Yakshanba, 27.07.2025, 01:15
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Махаллий янгиликлари
«Тошкент-Самарқанд» тезюрар темир йўли бўйлаб янги турар-жойлар қурилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент-Самарқанд» тезюрар темир йўли участкаси бўйлаб жойлашган аҳоли пунктлари архитектура қиёфасини яхшилаш ва бу ерга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида назарда тутилган, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Жорий йилда Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 629 та янги арзон турар-жойларни қуриш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 октябрига қадар кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларнинг жорий таъмирлаш ишларини якунлаш, шунингдек, «Тошкент-Самарқанд» участкасидаги тезюрар темир йўлига яқин жойлашган эскирган йўл белгиларини алмаштириш назарда тутилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 56
Ўзбекистонда биринчи маҳаллий автомобиль - “Нексия” конвейердан чиққанига 21 йил тўлиши муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда. Кун.uz мухбирининг хабар қилишича, Тошкент политехника музейида ҳам шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган GM Uzbekistan бренд-менежери Собиржон Мухторовнинг сўзларига кўра, “Нексия” автомобилларининг барча моделлари Ўзбекистон шароитларига мослаштирилган: совутиш материаллари ҳамда инфрақизил нурланишни ўтказмайдиган деразалар ўрнатилган.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари ҳам иштирок этди. Уларга ва барча ташриф буюрганларга “Нексия”нинг барча ривожланиш жараёни намойиш этилди.

Маълумот учун, 1996 йилнинг 19 июль куни Асака шаҳрида UzDaewooAuto заводи тантанали равишда очилди. Шу куни “Нексия” автомобилининг бир намунаси тақдим этилган.

Daewoo Nexia нафақат Ўзбекистон ҳайдовчилари орасида, балки Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида катта машҳурликка сазовор бўлди. Жами бу брендда 1 060 715 дан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 76
Ўзбекистон банклари GM Uzbekistan автомобиллари учун автокредитлар тақдим этишни тўхтатди. Бу ҳақда Uz24 нашри хабар берди.

Нашр автокредит беришни биринчилардан бўлиб бошлаган банкларнинг бош офислари билан боғланган, улар ушбу хабарни тасдиқлашган.

Жумладан, «Асака» банк оператори «Афсуски барча кредит линиялари қайта молиялаш ставкасининг ошиши ҳисобига ёпилди», — дея маълумотни тасдиқлади.

«Автокредитларни тақдим этиш ростдан ҳам вақтинча тўхтатилди», — деган «Алоқабанк» ходими.

«Биз фақат иккиламчи бозордаги автомобиллар учун кредит бермоқдамиз. Бирламчи бозор ҳозирча ёпиқ. Қанча муддатга ёпиқлиги ҳам номаълум», — деди «Капиталбанк» ишчиси.

«Трастбанк» ходими ҳам автомобиллар учун кредитлар берилмаётгани, кредитлаштириш ёпилгани тасдиқлаган, яна қачон очилиши номаълумлигини айтган.

Автомобиль сотиб олиш учун кредитлар жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб берилаётган эди, ҳар бир банкда кредит тақдим этиш шартлари турлича эди.

GM Uzbekistan UZ24 нашрига маълум қилишича, компания банкларнинг кредит сиёсатига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
Коментариев: 0
Просмотров: 118
Андижон вилоятида гўшт учун бир хил нарх ўрнатилди - эндиликда вилоятда гўштнинг бир килоси 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди. Бу ҳақда «Андижоннома» газетаси сайти хабар берган.

Нашр хабарида ёзилишича, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 18 июль куни шаҳар ва туман ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар, солиқ идораларининг ходимлари ва қассоблар, шунингдек, тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда шундай қарор қабул қилган.

Учрашув аҳоли томонидан бозорларда гўшт нархлари асоссиз равишда кўтарилаётгани ҳақида билдирган шикоятлар туфайли ўтказилган. Кейинги вақтларда вилоят ҳудудидаги бозорларда 1 кг гўшт учун нарх 34 минг сўмгача кўтарилганди.

