Yakshanba, 27.07.2025, 03:12
Главная
Регистрация
Вход
UZBEKCHA.NET
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar, Hazillar [50]
Махаллий янгиликлари [246]
Futbol yangiliklari [443]
Statuslar [12]
Пазандалик сирлари [33]
Hikoyalar [80]
Технология янгиликлари [64]
Sms She‘rlar [98]
Шоу безнис янгиликлари [137]
Sog'liq (Salomatlik Haqida) [102]
Жахон янгиликлари [149]
Oqing faqat yiglamang [22]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 7
Мини-чат
Статистика

Hozirda Saytda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Махаллий янгиликлари
Хоразм вилояти, Шовот тумани ҳокими Тўлибой Ўтамуратов ишдан олинди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги Халқ билан мулоқот гуруҳида маълум қилинган.

Хабар қилинишича, ҳоким аҳоли мурожаатлари билан ишлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан айрилган.

Тўлибой Ўтамуратов 2014 йил сентябрь ойидан бери тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

«У иш даври мобайнида туманда саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги тадбирларини амалга ошириш, кичик бизнесни қўллаб қувватлаш, маҳсулотларни экспорт қилиш масалаларида кўзга кўринган натижаларга эришмади.

Ўтамуратов аҳоли мурожаатлари билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган, чунки у кейинги вақтда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ўрнига уларни четлаб ўтишга ўрганган. Масалан, Шовот туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 2 731та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 933таси Шовот тумани ҳокимлиги ваколати билан боғлиқ. Ҳокимлик томонидан кўриб чиқилган ушбу мурожаатлардан атиги 35таси ижобий ҳал қилинган. Қолган мурожаатларга умумий мазмундаги тушунтириш бериш билан чекланган», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 8 июнь куни президент девони Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбарлигида Шовот туманида республика вазирлик ва идоралар, вилоят мансабдор шахслари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилди ва туманнинг 50 нафардан ортиқ фу ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 121
Tergov organlari to`ydan keyin o`z joniga qasd qilgan 18 yoshli Rajabbi Xurshidning o`limi yuzasidan tergov ishlarini olib bormoqda, deb xabar berdi Tengrinews.kz nashri.

Jinoyat ishini tergov qilish jarayonida kuyov — Zafar Pirov so`roq qilindi. Nashrning xabar qilishicha, Tojikistonlik Rajabbi Xurshid va Zafar Pirovlar to`y kuni bir-birini ko`rgan. Ilk nikoh kechasida esa qizning bokiraligi yuzasidan janjal kelib chiqqan. Rajabbining qarindoshlari qiz to`ydan oldin tibbiy ko`rikdan o`tganligini va genetik ekspertiza hamda sog`ligi to`g`risida ikkita ma`lumotnoma olganligini bildirdi. Tojikistonda kelin-kuyovlar to`ydan oldin tibbiy ko`rikdan o`tib, OIV, gepatit va boshqa jiddiy kasalliklar aniqlangan taqdirda turmush qurish taqiqlanmaydi. Kuyov kelinning bokiraligiga shubha qilib, uni Dushanbe shahriga qayta tibbiy ko`rikdan o`tkazish uchun olib bordi. Ekspertiza qizning bokiraligini isbotlab bergan bo`lsa-da, kuyov bundan qanoatlanmadi. Shubha va gumonlar ta`sirida yosh oilaning tinchi buzildi. 22 iyun kuni Rajabbi o`z joniga qasd qildi. U sirka kislotasini ichdi, shifokorlar qizning hayotini saqlab qololmadi, Rajabbining buyraklari ishlamay qoldi.

Rajabbining onasi Fozila Mirzoeva qizining o`z joniga qasd qilishga majbur bo`lganligini, bunga kuyovi sababchi bo`lganligini aytdi. “Kuyovim qizimni Dushanbega qayta tibbiy ko`rikdan o`tkazish uchun olib borganligini eshitib, ularning ortidan bordim. Qizimni qaytarib olib ketaman, dedim. Ammo Z ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 147
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 4 июль куни Тошкент шаҳрида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал хизматлар, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси ҳамда Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарлари билан бирга, ушбу комплекслар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларининг жорий йил биринчи ярим йиллиги якунлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, иккинчи ярим йилликдаги долзарб вазифалар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди ва ҳар томонлама, атрофлича муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган давр мобайнида мазкур комплекслар таркибига кирувчи соҳалар бўйича муайян натижа ва марраларга эришилган бўлса-да, хотиржамликка берилмасдан, ҳали ечимини кутаётган масалаларни таҳлил қилиш, мавжуд резерв ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш чораларини ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари жорий йил биринчи ярим йиллигида янгидан ёки қайта ташкил этилган вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали йўлга қўйиш масалаларига алоҳида тўхталиб, бу борада Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат инвестициялар қўмитаси, Кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармаси раҳбарлари томонидан жиддий камчиликлар ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 67
Nukus shahrida shunday "taksist" onaxon bor uni ko`pchilik taniydi. "Facebook" ijtimoiy tarmog`ida ana shu taksi haydovchi onaxonning rasmi ancha ommalashib ketdi, deb yozadi “KRuz.uz”.

Ijtimoiy tarmoqlarda Adil Xudaybergenov ismli foydalanuvchi shunday izoh qoldirgan: "Meni gone qalada bekatning yonidagi taksi bekatidan shu onaxon Taxiatoshga olib bordi. Qoyil qoldim. Ikki hissa pul to`ladim. Bundan 5-6 yil ilgari. Biroq unchalik ko`p gapirmas ekan".

Klara Allaniyazova ismli foydalanuvchi esa: "Bazar apa. Shu gone qala markazidagi bolalar bog`chasining eski rahbari", deya taksi haydovchi onaxonning shaxsiga aniqlik kiritib o`tgan.

Ziuaddin Allanazarov esa sal boshqacharoq fikr qoldirdi: "Genje opa Qadirova (agar adashmasam)".

"Bu opa juda sahiy! Puling kam bo`lsa ham, "Yaxshi, beraver, men bir boyib ketay deb yurganim yo`q, qarab o`tirgancha odamlarga foydam tegsin deb yuribman", deb keng feyillik ko`rsatdi", deya yozgan Raya Ernasheva.

Allayar Yusupoff ham uni maqtab o`tgan: "Shu ayolning taksisiga 2 marta o`tirdim. Haqiqiy Adrenalin!!!"

Gulaim Nurumbetova esa bu onaxonni tanqid qilib o`tgan. "O`z yoshiga yarasha uyida nabiralarini boqib o`tirsa bo`lmasmikan bu kampir. Oilasini boqib yurgan taksichilarning noniga sherik bo`lib yurgancha".
Коментариев: 0
Просмотров: 131
Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги биринчи юридик коллежининг собиқ битирувчиси, 22 ёшли Акмал Абдураҳмонов 28 июнь, чоршанба куни кеч соат 21:00 лар атрофида Юнусобод туманидаги Марказ-4 ҳудудида кўнгилсиз воқеа қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Биз воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев билан боғландик.

Маълум бўлишича, марҳум Акмал Абдураҳмонов устки кийимларини ечиб, болалар майдончасида машғулот олиб бораётган бўлган. Ҳозирча гумондор бўлиб турган икки маҳаллий йигит (унинг исм-фамилиясини тергов сири сифатида ошкор этмасликни илтимос қилишди) унга кийимларини кийишни, бу ерда ёши катталар, аёллар борлигини айтган. Шу билан орада жанжал чиққан. Гумондор шахсларнинг бири И.О. унинг бошига зарб билан ургач, Акмал бетон ерга қулаган.

Зудлик билан етиб келган Ички ишлар органлари ходимлари зарур чораларни кўришади, марҳум Республика нейрохирургия илмий марказига олиб борилади. Унга бош мия жароҳати ташхиси қўйилади ва ўта оғир аҳволда олиб келингани учун ҳаёти сақлаб қолинмаган.

Эртасига, 29 июнь куни кечга томон марҳум Тошкент шаҳридаги "Минор" қабристонига дафн этилган.

Гумондаги шахслар эса ўша куннинг ўзида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш жазоси қўлланилган.
Коментариев: 0
Просмотров: 124
Тошкент шаҳридаги биринчи юридик коллежининг собиқ битирувчиси Акмал Абдураҳмонов 28 июнь, чоршанба куни кечқурун Юнусобод туманидаги Қошғар массиви (Ц-4) ҳудудида ўз тенгдошлари томонидан калтакланиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Facebook” ижтимоий тармоғида хабарлар тарқалиб кетди.

Фойдаланувчиларнинг ёзишича, жанжаллашаётган йигитлар дарҳол ажратилган. Ички ишлар ва тез ёрдам ходимлари дарҳол етиб келган. Бироқ Акмалнинг ҳаётини сақлаб қолишга улгуришмаган.

Юнусобод туман ИИБнинг тергов-тезкор гуруҳи бу иш бўйича суриштирув олиб бормоқда. Тергов сири ва гувоҳларнинг хавфсизлиги юзасидан гумонланувчиларнинг исмлари ва сони ҳозирча маълум қилинмади.

Марҳумнинг яқинлари ёзишича, Акмал меҳрибон, фаол, қувноқ ва кўнгилчан бўлган: “Итларни, айниқса, “питбул” зотини яхши кўрган, ёш болаларни ёқтирган. Дўстларини ҳимоя қилган ва ҳеч қачон оғир вазиятда ташлаб кетмаган. Бувиларига ёрдам берган ва уларнинг севимлиси бўлган. Спорт билан шуғулланган, бақувват ва баланд бўйли бўлган. У яқинларининг фахри эди”.

Эслатиб ўтамиз, май ойида П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежининг ўқувчиси Жасур Иброҳимов ҳам курсдошлари томонидан ўлдирилган эди.
Коментариев: 0
Просмотров: 116
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ишсизларнинг аксарият қисмини коллеж битирувчилари ташкил этаётганига урғу берди. Масалан, 2016 йили 477 минг 743 нафар ёш йигит-қиз коллежларни битириб чиққан ва уларнинг 438 минг 503 нафари ёки 91,8 фоизи иш билан таъминлангани тўғрисида маълумот берилган.

“Савол туғилади: бу рақамлар қанчалик тўғри? Агар барча коллеж битирувчилари ишга жойлашаётган бўлса, ишсиз ёшлар қаердан пайдо бўляпти?

Коллеж битирувчилари билан тўрт томонлама шартномаларни номигагина имзолаб, ўзимизни ўзимиз алдамаяпмизми?

Ёшларни иш билан таъминлаш учун аввало улар ўртасида тадбиркорликни кенг ривожлантириш, бу борада янги имкониятлар яратиш мақсадида биз бир қатор чора-тадбирларни кўзда тутмоқдамиз.

Бу борада Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳар бир туман (шаҳар) марказида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этиш вазифаси топширилади.

Ана шу кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш учун электр энергияси, табиий газ, сув ва транспорт коммуникацияси, алоқа воситалари ва Интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган ҳудудларда фойдаланилмай ётган давлат объектлари ёш тадбиркорларга “ноль” қиймати билан ижарага берилади.

Ҳамма ҳудудларда ташкил этилаётган иқтисодий зоналарда, шаҳарларда эса кичик саноат зоналарида Ўзбекистон ёшлар иттифо ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 137
Ҳаёт бўсағасида турган ёшлар илм-ҳунар йўлини танлаш ўрнига, ўсмирлик онгида хорижий фильмлар таъсирида зўравонлик ва босқинчилик каби иллатлар шаклланиб улгурган феълидан чиқиб кета олмаётганликлари боис ҳам айрим ҳолларда оғир жиноятларнинг содир этилишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи вақтинча ишсиз, 1987 йилда туғилган Шермурод Бакиев (исмлари ўзгартирилган) уйи олдида қариндоши, 1983 йилда туғилган Мирали Қўчқоров билан ўзаро жанжаллашиб, Мирали Қўчқоровнинг қорнига ошхона пичоғини уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада жабрланувчи Мирали Қўчқоров “чап кўкрак қафаси плеврал бўшлиғига санчилиб кирган жарохат” ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 87
“Бек барака” савдо мажмуасида ўғирликка қўл урган бекободлик Нарзигул Қодирова (исмлари ўзгартирилган) ҳам бировнинг мулкига эгалик қилишни истаган эди, аммо кўзлаган мақсадига эриша олмади.

Зангиота тумани ҳудудидаги “Бек барака” савдо мажмуасида 1975 йилда туғилган Моҳира Даллиеванинг чўнтагидан нархи тахминан 500 АҚШ доллари бўлган “Iphone-6” русумли уяли алоқа телефонини кисовурлик йўли билан ўғирлайди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу ўғирлик жинояти фош этилди. Ўз ўрнида жабрланувчига тегишли бўлган телефон аппарати дастлабки тергов жараёнида қайтирилди.

Ҳозирги кунда Нарзигул Қодировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 98
Ilonlar o‘ziga xos tana tuzilishiga ega bo‘lgan, o‘lchami 20 sm dan 10 m gacha etadigan hayvondir. 2700 ga yaqin turi ma’lum. Tanasi har xil yo‘g‘onlikda bo‘yiga cho‘zilgan. Dumi hamisha tanasidan kalta. Oyog‘i bo‘lmaydi. O‘ziga xos ajoyib harakatlanish usuli, xatti-harakatlari, zahar tishlari va harakatsiz tik qarab turishi tufayli ilonlar haqida kanchadan-qancha ertak va afsonalar to‘qilgan hamda ko‘p xalqlar orasida ilondan qo‘rqish hissi paydo bo‘lgan, deb xabar beradi kun.uz nashri.

O‘rta Osiyo kobrasi
Kobra — O‘zbekistondagi yirik zaharli ilonlardan biridir. Tanasining uzunligi 125 sm, dumi 45 sm gacha. Rangi tana rangidan to‘q sariq, qo‘ng‘ir yoki qoragacha kuchli darajada o‘zgarib turadi. O‘zbekistonda kobra faqat Bobotog‘da, Hisor tizma tog‘larining tog‘ oldilarida va Surxondaryo vodiysida nisbatan ko‘proq uchraydi. Qarshi dashtida birmuncha kamroq, Zarafshon va Nurota tizma tog‘larida esa undan ham kam uchraydi.

Sharqda uchraydigan eng so‘nggi punkti — Xovos atroflaridir. Hatto Bobotog‘da ham bir kunda ikkitadan ortiq ilon uchratish qiyin, odatda, ekspeditsiyalar vaqtida kamdan-kam, ya’ni bir oyda bitta kobrani uchratish mumkin. O‘zbekistonda kobra quruq yon bag‘irlarda, kemiruvchilar inida yashaydi. Vodiylarda va aholi yashaydigan punktlarda kamdan-kam uchraydi.

Dasht zaharli qora ilon (gadyuka)
Sirdaryo bo‘ylarida ko‘pincha uncha katta bo‘lmagan ilon — dasht zaharli qora iloni uchrab turadi. Tanasining uzunligi ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 132
16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Бугун "Камолот" ЁИҲ қурултойида сўзлаган нутқида ҳам яна ушбу мавзуга қайтиб, битирувчиларнинг иш билан таъминланиши учун барча шароитни яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.

"Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топшириқ: синов тариқасида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимига ўтиш муносабати билан бўшайдиган коллеж устахоналари негизида ёшларни, айниқса, уюшмаган ёшларни 6 ойгача бўлган муддатда бепул ўқитиш ва касбга қайта ўқитиш марказлари ташкил этилсин.

Айни пайтда қўлига диплом олиб, мустақил иш бошлаётган ёшларимиз учун ҳам қўшимча имконият ва имтиёзлар яратиб берилади.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг биринчи марта ишга жойлашган битирувчилари бу имкониятлардан фойдаланади.

Яъни, таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган бўлса, уларнинг иш ҳақидан олинадиган даромад солиғи биринчи йили 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йилларда эса 25 фоиз камайтирилади", деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Коментариев: 0
Просмотров: 153
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилованинг оиласи оғир йўқотишга юз тутди. Бугун, 29 июнь куни ярим тунда хонанданинг отаси Рустам Қобилов туйқусдан вафот этди. Бу ҳақда сайтимизнинг ишончли манбалари хабар бермоқда.

Маълум қилишларича, дафн маросими бугун пешин намози вақтида ўқилади.



Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилованинг санъат соҳасида ўз ўрнини топишида отасининг маънан қўллаб-қувватлаши жуда катта роль ўйнаган. Хонанда қўшиқларининг биринчи тингловчиси, танқидчиси айнан отаси эканини кўп такрорларди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Зиёда Қобилованинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Коментариев: 0
Просмотров: 122
Жорий йилнинг 27 июнь куни АҚШнинг Вебстер (Webster) университети вице-президенти Питер Маҳер Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ташкил этилган учрашув давомида ҳар икки Университетлар ўртасида имзоланган Меморандум бандларини бажариш мақсадида, Webster университетининг халқаро таълим дастури асосида ТАТУда факультет ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Бошланғич музокаралар натижасида, “Ахборот технологиялари (Информатика, Киберхавфсизлик)”, “Медиа коммуникация (Телевизион технологиялари)” йўналишлари бўйича бакалавриат дастурини ўқув жараёнига тадбиқ этиш юзасидан келишиб олинди.

28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШнинг Webster университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Маҳер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Webster университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Webster университети билан ҳамкорлик ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро стандартлар асосида соҳа мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим ... Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 77
Жорий йилнинг 24 июнь куни тахминан соат 20:00 ларда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Орият” тадбири давомида яна бир фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, Васякин Равиль Джамилевич Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 24.000 сўм пул эвазига фуқаро Э ва Н ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 69
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 28 июнь санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилди.

Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 65 тийинга кўп бўлиб, 3958 сўм 56 тийинни ташкил қилади. 1 евро қиймати эса 26,09 сўмга ошиб, 4422 сўм 11 тийин деб белгиланди.

Таъкидлаш жоиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Коментариев: 0
Просмотров: 102
« 1 2 ... 8 9 10 11 12 ... 16 17 »
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz

  • | Copyright MyCorp © 2025 | uCoz |