Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Futbol yangiliklari
«Барселона» ҳимоячиси Люка Динь ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Sport.es хабарига кўра, 23 ёшли футболчини «Лион» ижарага олмоқчи.
Динь Каталония клубида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва бошқа клубга ўтиб кетишга қарши эмас.
Жорий мавсумда Люка «Барса» сафида 26 ўйин ўтказиб, 1 гол урган.
Манба: football24.ua
Коментариев: 0
Просмотров: 83
"Рома" афсонаси Франческо Тотти 28 май куни ўз жамоаси сафида сўнгги ўйинда майдонга тушди ва футболчилик фаолиятини якунлади.
Ушбу воқеа муносабати билан 90min.com нашри бир жамоа сафида 700дан ортиқ ўйинда иштирок этган 9 нафар суперюлдуз рўйхатини тузиб чиқди. Улар билан танишинг:
9. Алессандро Дель Пьеро — "Ювентус" сафида 705та ўйин
8. Жон Терри — "Челси" — 717 ўйин
7. Жейми Каррагер — "Ливерпуль" — 733 ўйин
6. Рауль — "Реал Мадрид" — 741 ўйин
5. Хави — "Барселона" — 767 ўйин
4. Франческо Тотти — "Рома" — 786 ўйин
3. Хавьер Дзанетти — "Интер" — 858 ўйин
2. Паоло Мальдини — "Милан" — 902 ўйин
1. Райан Гиггз — "Манчестер Юнайтед" — 963 ўйин
Манба: football24.ua
Коментариев: 0
Просмотров: 92
«Ман Сити»нинг «Торино» клубида ижарада ўйнаган дарвозабони Жо Ҳарт италиялик мухлислари билан хайрлашди.
«Торино»га раҳмат. Бу клубда ўйнаганимдан фахрланаман. Менга ва оиламга бўлган муносабатингизни унутмайман. Умримнинг охиригача «Торино»га мухлислик қиламан. Сизлар билан учрашиш учун яна қайтаман. Энди эса дам оламан» - деб ёзди Ҳарт инстаграм саҳифасида.
Энди Ҳарт "Ман Сити" клубига қайтади.
Манба: football.kulichki.net
Коментариев: 0
Просмотров: 70
Aнглия Премьер лигасида ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бири «Барселона»га ўтмайди.
The Times хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Андер Эррера Каталония клубининг ҳар қандай таклифини рад қилиб, Англияда қолади.
Аввалроқ, агар Эрнесто Вальверде «Барса» устози қилиб тайинланса, «Атлетик» клубида бирга ишлаган шогирди Андер Эррерани таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Манба: football.kulichki.net
Коментариев: 0
Просмотров: 58
Яҳё Туренинг агенти Дмитрий Селюк «Манчестер Сити» билан янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда.
Ивуарлик 34 ёшли футболчи камида яна бир мавсумга «шаҳарликлар» таркибида қолишни истаяпти.
«Биз музокара ўтказмоқдамиз ва нима бўлишини кўрамиз. «Сити» - Яҳёнинг қалбидан жой эгаллаган клуб» - деди Селюк бу борада хабар бериб.
Эслатиб ўтамиз, Туре «Сити» таркибида 2010 йилдан буён ўйнамоқда.
Манба: sports.ru
Коментариев: 0
Просмотров: 57
«Арсенал» дарвозабони Войцех Шченсни «Наполи» клубига ўтишга розилик берди.
2015 йилдан буён «Рома»да ижарада ўйнаётган 27 ёшли футболчи Италия чемпионатидаги фаолиятини давом эттиришни истамоқда, деб хабар беради Il Matino.
«Арсенал» футболчини яна бир мавсум ижарага беришни истамаяпти ва тўлиқ сотиб юбормоқчи. Унинг трансфери учун «Наполи» 10 млн евро тўлаши мумкин.
Манба: football.kulichki.net
Коментариев: 0
Просмотров: 57
Бугун, 29 май куни «Барселона» янги бош мураббий номини эълон қилади.
Тошкент вақти билан соат 23:00да «Камп Ноу»да клуб раҳбарларининг кенгаши ўтказилади ва унда янги бош мураббий тасдиқланади.
AS хабарига кўра, у «Атлетик» клубининг собиқ устози Эрнесто Вальверде бўлади.
Манба: football24.ua
Коментариев: 0
Просмотров: 68
«Манчестер Сити» мухлислари орасида мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди.
Унга кўра, яримҳимоячи Давид Силва 2016/17 мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У Кевин Де Брёйне ва Серхио Агуэрони ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Жорий мавсумда Давид Сильва барча мусобақаларда 45 ўйин ўтказиб, 8та гол урди ва 11та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Манба: championat.com
Коментариев: 0
Просмотров: 88
«Барселона»нинг янги мавсум учун мўлжалланган либоси тақдим қилинди.
Nike компанияси томонидан ишланган либос анъанавий кўк-анорранг вертикал чизиқлар билан безалган. Унда янги ҳомий – Rakuten компанияси номи акс эттирилган.
Манба: sports.ru
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Бразилиянинг афсонавий ҳужумчиси Роналдо нега «Реал» клубини тарк этгани ҳақида гапирди.
«Мен «Реал»дан кетмоқчи эмасдим. Аммо бош мураббий Фабио Капелло билан муаммо юз берганди. Агар вазним 100 грамм ортиқча бўлса, у мени захирага ўтқазиб қўярди.
Мураббий сифатидаги бу ишини тушуниб турардим, аммо ортиқча 100-200 грамм футболда ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Шунчаки, Капелло менинг ўйиним ва жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссамга эътибор бермасди» - деди Роналдо AS хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Роналдо «Реал» таркибида 2002-2007 йиллар давомида ўйнаган, Капелло эса жамоани 2006-2007 йилларда бошқарган.
Манба: football24.ua
Коментариев: 0
Просмотров: 77
«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар 2016/17 мавсум якуни бўйича жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мухлислар орасида ўтказилган сўровномада у ҳаммадан кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди. АПЛ жорий мавсумида 26 ёшли Азар 16та гол урган эди.
Бундан ташқари, футболчилар орасида ўтказилган сўровнома якунига кўра, яримҳимоячи Н'Голо Канте энг яхши футболчи деб эълон қилинди.
Манба: football24.ua
Коментариев: 0
Просмотров: 60
Барселона" дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтирди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, 25 ёшли футболчи 2022 йил ёзига қадар жамоада қоладиган бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2019 йил 30 июнга қадар мўлжалланган эди. Бундан ташқари, тер Штегеннинг товон пули 180 млн евро қилиб белгиланди.
Тер Штеген 2014 йилда "Боруссия Мёнхенгладбах"дан "Барселона"га келиш қўшилган эди. Дарвозабон ҳозирга қадар каталониялик таркибида 93та расмий ўйинда майдонга тушган.
Манба: championat.com
Коментариев: 0
Просмотров: 75
Англия кубогининг финалида «Арсенал» ва «Челси» иштирокидаги ёрқин ўйиннинг гувоҳи бўлдик. Учрашувда Венгер шогирдлари 2:1 хисобида ғалаба қозонишди. Бу кубок ЕЧЛдан қуруқ қолган "канонирлар"га юпанч вазифасини бажариб берса ажабмас.
Ким қандай соврин ютган булса ҳам Венгерга мутлақо фарқи йўқ...
Манба: stadion.uz
Коментариев: 0
Просмотров: 60
2014 йил “Бунёдкор” клубидан “темирйўлчилар” таркибига келиб қўшилган Игнатий Нестеров 2017 йил май ойига келиб 100 марта жамоа дарвозасини ишончли қўриқлашга муваффақ бўлди. Игнатий 100 учрашувнинг 44 тасида ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормаган ва умумий 9093 дақиқа ҳаракат қилган.
Қуйида Игнатий Нестеровнинг “Локомотив” жамоасида ўтказган ўйинлари статистикаси келтириб ўтилган:
2014 йил Ўзбекистон Чемпионати: 23 Ўзбекистон Кубоги: 3
2015 йил Ўзбекистон Чемпионати: 17 Ўзбекистон Кубоги: 4 Осиё Чемпионлар Лигаси: 1
2016 йил Ўзбекистон Чемпионати: 27 Ўзбекистон Кубоги: 1 Осиё Чемпионлар Лигаси: 10
2017 йил Ўзбекистон Чемпионати: 8 Ўзбекистон Кубоги: 1 Осиё Чемпионлар Лигаси: 5
Манба: lokomotiv.uz
Коментариев: 0
Просмотров: 51
Франческо Тотти. Бу футболчи бевосита Римнинг «Рома» клубини ёдга солади. Боиси, Тотти бу жамоанинг тирик рамзига айланиб улгурган. У 1986 йилда «Рома»нинг ёшлар жамоаси таркибига келиб қўшилган ва 6 йилдан сўнг жамоанинг асосий таркибидан жой олгач, то ҳозиргача клуб шарафини ҳимоя қилиб келади. Ахир 22 йилдан бери бир жамоа сафида тўп суриш — ҳақиқий қаҳрамонлик. Айниқса, Франческо Тотти учун. Чунки фаолияти давомида қанчадан-қанча машҳур клублар уни сотиб олишга уринишди. Тоттига яхшигина шартномалар таклиф қилишди. Лекин Франческо «Рома»га содиқ қолди. Ҳозирда эса у ана шу садоқатининг мевасини олмоқда. Тўғри, «Рома» билан у кўплаб совринларни қўлга киритмади, аммо жамоа мухлислари уни клуб императори даражасига чиқариб қўйишди. Яъни содиқлиги эвазига у ҳурмат, эътибор топди. Бугунги саҳифамизни Италия терма жамоаси ва «Рома» клуби ҳужумчиси Франческо Тоттига бағишлаймиз. Дастлаб «arena-football.ru» сайтининг Тотти билан уюштирган интервьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз. — Агар сиз марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилганингизда ҳозиргача нечта гол урган бўлардингиз? — Тахминан, уч юзта. Мен аллақачон Пиолнинг рекордини такрорлашга ҳам улгурардим. Мен ҳозирда фақат ўйинни назорат қилишим, сўнгги дақиқаларгача курашишим ва жароҳат олмаслигим керак. — Ривера, Мальдини, Рива, Дель Пьеро. Булар шубҳасиз Италия футболининг ўз давридаги афсоналари. — Албатта. Ўйлайманки, мен ҳам шу рўйхатдан жой оламан. <
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 76
« 1 2 ... 26 27 28 29 30 » |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|