва Гаэл Клиши билан шартномалар якунига етган.

Альваро Арбелоа «Вест Ҳэм»ни тарк этган бўлса, Даррен Флетчер – «Вест Бромвич»ни.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Италиянинг «Интер» клуби Лучано Спаллеттини янги бош мураббий сифатида таништирди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.

Манбага кўра, 58 ёшли мутахассис миланликлар билан уч йиллик шартнома имзолаган. Спаллетти жамоа билан дастлабки машғулотни 3 июлда ўтказади.

Спаллеттининг олдинги иш жойи «Рома» клуби бўлган. Римликлар билан мутахассис Италия А сериясида иккинчи ўринни эгаллаганди. «Интер» эса ўтган мавсумни 7-ўринда якунлаб еврокубокларсиз қолиб кетганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 56
Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиада дастурига 3х3 баскетбол, ВМХ-фристайл, стол тенниси бўйича микст ва бошқа бир қатор янги йўналишлар киритилди.

Бу ҳақдаги қарор Халқаро Олимпия қўмитасининг Лозаннадаги навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди.

Олимпиада дастурига: триатлон бўйича аралаш эстафета, стол тенниси бўйича микст, велоспортда ВМХ-фристайл трекида аёллар ва эркаклар мэдисони, аёллар ўртасида рулсиз тўртликларда академик эшкак эшиш бўйича мусобақалар, эркаклар ўртасида 800 метрга сузиш, аёллар ўртасида 1,5 км га сузиш ва 4х100 метрга аралаш комбинациялашган эстафета, дзюдо бўйича аралаш жамоавий мусобақалар, енгил атлетика бўйича 4х400 метрга аралаш эстафета, аёллар ва эркаклар ўртасида қиличбозлик бўйича жамоавий мусобақалар киритилди.

Шунингдек, биринчи марта скейтбординг, аралаш оғир атлетика ва қояга кўтарилиш бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.

Токиодаги Олимпиада 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача бўлиб ўтади.
Коментариев: 0
Просмотров: 74
Германиянинг «Шальке-04» клуби раҳбарияти Маркус Вайнцирляни бош мураббийликдан истеъфога чиқарган. Бу ҳақда Bild хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, раҳбарият муваффақиятсиз мавсумдан кейин шундай қарорга келган. Бу ҳақда кун охирига қадар расман маълум қилиниши кутилмоқда.

2016/17 йилги мавсумни «Шальке-04» 43 очко тўплаган ҳолда Бундеслиганинг 10-ўрнида якунлади. Клуб мавсум стартида 5та кетма-кет мағлубият қайд этган, ўшанда жамоа бош мураббийи украиналик Виктор Анатольевич Скрипник эди.

4 июнь куни украиналик футболчи Евгений Коноплянка Вайнцирляни қўрқоқ деб атаганди, шундан кейин «Шальке» раҳбарияти украиналик футболчига нисбатан жарима қўллади.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората «Манчестер Юнайтед»га ўтишга розилик берган.

The Telegraph тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи инглизлар жамоаси билан узоқ муддатли шартнома тузиш борасида келишиб олган. Бу ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансфери барбод бўлгач, «Манчестер Юнайтед»нинг асосий мақсадига айланганди. У марказий ҳужумда Златан Ибраҳимовичнинг ўрнини эгаллаши кўзда тутилган.

«Манчестер Юнайтед» ҳозирча «Реал» билан трансфер борасида келишмаган. Мадридликлар аввалроқ манчестерликларнинг 52,3 миллион фунтлик таклифни рад этган ва унинг баҳоси 90 миллион эканини маълум қилганди. Энди «Манчестер Юнайтед» 60 миллион фунт таклиф қилмоқчи.

Бундан аввалроқ Альваро Мората «агар «Реал»дан кетса, жиннидан фарқи қолмаслиги» ҳақида гапирганди.

«Мен футбол ўйнамоқчиман, ўйин амалиётига эга бўлишим керак. Чунки кейинги йилда жаҳон чемпионати ўтказилади. Асосий таркибдаги ўрним учун курашишим лозим.

«Реал»ни тарк этмайман, агар бу ишни қилсам, жиннидан фарқим қолмайди.

Италияга қайтиш? Буни тасаввур қила олмайман. Тўғри у ерда орттирган тажрибам мен учун жуда қимматли бўлди. Аммо, Италияда мен учун ягона клуб - «Ювентус»дир» - дея ўзининг «МЮ» ёки «Милан»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирганди Мората.
Коментариев: 0
Просмотров: 81
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду турли клубларнинг қизиқишига сабаб бўлишда давом этмоқда, деб хабар беради AS.

Манба маълумотига кўра, номи ошкор этилмаган Хитой жамоаси Португалия термаси футболчиси учун 200 млн. евро таклиф қилди. Футболчининг ўзига эса йилига 120 млн. евролик маош таклиф этилмоқда. Агарда бундай трансфер амалга ошадиган бўлса, бу рекорд маош бўлади, сабаби ҳозирга қадар ҳеч кимга шунча иш ҳақи таклиф қилинмаган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Хитой клуби раҳбарияти бу келишувни амалга оширишга қатъий аҳд қилган ва Мадридга келаси ҳафтада учиб бормоқчи. У ерда «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес билан музокара ўтказилади.