«Муҳокамалар якунида вилоятда фаолият кўрсатаётган 622 та қассобхонанинг барчасида бир килограмм гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди», — дейилган хабарда.
Коментариев: 0
Просмотров: 77
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-22, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 82
Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан озод этилувчи технологик асбоб-ускуналар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан қуйидаги транспорт турларини озод этиш таклиф қилинмоқда:

- Юкларни олиб ўтишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари.

- Махсус ишларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (масалан, юк авариявий автомобиллар, автокранлар, ёнғин транспорт воситалари, автобетонқоргичлар, йўлларни тозалаш автомобиллари ва бошқалар).

Улар Евро 3 ва ундан ортиқ стандартга тўғри келиши лозим.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Коментариев: 0
Просмотров: 109
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-21, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-23, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 57
Юрист, блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида 1 август куни бўлиб ўтадиган тест синовларини бирмунча адолатли ўтказиш учун ўз таклифини ўртага ташлади.

ОТМларга киришдаги тест синовларида адолатни, ҳаққонийликни таъминлаш ҳақида кўп ва хўб гапирилади. Бу масала нафақат бугуннинг масаласи, балки бу миллат, юрт келажаги билан ҳам чамбарчас боғлиқ.

1 августдаги тестлар муҳокамасидаги доимий бир савол бор: “Нима қилса, тестларда бутунлай ҳақонийликни таъминлаш мумкин?”. Бу саволга ҳамма ўз дунёқараши, тажрибасидан келиб чиқиб фикр, таклиф айтишга ҳаракат қилади. Ҳозирги постимда мен ҳам ўзимнинг кичик таклифимни айтмоқчиман.

Аввало бир нарсани келишиб олайлик. Ушбу мавзу бўйича энг оддий ҳақиқатлар борки, уларни тан олмасдан туриб, фикр юритиш ножоиз.

Биринчидан, имтиҳонларда 100% адолатни таъминлаш қийин, балки имконсиз ҳамдир. Бу кўп факторларга боғлиқ. Масалан, илмсиз бирор абитуриент таваккалига ҳамма саволга бир хил ҳарфли вариантни белгилаб чиқсаю, омади келиб ўқишга кирса, аслида бу ҳам том маънода адолатсизлик.

Иккинчидан, кириш жараёнларидаги адолатни битта таклиф билан ёки битта ислоҳот билан таъминлаб бўлмайди. Бунинг учун комплекс чора-тадбирлар зарур. Бундай деяётганимнинг боиси, ҳукумат томонидан айрим янгиликлар қилинган пайти баъзи инсонлар “бу билан ғирромлик бутунлай йўқолмайди-ку, шу ҳам янгилик бўлдими” дея асоссиз эътироз билдиришади. Худдики биттагина қарор қабул қилинсаю, ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 87
Таниқли журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг «Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак?» сарлавҳали мақоласи «Новости Узбекистана» нашрида эълон қилинди. Қуйида ушбу мақоланинг тўлиқ матни ўзгартиришларсиз келтирилади.

Биринчи раҳбар нима деса, бош чайқаб маъқуллайдиган ва ўша эшитганлари доирасида амал қиладиган амалдорлар энди давлат ва жамият учун ортиқча юк бўлаётганлиги тобора яққол кўзга ташланиб бормоқда. Бундай тўралар юзага келган янгича вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини билмай, вақтни беҳуда ўтказишади ва янги кўрсатма бўлмагунча кутишади. Энди тоғаси, амакиси ёки чўнтагининг қудрати билан амалга ўтирган латтачайнар амалдорлар ҳеч кимга керак бўлмай қолди.

Мамлакатдаги туб ўзгариш аҳолининг, ҳар бир фуқаронинг фидоийлигига асосланади. Аҳолининг маълум қатламида ҳукмрон бўлган мутелик, тобелик, боқимандалик кайфиятидан қутулиш вақти келди. Давлат боқиши керак, давлат ҳаётимни яхшилаши лозим деган патерналистик қарашга асосланган фикрлаш, афсуски, кўп асрлар давомида онгимизга сингиб кетган. Бундай кайфиятдан қутулиш йўлида мамлакатимизнинг шаҳдам қадамлар билан тараққий этиши учун фидокор журналистлар зиммасида ҳам катта масъулият юклатилган. Энди маддоҳлар ва маддоҳизм даври ортда қолиб бормоқда.

Ҳақиқатни ёзган журналист бузғунчими?

