Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Мини-чат |
|
 |
Статистика |
Hozirda Saytda: 1 Mehmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
 |
|
Главная » Махаллий янгиликлари
Душанбе шаҳрида “Равон” маркали ўзбек енгил автомашиналарини сотиш бўйича марказ қурилади. Бу ҳақда Asia-Plus маълум қилди.
Душанбега бугун икки кунлик ташриф билан келган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов тожик ҳукуматининг юқори лавозимли мансабдор шахслари билан бўлажак объект қуриладиган жойга боради.
Бундан ташқари, таркибидан турли вазирлик ва ташкилотларнинг 17 вакили ҳамда 40 га яқин тадбиркорлар ўрин олган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Душанбеда савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама этади.
Кутилишича, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Тожикистон бош вазири биринчи ўринбосари Давлатали Саид ва Душанбе ҳокими Рустам Имомали билан учрашади.
Коментариев: 0
Просмотров: 85
20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
«Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин», — дейилган ҳужжатда.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар қаторасига 3 кун дам олиши мумкин бўлади (24-25-26 июнь).
Коментариев: 0
Просмотров: 80
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувни тасдиқланди. Ҳужжат матни сешанба куни маҳаллий матбуотда эълон қилинган.
Апрель ойи бошида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи доирасида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолаганди. Ҳукуматлар шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича ҳам келишув имзолаган.
Президент Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия томонини бу жараён ҳақида хабардор қилиш топшириғини берган.
Бундан олдинроқ, 15 июнь куни президент Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги анжуманда нутқ сўзлаб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган шартнома бу давлат ҳудудида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиши ҳақида гапирганди.
Маълумотларга кўра, айни вақтда хорижда 3 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат қилади (меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг учдан бир қисми). РФ ИИВ маълумотига кўра, Россияда 1,7 миллион ўзбекистонлик бор.
Коментариев: 0
Просмотров: 104
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 23 июнь куни Фарғона вилоятига боради.
«Кун.uz» манбаси берган маълумотга кўра, айни вақтда вилоят ҳудудида ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент шу пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Андижон вилоятларига ташрифлар уюштирди, у ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турли учрашувлар ўтказиб, амалга оширилиши лозим лойиҳалар юзасидан тавсиялар бериб келмоқда.
Коментариев: 0
Просмотров: 73
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори 15 июнь куни имзоланди ва бугун матуботда эълон қилинди. Қарор матнига кўра, Президентнинг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ: • Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг тузилмаси; • Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом ва унинг Кузатув кенгаши таркиби; • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом; • Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси Дирекцияси ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Жамғарма тузилмасига ўзгартиш киритиш, шу жумладан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча штатлар жорий этиш ҳуқуқи берилмоқда. Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси (давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади. Ж
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабини бориб кўрди. Учтепа туманидаги 78-мактаб 1967 йилда қурилган. Мактабни қайта таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Президент мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. «Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур», — деган Президент. Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида ёш авлод тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтганди. «Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 65
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Саудияда ўтказилган халқаро саммит ҳамда унда кўтарилган терроризм ва экстремизмга қарши кураш масалаларига алоҳида тўхталди. "2016 йил октябрь ойида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида ўтказилган учрашувида Ўзбекистон томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқотлар марказини тузиш тўғрисида ташаббус илгари сурилган эди. Яқинда Саудия Арабистонига сафаримиз пайтида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Ислом тараққиёт банки ўртасида айни шу масала бўйича англашув меморандуми имзоланди, - деди Ўзбекистон Президенти. - Мазкур банк президенти Бандар Ҳажар жаноблари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, “Ислом тараққиёт банки – бу Ўзбекистоннинг банки”, деб айтдилар. Бу сўзлар бутун ислом уммати, ислом жамоатчилигининг Имом Бухорий юртига, унинг авлодларига бўлган юксак ҳурмат-эҳтироми ифодаси, десак, айни ҳақиқат бўлади". Шу ўринда Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро саммитда катта-катта давлатлар, араб, мусулмон мамлакатлари ва АҚШ раҳбарияти бир фикрга алоҳида урғу берилгани, яъни жаҳолатга қарши маърифат, таълим-тарбияни кучайтириш билан курашиш зарур экани таъкидлангани қайд этилди. "Бу фикрлар диний масаладаги бизнинг ёндашувимиз билан уйғун ва ҳамоҳанг экани айниқса эътиборлидир. Жумладан, АҚШ Президенти Дональд Трамп жаноби олийлари ҳам шу борада аниқ ва конструктив таклифларни илгари сурди", -
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 106
Барчамиз яхши биламизки, газ жуда катта машаққат ва меҳнат ҳамда харажатлар эвазига олинади. Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган йиғилишда "Ўзбекнефтгаз" вакиллари шу жиҳатларни инобатга олиш кераклигига диққатни қаратишди. "Бозордан дейлик нон ёки бирор зарур маҳсулотларни олиш, уяли телефон хизматлари учун ўз вақтида пул тўлаш ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди. Бу маҳсулотларни пул тўламай кўтариб кетиш эса, ўғирлик ҳисобланади...бироқ газ-чи?! Газ давлатники, пойлаб туради, дегандек муомала қилиш, табиий бойликлардан фойдаланганлик учун пул тўламаслик - ўғирлик эмасми?", - дейди "Ўзбекнефтгаз" раҳбари. Шу ўринда бугунги кунда мамлакатимизда газдан фойдаланиш ва тўловларни амалга ошириш маданияти устида ишланаётгани таъкидлаб ўтилди. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида газ тизими бўйича қарздорлик 100 миллиарддан ортиқни ташкил қилади... Агар ҳамма ўз вақтида тўловларни амалга оширса, ҳеч қандай мажбурий тўлов ундириш механизми яратилмас эди, дейди экспертлардан бири. Бундан ташқари, мутахассислар аҳолини газ исрофгарчилигидан сақланишга чақиришди. "Афсуски, бугунги кунда баъзи оилалар ё гугуртни тежаб, ёки меҳмон келишини кутишдек баҳоналар билан газни ёқиғлиқ ҳолатда қолдиришади, яна кимлардир ваннахона исиб турсин деб иссиқ сувни олдиндан ёқиб қўйиши, бу эса газнинг исроф бўлишига олиб келмоқда", - дейилди анжуманда. Тежамкорлик - замон талаби бўлган бир пайтда Ўзбекистоннинг қазилма бойликларига эҳтиёткорона муносабатд
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 71
Ўзбекистондаги мобил алоқа операторларига тармоқ сифат кўрсаткичлари ёмонлашуви бўйича молиявий санкциялар (жарималар) қўлланди. Бу ҳақда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси матбуот хизмати маълум қилган. Мобил алоқа хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида инспекция томонидан операторларнинг ойлик маълумотлари ва тармоқ сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Ўтказилган таҳлил натижалари барча операторларининг мобил алоқа тармоқлари сифат кўрсаткичлари ёмонлашганини кўрсатган: - радиоалоқа узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан узилишлар; - муваффақиятсиз уланишлар сони; - ўрнатилган уланишда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони; - интернет тармоғига муваффақиятсиз уланишлари сони; - интернет тармоғида ўрнатилган уланишларда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони. «Юқорида келтирилган сифат кўрсаткичлари таҳлили, лицензия шартномаси талаблари бажарилмагани ва мобил алоқа тармоғи сифат кўрсаткичларнинг ёмонлашуви, шунингдек оператор айби билан юзага келган асосли мурожаатлар бўйича Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида»ги 2000 йил 14 августдаги 318- сон
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 99
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Мактуб матни Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида келтирилган.
«Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим», – дейилади мактубда.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаган.
11 июнь оқшомида Россиянинг Иркутск — Чита трассасида ибодатдан қайтаётган зиёратчилар тушган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жабрланди.
Коментариев: 0
Просмотров: 104
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 20-22, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 60
Prezident raisligida o'tkazilayotgan videoselektor yig'ilishi vaqtida Samarqand viloyati hokimi Himmat Qo'chqorovich Oqbo'tayev lavozimidan ozod etildi.
«Kun.uz» manbasi ma`lumotiga ko'ra, Shavkat Mirziyoyev yig'ilish vaqtida Samarqand viloyatida qator sohalarda, jumladan, moliya va soliq tizimidagi kamchiliklarni sanab o'tgan.
Qayd etish joiz, Shavkat Mirziyoyev 10 iyun kuni Samarqand viloyatida bo'lib, viloyatdagi qurilish ishlari bilan tanishgan, dalalarda fermerlar bilan uchrashgan edi.
Ma`lumot uchun, Oqbo'tayev o'tgan yilning dekabr oyi oxirida Samarqand viloyati hokimi etib tayinlangandi. U viloyatining avvalgi hokimi Zoyir Mirzayev bosh vazir o'rinbosari hamda respublika qishloq va suv xo'jaligi vaziri etib tayinlangach, uning o'rnida ish boshlagandi.
Коментариев: 0
Просмотров: 96
O'zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligi 12 iyun kuni boshlangan videoselektor davomida Jizzax viloyatidagi ahvolni tanqid qilgan, viloyatning ijtimoiy-iqtisodiy sohalaridagi qator muammolarni sanab o'tgan.
«Kun.uz» manbasi ma`lumotiga ko'ra, videoselektor davomida prezident Jizzax viloyatidagi 4ta tuman hokimlariga yo'l qo'yilgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun 1 oy muhlat bergan.
Bundan avvalroq videoselektorda Samarqand viloyati hokimi Himmat Oqbo'tayev lavozimidan ozod etilgani ma`lum bo'lgandi.
Коментариев: 0
Просмотров: 72
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 18-20, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17-22, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20, кундузи 33-37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-24, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 14-19, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Коментариев: 0
Просмотров: 83
10 июнь куни Остона шаҳрида «келажакдаги энергия»га бағишланган ЭКСПО-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазма ўз ишини бошлади. Ушбу кўргазмада Ўзбекистон мамлакатнинг энергетика соҳасидаги салоҳияти ва 2030 йилгача мўлжалланган режалари ҳақидаги видеороликни намойиш этди. Остонадаги ЭКСПО-2017. Ким қандай лойиҳалар билан қатнашади? Видеороликда айтилишича, Ўзбекистонда бир йилда 320 қуёшли кун бўлади. Бир йиллик қуёш энергияси 51 миллиард тонна нефтга тенг, шамол энергиясининг салоҳияти эса йилига 360 миллион тонна нефтга тенг. Бундай соф энергияга эга бўлиш учун 11 миллион гектардан ортиқ ер майдонидан фойдаланиш мумкин бўлади. Гидроэнергия салоҳияти йилига 1,8 миллион тонна нефтга тенг. 2030 йилга бориб энергиянинг катта қисми ойнали қуёш панеллари орқали олиниши режалаштирилган. Шунингдек, роликда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ягона автомобил ишлаб чиқарувчи ҳисобланиши қайд этилган (йилига 200 минг дона автомобил). 2030 йилга бориб автомобилларнинг 48,5 фоизи муқобил ёнилғи турларидан фойдаланади. Ўзбекистонда табиий мева ва сабзавотларнинг 350дан ортиқ тури етиштирилади. 2016 йилда 1,2 млн. тоннадан ортиқ мева ва сабзавотлар экспорт қилинган. 2030 йилга бориб, бу борадаги кўрсаткич 6,8 млн. тоннани ташкил қилади. Қуёш ва шамол энергияси жорий этилиши эвазига Ўзбекистон иқтисодиёти 30 фоизга ўсади. Соф энергия Ўзбекистонда устувор мақсадга айланади. Натижада ёнилғидан фойдаланиш 50 фоизга кама
...
Читать дальше »
Коментариев: 0
Просмотров: 90
« 1 2 ... 10 11 12 13 14 ... 16 17 » |
|
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
« Iyul 2025 » |
Пн |
Вт |
Ср |
Чт |
Пт |
Сб |
Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | |
 |
Архив записей |
|
 |
|