Аввалроқ «ПСЖ», «Монако» ва «Манчестер Юнайтед» Роналду учун 180 млн. евро таклиф қилишгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Коментариев: 0
Просмотров: 75
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Каталония пойтахтидан узоқ бўлмаган жойдан тўрт юлдузли меҳмонхона сотиб олди.

ARA нашри берган хабарга кўра ушбу меҳмонхонада 77 номер бор, бу хоналарда бир кеча тунаш мавсумга қараб 250-300 евро бўлади.

Бу савдо Мессига тегишли компания (Компания 2010 йилда тузилган, уни футболчининг акаси Родриго бошқаради) томонидан амалга оширилган, меҳмонхона 30 миллион еврога сотиб олинган.

Бундан олдинроқ Мессининг «Барселона» билан тузадиган янги шартномасига кўра йиллик маош миқдори 30 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.
Коментариев: 0
Просмотров: 63
Италиянинг «Рома» клуби «Ливерпуль» билан Муҳаммад Салоҳнинг трансфери бўйича келиша олмаса, Ражжа Наингголанни «Манчестер Юнайтед»га сотишига тўғри келади, деб ёзмоқда Mediaset Premium нашри.

Манба берган хабарга кўра, римликлар молиявий фейр-плей талаблари балансини ушлаб туриш ва қоидаларига амал қилиши учун 30 июнга қадар 30 миллион евро ишлаб топиши керак бўлади.

«Ливерпуль» Салоҳ учун 32 миллион евро ва қўшимча бонусилар тўлаши ва ортиқча харажат қилмаслигини билдирган. «Рома» эса ҳозирда 40 миллион евро талаб қилмоқда. Агар савдо амалга ошмай қоладиган бўлса, римликлар Наингголанни «МЮ»га 40 миллион евродан бироз қимматроқ нархга пуллашига тўғри келади.

29 ёшли бельгияликнинг ўзи «Рома»да қолишни ва йиллик маоши 1 миллионлдан 4,8 миллион еврога қадар оширилишини истамоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 48
Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари Австралияга қарши ўйин олдидан Лондондаги теракт қурбонларини хотирлаш учун 1 дақиқа сукут сақламади.

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйин олдидан Австралия вакиллари майдоннинг иккинчи томонида саф тортиб тургани ҳолида меҳмон жамоа футболчилари тарқалиб, ўз ўринларини эгаллашга киришган.

Ушбу ўйин Австралиянинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида теракт уюштирилди. Аввалига автофургон Лондон кўприги устида пиёдалар устига юрди. Кейин ундан тушган уч киши одамларга пичоқлар билан ҳамла қилди. Улар ҳаракатни давом эттириб, Боро бозорида ҳам одамларга ҳужум қилишган.

Ушбу ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 50 нафарга яқин киши жароҳатланган.

Полиция теракт ижрочиларини қўлга олган.
Коментариев: 0
Просмотров: 71
ЖЧ—2018 саралаш босқичида В гуруҳда 8-тур учрашувлари бошланди.

Бугун Австралия ўз майдонида Саудия Арабистонини қабул қилди. Учрашувда мезбонлар қийинчилик билан 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Мезбонлар ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга эришдилар, гол муаллифи – Томи Юрич. «Соккерузлар»нинг қувончи узоққа чўзилмади, биринчи бўлим ўрталарида Салим Ал-Досари мувозанатни тикловчи гол муаллифига айланди.

36-дақиқада мезбонларнинг тезкор ҳужумлари ўз самарасини берди, ўнг қанотдан узатиб берилган тўпга Юрич боши билан зарба берди ва уни дарвозага жойлаб қўйди - 2:1.

Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида саудияликлар ҳужумчиси Муҳаммад ал-Шаҳлавий рақиб жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва тўпни тўхтатиб ўтирмай дарвоза томон чиройли зарба йўллади, ҳисоб иккинчи марта тенглашди - 2:2.

Учрашувнинг иккинчи бўлими Австралиянинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди ва бу 64-дақиқада ўз самарасини берди. Майдон марказида меҳмонлар хатога йўл қўйишди, бундан фойдаланган мезбонлар зудлик билан қарши ҳужумга ўтишди. Том Рогич жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди ва тўпни дарвозага жойлади. Шу ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди.

Эндиликда В гуруҳида учта терма жамоада бир хил - 16тадан очко бор. 7та ўйин ўтказган Япония тўплар нисбатига ҳам кўра биринчи ўринда (14-5). Саудия Арабистони иккинчи (15-8), Австралия учинчи (14-8).

ЖЧ-2018 саралаши, Ос ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 73
« 1 2 ... 23 24 25 26 27 ... 29 30 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |