2014 йил “Бунёдкор” клубидан “темирйўлчилар” таркибига келиб қўшилган Игнатий Нестеров 2017 йил май ойига келиб 100 марта жамоа дарвозасини ишончли қўриқлашга муваффақ бўлди. Игнатий 100 учрашувнинг 44 тасида ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормаган ва умумий 9093 дақиқа ҳаракат қилган.