Бундан беш йил аввал тошкентлик бир журналист дўстим қуйидаги воқеани айтиб берган эди. У ўша пайтдаги Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раисига шундай деган экан ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 82
Россиянинг Ленинград вилоятидаги ангарда пайшанба кунига ўтар кечаси рўй берган ёнғин натижасида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС тезкор хизматлардаги манбаларга асосан хабар тарқатди.

Ёниб кетган ангар конструкциясини ажратиш пайтида жасадлар аниқланган, у ерда йўлка плиталари ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, ёнғиннинг умумий майдони 600 кв. м.га тенг бўлган. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ва ҳалок бўлганлар шахси ҳозирча аниқланмади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқароларидир.

Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси жиноят иши қўзғатди.
Коментариев: 0
Просмотров: 59
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар талабалар ўқишини кўчириш ва кузги семестрга қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилинади.

Xushnudbek.uz’нинг хабар беришича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 1 июлдаги 440-сонли буйруғига биноан, республика ОТМларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун 13 та ҳудудий Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.

Бунга кўра, қуйидаги ОТМларда ҳудудий ишчи гуруҳлар аризаларни қабул қилади:



Ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.
Коментариев: 0
Просмотров: 93
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги Исломобод маҳалласида яшовчи Тоҳир ва Шоҳиста Тўлагановлар хонадонида меҳмон бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, фарзандлар тарбияси ҳақида сўз юритилди. Оиладаги барча фарзандлар ҳаётда ўз ўрнини топган.

Оила фахри ва фариштаси Шоҳайдар ота Шоисмоилов Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, халқимизга янада фаровонлик, Президентга соғлик-омонлик тилаб дуо қилди.
Коментариев: 0
Просмотров: 78
2017 йилнинг 13 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 13 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2986 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 943 тасини қўпол турдаги, 33 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 13 июль куни жами 776 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 482 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 294 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Коментариев: 0
Просмотров: 84
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль кунги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида бундан буён ёшлардан кадр танлашда унинг қариндошлари судланган-судланмаганига қаралмаслигини айтиб ўтди.

«20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни «отаси қамалган», «акаси қамалган» деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз», деган Шавкат Мирзиёев.

Шу кунгача қариндошлари судланган ёки қамалганлар ижтимоий фаолиятида турли тўсиқларга дуч келиши кузатилади. Бу тоифадаги ёшлар ўзи истаган олийгоҳга ўқишга киришда, ўзи истаган иш билан шуғулланишни истаганида дискриминацияга учрайди. Бу ҳолат жамиятдаги маиший муносабатларда ҳам акс этади - ота, ака-ука, амаки-тоғалар қилган қилмишларининг фарзандга (жигарга) таъсиридан ташқари, ўша хонадонга куёв (ёки келин) бўлмасидан ҳам олдин жавобгарликка тортилган қайнота-қайноғалар қариндошларининг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи ҳолларда юридик олийгоҳни битирганлар карьерамга таъсир қилади, деб судланган оилалар билан қуда ҳам бўлмай қўяётган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
Бугун Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасида “Оқ олтин – Целинный” ва “Малик – Сирдарё” ўтказиш пунктларининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Ушбу пунктлар Ўзбекистон фуқароларига М39 йўлининг Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи қисмидан фойдаланишга имкон беради. Маросимда икки мамлакат ҳукумат вакиллари, жамоатчилик қатнашган.

Энди Жанубий вилоятлардан Тошкент шаҳрига борувчи ва қайтувчи фуқаролар М39 йўлининг Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 24 километрлик қисмидан фойдаланишлари мумкин.

Шу пайтгача ҳайдовчилар 17-пост деб аталувчи йўл-патрул хизмати масканидан Чиноз ЙПХ масканигача Сирдарё вилояти ҳудудида 70 км.га яқин йўл босишар эди. Тўғри йўл очилиши билан ушбу масофа 46 километрни ташкил этади.

Олдинроқ берилган хабарларга кўра, давлатлар чегараларини кесиб ўтишда енгиллаштирилган паспорт назорати йўлга қўйилади ва кириш чиқиш штамплари босилмайди.
Коментариев: 0
Просмотров: 104
« 1 2 ... 6 7 8 9 10 ... 16 17 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |